Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Бошқарув қарорлари қабул қилишда психологик омиллар


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Бошқарув қарорлари қабул қилишда психологик омиллар. 
Жамиятнинг турли эҳтиёжларини амалга оширишга қаратилган 
имкониятлар тўғри қарорлар қабул қилишга боғлиқ. Тўғри ва 
самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш эса, аввало, қарор 
қабул қилувчи субъектларнинг ўзи хос хусусиятларини, психологик 
омилларини тақозо этади. Фикр юритиш ва қарор қабул қилиш усули 
1
Дегтярев А. А. Теория принятия политических решений в структуре социальных и управленческих дисциплин 
// Полис. 2002. 

№2. 
– 
С. 48. 
2
Лобанов В. В. Государсвенное управление и общественная политика: Учебное пособие.

СПб.: Питер. 2004. 
– 
С
.
145.


30 
кишиларнинг турли психо-социо шаклига кўра фарқланади
1
. Ҳар бир 
субъект қарор қабул қилишда психологик жиҳатдан маълум бир 
мезонларга амал қилиш керак. Иккинчи томондан, қарор қабул қилиш 
учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларнинг ишончли, тўғрилиги 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қарор қабул қилувчи субъект олаётган 
баъзи маълумотлар ва ахборотларга эътибор бермаслиги, ёхуд уни 
ҳаддан ташқари бўрттириб қарорда акс эттириши мумкин. Бу унинг 
психологик индивидуал феъл-атворига боғлиқ. Шу сабабли ҳар доим 
субъект қарорлар қабул қилишда ҳаққонийлик ва энг асосийси
объективликка риоя қилиши лозим. Шу ўринда субъектларнинг 
маълум бир қарор қабул қилиш жараёнига, албатта, унинг 
темпераменти ва характери ўзининг таъсирини ўтказмасдан 
қолмайди.
Бизга маълумки, психологияда шахсни хулқ-атвор меъёрларига 
қараб сангвиник, холерик, флегматик ва меланхолик каби 
темперамент турлари
2
га ажратилади. Темперамент бу инсонда 
кечаётган психологик жараёнлар ва унинг хатти-ҳаракатларининг 
динамик хусусиятлари, ушбу жараёнлар ва хатти-ҳаракатларнинг 
кучи, тезлиги, пайдо бўлиши ва ўзгаришини таърифлаб берувчи 
хислатларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Биз юқорида келтирилган 
темперамент турларига кирувчи шахслар томонидан қарорлар қабул 
қилиш жараёнини қуйида ёритиб ўтамиз. 
Сангвиник темперамент турига кирувчи шахслар бошқарув 
қарорларини қабул қилиш жараёнларида фаол бўлади. Қабул 
қилинган қарорларнинг ижро этилишида эса, тезкорлик билан иш 
кўради. Муҳим ва муаммоли масалалар юзасидан қарор қабул 
қилишга тўғри келса, албатта, улар кенгаш муҳокамасига қўйиш 
орқали масалага ёндашади. Ушбу типнинг асосни кучли, 
мувозанатли, эпчил ва серҳаракат шахслар ташкил этади. Холериклар 
хар бир ишда жумладан, қарорлар қабул қилишда ҳам жуда тезкорлик 
билан ҳаракат қилади. Шахсий ташаббускорликни қўлдан бой 
бермасликни хуш кўради. Шу сабабли ҳам ушбу турдаги шахслар 
томонидан қабул қилинган қарорларнинг ишончли ва пухта бўлиши 
ниҳоятда қийин. Асосан қарорлар таваккалчиликка асосланган ҳолда 
қабул қилинганлиги билан ажралиб туради. Флегматиклар эса 
холерикларнинг акси. Улар далил ва исбот, фактларга асосланган 
ҳолда қарорлар қабул қилади. Қарорлар қабул қилишда эса оддий 
1
Хансейкер Ф., Алессандра Э. Искусство управления людьми. – М.: Фаир-пресс, 2004. – С. 321. 
2
Немов Р. С. Психология. Книга 1. Общие основы психологии. – М.: Владос, 1998. – С. 394. 


31 
усуллардан фойдаланади. Шунингдек, ҳар томонлама ўйлаб, унинг 
хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олади. Энг асосийси, қабул 
қилинган қарорларнинг бажарилиши, яъни ижро этилишида 
қатъиятлилик билан иш кўради. Меланхоликлар жуда ҳам ҳис-туйғуга 
берилган, эмоционал хислатга эга бўлади. Шу сабабли улар қарор 
қабул қилиш жараёнидан бошлаб то уни ижро этилишигача катта 
масъулият билан ёндашади. Миланхоликлар қабул қилган қарорлар 
“ипидан-игнасигача” ўрганиб, ишлаб чиқилганлиги ва пишиқ-пухта 
бажарилиши билан ажралиб туради
1
. Ҳаётда фақат бир 
темпераментга эга бўлган яъни соф темпераментли кишиларнинг 
учраши қийин. Кишиларда кўпинча содир бўлаётган хислатларини 
фақат бир темперамент турига таққослаб бўлмайди. Аммо, 
шижоатли, ҳаракатчан ва кучли типдаги шахслар кучсиз, ҳаяжонли ва 
бўш инсонларга қараганда самарали қарор қабул қилишда кўпроқ 
яхши натижаларга эришишлари аниқланган. 
Ҳар қайси одам темпераментида ўзига хос индивидуал 
хусусиятлари бўлади, бу хусусиятларни батамом муайян бир 
темперамент типига киритиб бўлмайди. Бу хусусиятлар айни 
индивидуал хусусиятлардир, яъни шу шахснинг ўзигагина хос 
хусусиятдир. Темперамент инсон характери шаклланишига таъсир 
кўрсатади. Характер эса, шахснинг психологик хусусиятларининг 
такрорланмас, индивидуал бирлигидир
2
. Характерлар кучли ва 
кучсизларга (бўш) бўлинади. Кучли характер соҳиблари аниқ 
мақсадга эга, улар ташаббускор, дадил қарорлар қабул қиладилар ва 
амалга оширадилар, шижоатли, мард ва довюрак бўладилар. Бу 
фазилатлардан маҳрум кишиларни кучсиз, иродасиз дейдилар. 
Уларнинг фаолияти суст бўлиб, ниятлари яхши бўлса-да, ишда 
ижобий натижага эришмайдилар. Улар ўз кучи билан мустақил, 
дадил ҳаракат қила олмасликларини ҳис этадилар
3
.
Самарали қарорлар қабул қилишнинг турли психологик 
омилларга 
боғлиқ 
усуллари 
мавжуд. 
Жумладан 
қуйидаги 
ҳаракатлардан иборат усуллар ҳақида сўз юритамиз: 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling