Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Мақсадни белгилаш босқичида фаолиятнинг аниқ мақсадини 
белгилаш асосий ўрин эгаллайди. Давлат сиёсатининг мақсадини 
ишлаб чиқишда бошқарув органлари муаммони ҳал қилишнинг турли 
муқобилларини таҳлил қилади ва уларни бир-бирига қиёслайди. 
Натижада, ҳар бир танланган вариант бўйича воқеаларнинг кечиши 
моделлаштирилади. Бунда камида учта муқобил: максималистик, 
хавфсиз (бетараф) ва минимал муқобиллар кўриб чиқилади. Бу 
муқобилларнинг ҳар бири ўзининг “юқори” ва “қўйи” чегараларига 
эга бўлади. Айнан шу чегараларни аниқлаш мазкур босқичдаги 
асосий таҳлилий вазифа саналади. 
Давлат бошқарувида муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш 
вазифаларининг асосий уч тури кузатилади. Биринчиси – стандарт 
вазифа бўлиб, давлат вақти-вақти билан бу вазифани ҳал қилишга 
киришади (масалан, коммунал хизматларни қишки мавсумга 
тайёрлаш, ҳосилни йиғиб олиш ва ҳ.к.). Бунда илгари амалга 
оширилган шундай ишлар туфайли тўпланган тажриба, белгиланган 
муддатлар, қўлланилган одатий воситалар қўл келади. Боз устига, 
қарорларнинг 
илгари 
қўлланилган 
алгоритмларидан 
кенг 
фойдаланилади. Одатда, бу турдаги вазифалар тезда мақсадга 
айланади. 
Иккинчи тур вазифа – заиф тузилишга эга вазифа бўлиб, уларни 
ҳал қилиш билан боғлиқ башоратлар у қадар ишончли натижа 
бермайди. Ва, ниҳоят, унинг учинчи тури – тузилишга эга бўлмаган 
1
Соловьев А. И. Политология: Политическая теория и политические технологии: учебник для студентов вузов. 
– М.: Аспект Пресс, 2000. – С. 432. 


63 
вазифа (ноанъанавий вазифалар)дир. Бу вазифани объектив баҳолаш 
мезонлари бўлмай, улар мақсад нуқтаи назаридан ҳам, восита, уларни 
амалга ошириш суръатлари ҳамда ресурслари нуқтаи назаридан ҳам 
тушунарсиз бўлади. Бунда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган 
таркибий қисмларни аниқ тавсифлаб бўлмайди ва улар фақат 
воқеалар ривожига қараб намоён бўлади. Шу боис, бу турдаги 
вазифаларни ҳал қилиш инсондан ижодий ёндашувни талаб этади. 
Бунда барчага маълум ёндашув ва андозалардан воз кечиш талаб 
этилади. Натижада, бундай ҳолат билан боғлиқ равишда қабул 
қилинган қарорлар самарадорлиги анча паст бўлади. 
Мақсадни аниқлаш, муваффақият мезонларини ишлаб чиқиш, 
вазиятга миқдор ва сифат жиҳатидан тавсиф бера олиш имконини 
яратадиган таҳлилий услубларни қўллаш ноанъанавий вазифаларни 
бажаришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бунда заиф муқобил 
вариантларни 
таҳлилдан 
чиқариб 
ташлаш, 
томонларнинг 
манфаатларига монанд (уларнинг манфаатига тўла мос келмасада) 
ҳаракат вариантларини таклиф этиш мумкин. 
Мақсадни белгилаш босқичида: 
1) турли 
моделларни 
қиёсий 
таҳлил 
қилган 
ҳолда 
ҳаракатларнинг энг мақбул модели танланади; 
2) танланган модель асосида пировард мақсад белгиланади; 
3) воқеа-ҳодисанинг кечишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 
асосий омиллар аниқланади; 
4) амалга 
ошириладиган 
ишлардан 
кутилаётган 
самара 
баҳоланади
1

Бунда давлат органлари пировард натижага қараб ҳаракат 
қилишлари, шу боис, ўз олдиларига нафақат мақбул мақсадни, балки 
эришиш мумкин бўлган мақсадни қўйишлари, амалга ошириш 
мумкин бўлган дастурларга таянишлари зарур. Қарор қабул қилувчи 
кишилар хаёлий тасаввурлардан воз кечишга, мавжуд ҳолатни 
ҳисобга олишга, чекланган ресурсларни оқилона сарфлашга, 
кутилмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши мумкинлигини назарда 
тутишга мажбурдирлар. Қарор қабул қилиш жараёнида пайдо 
бўладиган муаммо ва зиддиятларни бартараф этиш – мақсадни 
белгилашнинг асосий мезони ҳисобланади. Бошқарувчилар шундай 
ҳаракат қилишлари лозимки, бирор соҳада қабул қилинган 
муваффақиятли қарор натижасида бошқа соҳаларда зиддият 
1
Ларичев О. И. Теория и методи принятия решений. – М., 2000. 


64 
чиқмаслиги ҳамда давлат зиммасидаги муаммолар юки ортиб 
кетмаслиги зарур. 
Бундай мақсадга эришиш кўп жиҳатдан қарор қабул қилиш 
жараёнида қўлланилган услубларга боғлиқ бўлади. Давлат 
бошқарувида қўлланиладиган услублар ранг-баранг бўлиб, у ўз ичига 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling