Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тарихи жаҳоннамойи. –Б.316а.
 
3
Қаранг: ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 420-427 – вв; 29-йж. 28-43 – вв ва бошқ.
 
4
Тошкент. Энциклопедия. Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1992. –Б.321.
 
5
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 420-в.
 


88 
юрди. Иқонга яқинлашгач, музлаган дарё устидан тез ўтиб, Туркистон 
томонга йўналди. Бизнинг европача тушунчамизга кўра, Алиқулининг 
ниҳоятда катта қўшин билан амалга оширган бундай юришини 
фақатгина кичик ва енгил партизан отрядларигина амалга ошира 
олишлари мумкин».

Дарҳақиқат, Европада энг тажрибали деб ном қозонган рус 
генераллари ҳам Алиқули Амирлашкарнинг ҳарбий тактикага бениҳоя 
уқувли эканлигини кўп маротаба эътироф этган эдилар. 
Сирдарё чизиғи қўмондони Веревкиннинг Иқон юриши ҳақидаги 
ахборотларидан бирида яна шундай маълумотларни ҳам ўқиш мумкин: 
-«...кейинги вақтларда Алиқулининг Сўзоқ, Челакқўрғон каби 
жойларни қайтариб олишга ҳаракат қилаётганлиги Иқонда амалга 
ошди. Шунингдек, бу уринишлар унга катта муваффақиятлар 
келтирмаслигини ҳам тушунади. Бу Алиқулининг ҳарбий ишларни 
аъло даражада тушунадиган ва ўз имкониятларини ўта қадрлайдиган 
инсон эканлигини кўрсатади».
2
Иқондаги тўқнашув натижасида 114 кишилик чор қўшинларидан 
57 киши ҳалок бўлди, 48 нафари ярадор бўлди ва 9 кишигина омон 
қолди.
3
 
Юқоридагилардан кўринадики, Алиқули Амирлашкар XIX аср 60-
йиллари биринчи ярмида Қўқон хонлигининг ички сиёсий аҳволини 
яхшилаш ва ташқи сиёсий алоқаларини мустаҳкамлаш борасида 
фаолият юритиш баробарида хонликнинг ҳарбий аҳволини ҳам 
яхшилашга уринди. Алиқули Амирлашкарнинг саъй–ҳаракатлари 
натижасида хонлик ҳарбий қўшинларининг ҳарбий тайёргарлиги ва 
қурол-яроғларнинг сифати анча яхшиланди. Бу борада бир қанча 
муваффақиятларга 
эришган 
Алиқули 
Амирлашкар 
чор 
босқинчиларининг Туркистон, Авлиёота, Чимкент шаҳарларини босиб 
олиш учун олиб борган жангларида мустаҳкам мудофаани ташкил 
қилишга ҳаракат қилди ва бунда маълум ютуқларга ҳам эришди. Олиб 
борилаётган курашлар ва мудофаани ташкил қилиш борасида айрим 
хатолар ва камчиликларга ҳам йўл қўйдики, буни унинг маълум 
даражада давлат бошқаруви ишларидаги уқувли давлат арбоби ҳамда 
ҳарбий соҳада юксак маҳорат ва иқтидорга эга саркарда сифатида тўла 
шаклланиб улгурмаганлигида кўриш мумкин.
Шунга қарамай Алиқули Иқон жангида, Чимкент учун дастлабки 
жангларда катта ғалабаларга эришди ва шу ютуқлари билан катта 
1
ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,28-й.ж. 398-400 - вв.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling