Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
биринчидан, ижтимоий муносабатларни муайян даражада
тартибга солиш орқали сиёсий қарор устиворлигини таъминлашга эришилади; иккинчидан, қонун шаклидаги сиёсий қарорлар билан бошқа норматив ҳуқуқий актлар ўртасидаги муносабат аниқ белгиланиши ва ифодаланишига эришилади; учинчидан, қонунчиликка доир сиёсий қарор тармоқлари шакллантирилади ва уларнинг хар бир йўналиши бўйича самарадорлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади. 1 Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Т.: Ўзбекистон, 2000. 331-б. 2 Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 177- б. 3 Каримов И. А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак . Т.10. – Т.: Ўзбекистон, 2002. 22- б. 73 Сиёсий қарор қабул қилиш жараёни парламент, унинг ички таркибий тузилмалари (қўмита, комиссиялар) томонидан сиёсий қарор лойиҳалари (дастлабки кўриниши)ни ишлаб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш йўли билан амалга ошади. Парламентнинг ҳар бир аъзоси халқ вакили сифатида қонун шаклидаги сиёсий қарор лойиҳаси муҳокамасида иштирок этади, қонунни қабул қилишда овоз беради, яъни ўз иродасини баён этади. Ушбу масалада фикрлар, қарашлар турлича бўлсада, биргина умумий жиҳат бор, яъни вакиллик ишончига эга бўлган депутат парламентнинг сиёсий қарор қабул қилиш функциясини рўёбга чиқаришга йўналтирилган эҳтиёж ва манфаатларни ифода этиши лозим. Жамият манфаатлари ҳамда интилишларининг қай даражада акс этганлиги сиёсий қарор мазмунидан аён бўлади. Олий даражадаги яъни қонун шаклидаги сиёсий қарор парламент фаолиятининг ойнасидир. Сиёсий қарор ижодкорлиги жараёнида депутатлар ифода этишга интилаётган манфаатлар ўзаро уйғунлаштирилади. Бу жараён ҳамма парламентларда, ҳар бир аниқ ҳолатда осонликча амалга ошмайди. Сиёсий қарор қабул қилиш парламентнинг асосий ваколати бўлсада, у ҳам қонунийликка таяниб иш юритади. Парламент Конституцияга зид келувчи сиёсий қарор қабул қилишга ҳақли эмас. Шунингдек, сиёсий қарор қабул қилиш билан боғлик бутун жараён, яъни қарор лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама этиш парламент доирасидан ҳам ташқарига чиқади. Маълумки, бу жараёнларда ижро этувчи ҳокимият, президент, сиёсий партиялар, бошқа давлат идоралари ва жамоат бирлашмалари ҳам иштирок этади. Шундай бўлсада, парламент қарор қабул қилувчи асосий марказ сифатида аҳамиятини йўқотмайди. Сиёсий қарорларни ишлаб чиқиш парламент иш режасида назарда тутилиши мумкин, ёки давлат ва жамият ривожланиши эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда рўёбга чиқади. Қабул қилинган махсус регламентлар ва жараёнларни тартибга солувчи бошқа асослар орқали уни амалга оширади. Бундан кўзланган мақсад, самарали ва тез сиёсий қарор қабул қилинишига эришишдир. Икки палатали парламент ташкил этилгач, мамлакатимизда қонун чиқарувчи ҳокимият ўз тараққиётида янги поғонага кўтарилди. Энг асосийси, гарчи қонунчилик жараёни анча мураккаблашган бўлса-да, қабул қилинган қонунларнинг сифати сезиларли даражада ошди. Қонунларни қабул қилишда сиёсий партияларнинг роли кучаймоқда. 74 Қонун лойиҳаларини партияларнинг фракцияларида олдиндан кўриб чиқиш, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда уларнинг фикрларини эшитиш амалиёти шаклланди. “Афсуски, ҳозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири етарлича сезилмаяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли пастлигича қолмоқда. Бу борадаги ишларни ташкил этишда авваламбор қонун лойиҳаларини пухта ва ижтимоий муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга соладиган даражада ишлаб чиқиш, идоравий ҳужжатларни кескин қисқартириш зарур” 1 . Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси парламенти – Олий Мажлисида қонунлар қабул қилиш жараёнларига батафсил тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик. Чунки, вужудга келаётган сиёсий қарорлар қандай йўл ва усуллар билан қабул қилинаётганлиги ҳамда кейинги унинг ижросига таъсири катталиги нуқтаъи назардан муҳим деб ҳисоблаймиз. Шундай қилиб, сиёсий қарор – қонунлар қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби ва дастлабки тарзда кўриб чиқиш тўғрисида тўхталамиз. Бугунги кунда амалдаги қонунчилигимизга кўра, қонун қабул қилиш жараёни босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 1. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи; 2. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш; 3. Қонунни қабул қилиш; 4. Қонунни имзолаш ва эълон қилиш 2 . Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling