Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Мингбой парвоначи бу вақтда қўшбеги мансабида бўлиб, хонликнинг энг моҳир саркардаларидан бири  саналган


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Мингбой парвоначи бу вақтда қўшбеги мансабида бўлиб, хонликнинг энг моҳир саркардаларидан бири 
саналган.
 
3
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.146-147.
 
4
Муҳаммад Юнус хотиралари. –Б.75.
 


79 
Шаҳар ҳимоячиларининг мардонавор курашлари натижасида чор 
қўшинлари яна мағлубиятга учраб, Авлиёотага чекинишга мажбур
бўлган.
Бу жангда Қўқон хонлигининг ҳарбий кучлари ғалабага эришган 
бўлсада, унда Алиқули Амирлашкарнинг энг содиқ сафдошларидан 
бири Мингбой парвоначи ҳалок бўлади. Ўрни келганда айтиш лозимки, 
Мингбой парвоначи ҳам Алиқули Амирлашкар сингари халқ орасида 
жуда катта ҳурматга сазовор бўлган ва «Ботир» номи билан аталган. 
Россия империясининг ҳарбий босқинчиларига даҳшат солган 
лашкарбошилардан бири Алиқули Амирлашкар бўлса, иккинчиси 
Мингбой ботир ва яна бири Султон Содиқ эди. Бу лашкарбошилар 
билан бўлган ҳар бир тўқнашувда подшо Россиясининг қўшинлари 
катта талафотларга учрарди.
Мингбой парвоначининг ўлими Қўқон лашкари руҳиятига қаттиқ 
таъсир қилади ва ўз навбатида Алиқули Амирлашкарга ҳам қаттиқ 
таъсир қилади.
1
Айни вақтда хонлик қўшинлари ва чор қўшинлари ўртасидаги 
шиддатли жанглар давом этарди. Алиқули Амирлашкар Нормуҳаммад 
парвоначи ва бошқаларга тезда Манкент йўли билан Авлиёотага бориб, 
у ерга чор қўшинларининг кириб келишига йўл қўймасликни буюради. 
Бироқ, бу саркардалар чор Россияси ҳарбий қўшинларидан қўрқиб, 
Авлиёотага бормай, орқага қайтадилар, чор қўшинлари эса
Авлиёотага кириб ўрнашадилар. Уларнинг бундай хатти–ҳаракати 
хоинлик ҳисобланиб, Амирлашкар томонидан қаттиқ жазо берилади. 
- «Амирлашкари марҳум, - деб ёзади Муҳаммад Юнус Тоиб, - 
буларнинг беғайратлик қилғон важҳидан ғазабнок бўлуб, Байзоқ 
додҳох, Мирзо Зариф понсад ва Темур понсад ва Муҳаммад Юсуф 
понсадни Чимканддин ташқариға чиқориб, мазкур Байзоқни тўб оғзиға 
бойлаб оттуриб ва бошқаларни сарбозлар милтиқ бирла уруб ўлдуруб 
[ди]».
2
Бу одамларнинг қатл қилиниши масаласида Мирзо Олим 
Мушриф ва Р.Набиевларнинг кўрсатиб ўтишича, Чимкентда бўлиб 
ўтган ҳарбий кенгашда Қўқон саркардаларидан бири Отабек додхоҳ 
асосий қўшинни қалъа ичида қолдириб, бирон ерда пистирма ташкил 
этиш ва пистирмадан душманга қарши тўплардан ўқ узиб, жанг қилиш 
тактикасини таклиф этади.
3
Отабек додхоҳнинг таклифини Бойзоқ 
додхоҳ, Ниёзалибий, Ёқуббек Бадавлатлар қўллаб қувватлайдилар. 
1
Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269 – 1281 саналарда қилғон футуҳотлари. –Б.79-81.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling