Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш жараёни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

1.3. Давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш жараёни: 
моделлар, усуллар ва асосий босқичлар 
 
Ўзбекистоннинг мустақил сиёсий тараққиёт йўлига ўтиши, 
ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик жамиятини барпо этиш мақсадида 
ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар сари одимлаши 
мамлакатимизда демократик жараёнларни тақозо этади. Ўзбекистон 
Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов қарорлар қабул 
қилиниши ҳақида шундай ёзади: “Жамиятда демократия қай 
даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар халқ 
қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги, 
ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, 
оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок 
этишидир. Ана шу уч соҳада ҳақиқий силжишлар бўлмас экан, 
демократия ҳақидаги ҳамма гап-сўзлар ё халққа хушомад қилиш, ёки 
оддий сиёсий ўйин бўлиб қолаверади. Бундай силжишлар эса бир 
кунда бўладиган иш эмас”
1

Қарорлар қабул қилиш жараёни таҳлили халқаро сиёсат тизими 
таҳлилининг динамик ўлчови бўлиб, у шу билан бирга, ижтимоий 
фанлардаги марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу 
жараённи ҳисобга олмасдан, ташқи сиёсат детерминантларини 
1
Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари. – T.: Ўзбекистон, 1997. 181-б. 


47 
ўрганиш башорат имкониятлари нуқтаи назаридан ёки беҳудага 
вақтни йўқотиш бўлади ёки хавфли янглишиш бўлади, зотан, ушбу 
жараён қарор қабул қилувчи шахслар томонидан ташқи сиёсатга 
таъсир кўрсатувчи омиллар мажмуини “элакдан ўтказувчи”, “филтр” 
сифатида намоён бўлади. 
Сиёсий назария ва амалий сиёсат учун давлат қарорларини қабул 
қилиш 
жараёнининг 
аҳамияти 
шунчалик 
муҳимки, 
ғарб 
сиёсатшунослик фанида сиёсий ҳокимият ва маъмурий бошқарув 
интерпретацияси қарорларни қабул қилиш устидан ҳақиқий назорат 
олиб боради. Бунда стратегик қарорларни қабул қилувчи шахслар 
ҳукмронлик 
қилувчи 
элитага 
тегишли, 
деб 
ҳисобланади 
(А. Хиггли). Сиёсатшуносликда бу муаммони биринчилардан 
Г. Саймон кўтариб чиққан бўлиб, у ўзининг “Маъмурий хулқ: 
маъмурий бўлимларда қарор қабул қилиш жараёни тадқиқи” (1945) 
асарида давлат қарорларини қабул қилиш махсус назариясининг 
асосларини яратди. 
Қарор қабул қилиш таҳлилининг классик ёндашуви М. Вебер 
анъаналари учун характерли “методологик индивидуализм”ни акс 
эттиради, у тадқиқотнинг икки асосий босқичидан иборат. Биринчи 
босқичда, қарор қабул қилувчи асосий шахслар аниқланади (масалан, 
давлат раҳбари, унинг маслаҳатчилари, вазирлар: ташқи ишлар, 
муҳофаза, хавфсизлик) ва ҳар бирининг роли таърифланади. Бунда 
уларнинг ҳар бири у ёки бу давлат идорасидан ҳар қандай зарурий 
ахборотни талаб қилиш ваколатига бўлган маслаҳатчиларига эга. 
Кейинги босқичда қарорлар қабул қилувчи субъектларнинг сиёсий 
афзалликлари таҳлили ўтказилади, бунда уларнинг дунёқараши, 
тажрибаси, сиёсий қарашлари, уларнинг бошқарув услуби ҳисобга 
олинади. Бу маънода Р. Снайдер, Х. Брук, Б. Сапен, Р. Жервиснинг 
асарлари муҳим рол ўйнайди. 
Ижтимоий назарияда сиёсий ва бошқарув қарорларининг бир 
қанча таърифлари мавжуд. Уларнинг кенг тарқалгани ва бу илмий 
тушунчанинг типик изоҳидан иккитасига тўхталамиз. Биринчидан, 
“рационал танлов” назариясига кўра, давлат қарорлари муқобил 
вариантлар қаторидан ахлоқ модели танлови билан боғлиқ. Сиёсий 
қарор бу энг камида икки эҳтимолий сиёсий ҳаракатдан бирини 
танлаш ҳисобланади. “Рационал танлов” концепциясига кўра, сиёсий 
ҳаракат қуйидаги бош фаразларни илгари суради: 
- акторлар мутаносиб мақсадларни кўзлайдилар; 


48 
- бу мақсадлар акторларнинг онгли худбинона манфаатларини 
акс эттиради; 
- хулқ онгли танловга асосланади
- индивид жамиятдаги асосий актор ҳисобланади; 
- акторлар изчил ва мустаҳкам бирламчи йўналишларга эга; 
- муқобил вариантни танлаш имкониятида актор энг юқори 
даражада фойда келтирувчи вариантни танлайди; 
- акторлар эҳтимолий муқобилликлар ва улар танловининг 
эҳтимолий оқибатлари тўғрисида муайян ахборотга эга. 
Иккинчидан, фаолият ёндашуви доирасида давлат қарорлари 
фаолиятнинг идеал натижаси ва оммавий ҳокимият бўлимлари ишида 
бу натижага эришишнинг оптимал воситалари, ўз ваколати 
даражасида императив аҳамиятга эга мақсад сифатида таърифланади. 
Иккита кенг тарқалган нуқтаи назар мавжуд бўлиб, улар 
доирасида сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёнининг чегаралари 
аниқланади: кенг ва тор нуқтаи назар. Тор нуқтаи назарга кўра, 
қарорлар қабул қилиш жараёни фақатгина назарий-таҳлилий 
жараёнлар ва мушоҳада амалиётлари билан чекланган бўлиб, 
қарорнинг оптимал модели танлови ва унинг анчагина қатъий 
шаклланиши билан тугалланади. Иккинчи қараш бу жараён 
чегараларини кенгайтиради ва қарорни амалга ошириш бўйича 
амалий ҳамда технологик чора-тадбирларни бу жараёнга киритади. 
Ўз мазмунига кўра, кейинги қараш сиёсий бошқарув ва давлат 
сиёсати механизмларининг барча жараёнларини давлат қарорларини 
онгли қабул қилиш ва амалга ошириш билан тенглаштиради. Маълум 
даражада бу ҳолат бошқарув жараёнидан сиёсий ҳаётдан 
тасодифийлик омилларини ва регуляторларини чиқариб ташлайди. 
Замонавий сиёсатшуносликда давлат қарорларини қабул қилиш 
жараёнини изоҳлайдиган махсус концепциялар икки асосий типга 
ажратилади: 
1. Тавсифий (дескриптив) концепция; 
2. Меъёрий (прескриптив) концепция. 
Давлат қарорларини таҳлил қилувчи бу ёндашувлар ўртасида 
қандай фарқ бор? Тавсифий йўналиш, энг аввало, эмпирик 
тадқиқотлар принципини ва қарор қабул қилувчи шахслар сиёсий 
хулқининг дескриптив таҳлили, шунингдек, муайян вазиятдаги 
сиёсий субъектларнинг ўзаро ҳаракатидан келиб чиқади. Дескриптив 
ёндашув доирасида у ёки бу индивидуал қарор мотивлари ва 


49 
сабаблари билан боғлиқ алоҳида сиёсий лидернинг фаолияти 
сифатида тавсифланиши мумкин. 
Қарорлар қабул қилишнинг меъёрий назарияси спецификасида, 
оптимал қоида ва жараёнлар, алгоритмлар ва шаклий моделларни 
ишлаб чиқишга эътибор қаратилганлигини қайд этиш мумкин, зотан, 
уларга мувофиқ давлат қарорларини қабул қилишнинг яхлит 
жараёнини барпо этиш мумкин. Бу концепция сиёсий қарорлар 
рационализациясига мўлжалланган, чунки унинг доирасида ишлаб 
чиқилган алгоритмлар мақсадлар танлови ва берилган сиёсий вазият 
ечими учун оптимал ҳисобланган меъёрий формулада акс этган 
мақсадларга эришиш воситаларининг самарасини оширишга 
йўналтирилади. Меъёрий ёндашувнинг кучсиз тарафи, идеал 
типларнинг 
роли, 
уларнинг 
манфаатлари 
қадриятларидан 
чалғитадиган рационал моделлари, бошқарув субъектлари, қарор 
қабул қилувчи шахсларни аниқлашда, шунингдек, улар ўртасидаги 
мавжуд иерархик муносабатларга юқори баҳо беришда кузатилади. 
Юқорида баён этилганлардан давлат бошқаруви субъектлари ва 
объектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маълум бир 
принциплари мавжудлигини сезиш мумкин. Бу жараёнда, 
субъектнинг объектга мувофиқлилиги, объектнинг субъектга тескари 
алоқаси, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида субъект ва 
объектларнинг ўзаро бир-бирига мурожаат қилиши ва ўзаро 
нисбийлиги тамойиллари бор. Биринчи қоида шу билан боғланганки, 
масалан, ижтимоий сиёсат бўйича парламент кенгашининг қонуний 
ваколати ва ҳокимият компетенцияси доираси ижтимоий соҳа бўйича 
қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва ўтказиш жабҳасини қамраб олиши 
керак, бунда у мудофаа масалалари бўйича қўмита вазифалари ёки 
минтақавий меҳнат биржаларини оператив бошқариш соҳасига 
бевосита ўтиб кетиши керак эмас. Бошқача айтганда, қарор қабул 
қилувчи давлат субъектининг ҳокимият ваколатлари ва жавобгарлиги 
ҳажми идеал бошқариладиган ижтимоий объект манфаатлари ва 
приоритетлари характерига мувофиқ бўлиши шарт. Тескари алоқа ва 
қарорнинг ўз-ўзини коррекцияси принципи қарор қабул қилувчи 
раҳбарлар ёки коллегиал органлар ўз бошқарув объектлари (ёшлар, 
ишсизлар, кичик бизнес вакиллари) билан доимий ўзаро муносабатда 
бўлиши, алоҳида сиёсий қарорларни вақти-вақти билан таҳрир қилиш 
тартибини белгилайди. Зарурият туғилганда, ҳукумат томонидан 
ижтимоий 
ёки 
иқтисодий 
сиёсатни 
муваффақиятли 
ёки 


50 
муваффақиятсиз амалга оширишига қараб бутун давлат стратегиясига 
тузатишлар киритади. 
Сўнгги принцип давлат сиёсатидаги субъект ва объект 
даражалари 
иерархияси, 
шунингдек, 
сиёсий 
қарорларнинг 
таснифланиши муаммоси билан бевосита боғлиқ. Бунда сиёсий 
қарорлар таснифи мезонлари қарор қабул қилиш субъекти роли ва 
раҳбарият обекти ва ниҳоят, улар ўртасидаги ўзаро таъсир билан 
шартланади. Сиёсий қарорларнинг типологиясини яратишга бўлган 
қизиқарли уринишлардан бирини сиёсатшунос Т. Клементевич ишлаб 
чиққан. Олим сиёсий қарорларни икки асосга кўра таснифлаган: 
сиёсий ҳаракатлар танловида иштирок этувчи субъектлар доирасига 
кўра ҳамда раҳбарият объекти ёки қарорлар адресати ижтимоий 
манфаатлари соҳаси интеграцияси даражасига кўра. Шу ўринда 
сиёсий қарорлар коллегиал ва индивидуал бўлиши мумкинлигини 
ҳам эслатиб ўтамиз. 
Давлат сиёсатида оптимал қарор қабул қилишнинг муқобил 
вариантини танлаш ва келишилган қарорни аниқлашнинг икки асосий 
усули мавжуд: консенсус ва овоз бериш. Улардан биринчиси, 
консенсус усули қарор қабул қилишда иштирокчилар манфаатларига 
қисман мос тушса ва бироз тўғри келмаса, самарали бўлади. Шунинг 
учун 
қарор 
барча 
томонлар 
қўллаб-қувватлаётган 
турли 
муқобилликлар ўртасидаги компромис сифатида қабул қилинади. 
Айнан “барчанинг розилиги” принципи БМТ Хавфсизлик Кенгашида 
муҳим қарорларни қабул қилишда ишлатилади, аммо айни вақтнинг 
ўзида давлат сиёсатида амалда янада кенг қўлланилаётган усул 
стратегик қарорларни қабул қилишнинг овоз бериш усули 
ҳисобланади. Қарорлар танловининг бу усули фақат расмий жараён 
ва овоз бериш техникаси билан чекланиб қолмайди, лекин у қарорлар 
турли вариантларининг кучли ва кучсиз томонларини, қарорлар қабул 
қилувчи субъектнинг нуқтаи назарини аниқлаш, шунингдек, овоз 
бериш жараёнида иштирок этувчи кўпчилик, озчилик ва оралиқдаги 
кучлар нисбати ва ҳиссасини аниқлашни қамраб олади. 
Давлат қарорларини қабул қилиш жараёни алоҳида босқичлар ва 
функционал фазаларга бўлинади. Бошқарув қарорларини қабул 
қилишнинг асосий босқичлари чегараларини ва уларнинг сонини 
аниқлашнинг турли нуқтаи назарлари мавжуд. Умумий кўринишда 
профессор А. А. Дегтярев давлат қарорларини қабул қилиш 
жараёнини қуйидаги асосий босқичларга ажратиб чиқади. 


51 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling