Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Ўша жойда.
 
3
Ҳ.Зиёев. Тарих – ўтмиш ва келажак кўзгуси. –Б.98.
 
4
Туркистон чор қўшинлари томонидан 1864 йил 12 июн куни босиб олинган. Қаранг: Раҳимов Ж. 
Ўзбекистон тарихини ўрганишда архив манбаларидан фойдаланиш. Т.: «Ўқитувчи», 1995. –Б.59.
 
5
Тарихи жадиди Тошканд. –Б.443.
 
6
Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин. –Б.73.
 


75 
берилганлигини ёзади.
1
Тарихчи Муҳаммад Солиҳ Тошкандий ҳам 
Туркистон ҳокими Мирзо Давлатнинг Тошкент ва Дашти Қипчоқ 
қўшинлари билан биргаликда чор қўшинларига қарши қаттиқ қаршилик 
кўрсатганлиги ва бир неча кишининг бузғунчилиги ва хиёнати туфайли 
Тошкентга чекинишга мажбур бўлганлигини ёзади.

Тарихчиларнинг бундай қарама-қарши фикрлари мавжуд бўлсада, 
архив манбаларидаги Туркистонда бўлиб ўтган жанглар ҳақидаги 
маълумотлар Мирзо Давлат бошчилигидаги Ватан мудофаачилари 
душманга 
қарши 
ниҳоятда 
жонбозлик 
билан 
қаршилик 
кўрсатганликларини тасдиқлайди.
3
Ҳ.Зиёев ўз асарида архив манбаларига асосланган ҳолда 1864 йил 
12 июнда чор қўшинларининг Туркистонни босиб олганликлари ва 4 
замбарак, 117 та милтиқ, 200 пуд порох, 100 пуд қўрғошинни ва 
бошқаларни ўлжа олганликлари, руслардан беш киши ўлдирилиб, ўттиз 
уч нафар киши жароҳатланганлигини кўрсатиб ўтади. Шунингдек 
Туркистон шаҳрини босиб олиш пайтида чор армияси томонидан 
шаҳарга 1495 снаряд ва 43208 милтиқ ўқи отилганлигини таъкидлаб 
ўтади.
4
Бу маълумотлар ҳам Туркистон ҳимоясида мудофаачилар чор 
қўшинларига қарши қаттиқ қаршилик кўрсатганликларини ва жанг 
жуда даҳшатли кечганлигини тасдиқлайди. Бироқ, юқорида айтиб 
ўтилганидек, Туркистон шаҳрининг Россия империяси томонидан 
босиб олинишига айрим хоинлар ҳам ёрдам берган эди. Хоинларнинг 
ўз манфаатлари йўлида Ватанга хиёнат қилиб, чор Россияси 
ҳарбийларига берган илтимосномалари ҳам Ҳ.Зиёев асарида ўз аксини 
топган.
5
-« Биз, - деб ёзган эди Туркистонни босиб олишда иштирок этган 
рус зобитларидан бири капитан Мейер, - Туркистонни босиб олиш 
билан кифояланмаслигимиз лозим. Чунки, Туркистон кўчманчи қозоқ 
хонларининг ва руҳонийларнинг шаҳридир, шунинг учун у сиёсий ва 
савдо-иқтисодий жиҳатдан ҳеч қачон Тошкент билан тенглаша 
олмайди.
Тошкентни эгаллаш биз учун албатта Қўқон хонлигининг 
ички сиёсати билан боғлиқдир».
6
1
Тарихи жаҳоннамойи. –Б.120.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling