68
белгилаб қўйилмаган. Тинчлик вақтларида
эса уларнинг аксарияти
ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланган.
1
Шу ўринда иккинчи бир россиялик ҳарбий, татар миллатига
мансуб Исмоил Абдулмажидовнинг Сибир корпуси қўмондонига ёзган
хатидан парча келтиришни жоиз деб билдик:
- «Уларда (қўқонликларда – З.И) қурол йўқ деб, ёки уни ўта паст
даражада деб бўлмайди. Уларнинг қуроллари ва ҳар хил замбараклари
борлиги бизга жуда яхши маълум. Чунки уч
йил давомида бу ерда
бўлиб, бунга гувоҳ бўлдик.
2
Шунингдек, уларни бизга ҳужум қилмайди деб ҳам бўлмайди,
чунки биз улардаги ҳарбий тайёргарликнинг қай даражада эканлигини
ўз кўзимиз билан кўрдик.
Агар бунга ишонмасак, қўқонликларнинг
ҳарбий қудрати ғоят аянчли деб, ўзимизни алдашимиз мумкин.
Сартлардан (ўзбеклардан –З.И.) қўрқиш керак».
3
Чор Россияси зобитлари ва ҳарбий асакрларининг бундай қарама-
қарши фикр билдиришлари табиий эди. Чунки ҳарбий жиҳатдан кучсиз
бўлса ҳам, миллий давлатчиликнинг дахлсизлигини сақлаб қолиш
ҳисси қўқонликларнинг чор Россияси босқинчи ҳарбийларига қарши
курашларда қаттиқ зарбалар беришига сабаб бўларди.
Шунга қарамай, 50–йилларнинг охири ва 60–йилларнинг
бошларига келиб, асосан Маллахон даврида қуролланишга ва ҳарбий
аҳволни яхшилашга эътибор кучайди. 1853 йилда Қўқонда 30 тагача,
Тошкентда 20 тагача, Туркистонда 2 та, Сирдарё бўйлаб
жойлашган
қалъаларда 1 тадан 3 тагача тўп ва замбараклар мавжуд бўлган бўлса,
бу даврга келиб уларнинг сони ва сифати анча ўсди. Булар асосан
Қўқондаги ва Тошкентдаги тўп қуйиш ва милтиқ ясаш устахоналарида
тайёрланар эди.
Замбараклар асосан мис, темир ва чўяндан қуйилар
эди. Тўп қуйиш учун мис Россия ва Шарқий Туркистондан
келтириларди.
4
Бу
хусусда
Оренбург
корпуси
қўмондони
полковник
Дандевиллнинг ҳарбий вазирга ёзган қуйидаги ахборотномасини
келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир: - «Туркистонга афғонистонлик
бир киши келди ва Туркистон ҳокимига янги замбараклар қуйишни
таклиф қилди. У бу иш билан Кобулда шуғулланганлиги ҳамда
1
Пулатов Ю., Мирхаликов А. К истории огнестрельного оружия в Средней Азии.
Материалы по истории
Узбекистан. Т.: АН УзССР, 1963. –С.103.
Do'stlaringiz bilan baham: