Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Қарорлар қабул қилиш услуб (метод)лари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Қарорлар қабул қилиш услуб (метод)лари. П. Шаран сургундан 
ишга қайтгач, сиёсатчилар Ч. Линдблома, А. Этциони ва бошқалар 
билан сиёсий қарорларнинг бир неча йўналишларини ишлаб чиқади. 
Улар қуйидагилар: 
Рационал – кенг қамровли ёки “илдизли” метод. Қарор қабул 
қилувчи субъект оптимал сиёсатни қўйилган мақсадга эришиш учун 


23 
танлаш жараёнида барча қиймат ва афзалликларни кўриб чиқади. 
Аввал бир неча усуллар шакллантирилиб, сўнг уларни амалга 
оширишда энг маъқули танлаб олинади. Шунинг учун ҳам бу метод 
кенг қамровли деб номланади ва бу ёндашиш қуйидагиларга таянади: 
- аниқ муаммони бошқа муаммолардан ажратиб олиш ёки 
ўзининг зарурлиги бўйича улар ичида ажралиб туради; 
- уларни мақсад ва зурурлиги нуқтаи-назардан ажратиб, 
даражалаб чиқилади; 
- мақсадга эришишнинг барча йўллари ёки уларнинг зарурлиги 
маълум бўлиши; 
- у ёки бу қабул қилинаётган қарорларнинг оқибати ва 
камчиликларини олдиндан кўра била олиши; 
- охирида маълум бир мақсадга эришиш йўлларининг энг юқори 
даражада мосини (маъқулини) танлаб олиш. 
Бу услуб асосида қарорлар қабул қилиш мураккаб. Негаки, 
атроф-муҳит тўғрисида ахборот йиғиш катта ресурсларни ҳамда 
қарор қабул қилувчи субъектнинг холисоналиги ва оғишмаслигини 
талаб қилади.
“Шохлар” методи. Бу кетма-кет, чегараланган солиштиришлар 
методи. Қарор қабул қилувчи субъектлар ҳаракатлар дастурини қабул 
қилаётганида кенг (катта-катта) имкониятларни эмас, фақатгина 
уларнинг тажрибаси асосида ҳаётий (реал) кўрилган омилларни 
инобатга олиши зарур. 
Шу метод асосида қарор қабул қилиш қуйидаги характерли 
жиҳатлари билан ажралиб туради: 
- кичик 
аниқ 
қадамлар 
қўйилган 
мақсадга 
эришишга 
йўналтирилганлик; 
- ҳозирги аниқ вақтда ресурслар чегараланганлиги учун 
стратегияни кўриб чиқа олмаслик ва шу билан бутун ҳажмдаги 
оқибатларни ҳам кўра олмаслик; 
- қарор қабул қилинганда яқин вариантлар билан қиёслаш 
орқали бир хиллик (шундай бўлишлик) асосида эмас, балки сиёсат 
асосида узлуксиз равишда ўзгариб боришини инобатга олиш; 
- бу метод ҳаётда максимал натижа (шов-шувлар, катта 
мақсадлар)га эришиш учун эмас, балки аниқ ва мавжуд натижа 
олишга йўналтирилган. 
“Шохлар” методи асосида сиёсий қарор қабул қилишда 
плюрализм концепциясига асосланиш керак. Чунки, субъектларга 
сиёсий таъсир қилиш учун кўпгина турли манфаат гуруҳлари ўзаро 


24 
рақобат олиб боришади. Шунинг учун ҳам қарор қабул қилувчи 
субъект рақобат қилаётган тарафлар билан келишишга интилади. Бу 
услуб сиёсатга аста-секин эволюцион йўл билан ўзгартиришлар 
киритишга йўл очиб беради. 
“Аралаш - нусҳа кўчириш” методи. Бу метод сиёсий қарор қабул 
қилишда масштабли ва фундаментал жараён яратади. Улар қабул 
қилингандан кейин шу қарорларни қайта ишлаб чиқишни йўлга 
қўяди. Муаммонинг ҳар бир элементларини рационал-таҳлил қилиш 
ҳамда бошқаларини аста-секин деталлаштирилган анализ орқали 
сиёсий қарор қабул қилишнинг масштабли ва фундаментал жараёнига 
эришилади
1

Сиёсий жараённинг муайян босқичида сиёсий қарорлар қабул 
қилиш услублари ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларнинг ўзига 
хослиги ва бошқарув тузилмаларида шаклланган анъаналарга боғлиқ. 
Америкалик олим Р. Говард таъкидлаганидек, сиёсий ҳаётда, одатда, 
таҳдидли, 
эҳтимолли 
масалалар 
ҳал 
қилинади. 
Уларнинг 
натижаларини ҳисоблаб чиқиш мушкул ва улар ижтимоий мавҳум 
шароитларда 
қабул 
қилинади. 
Бу 
каби 
вазифаларнинг 
мураккаблигига қарамай, тарихда, аслида уларни ҳал қилишнинг 
биргина – прецедент (аввал бўлиб ўтган ва кейинги ҳодисалар учун 
намуна бўлиб хизмат қилувчи ҳодиса) усули ҳукмронлик қилган. 
Лекин сиёсатчилар кўпроқ синаш ва янглишиш йўлидан боришиб, ўз 
соғлом фикрлари, ақл ва сезгиларига ишонганлар. Албатта, ақл ва 
сезгилар бугун ҳам муҳим, лекин сиёсий жараёнлар тезлиги, хато 
ҳаракатларнинг ижтимоий баҳоси ҳокимият субъектларини қарорлар 
қабул қилишда анча ишончлироқ усуллардан фойдаланишга дават 
этади. 
Бошқарув соҳасидаги эътироф этилган мутахассислар, хусусан,
Ч. Линдблюм, бугунги кунда қарорлар қабул қилишнинг икки асосий 
усули: оқилона-универсал ва изчил чеклаш усуллари (“тармоқлар 
услуби”) мавжуд, деб ҳисоблайди
2
. Улардан биринчиси муаммони 
оқилона танлаш ва уларни ҳал этишнинг қўйилган мақсадларга энг 
мос қўлларини танлашни тақозо этади. Бу – масалани ҳал этишнинг 
идеал режаси, “тўғри фикрлаш” натижаси бўлиб, ҳар томонлама 
ахборот йиғиш, мақсадларни баён этиш ва уларни амалга ошириш 
воситаларини танлашда салбий оқибатларни энг кам даражага 
келтиришни назарда тутади. 
1
Политология. Курс лекций. Под ред. Доктора юридических наук, профессора М. Н. Марченко. Изд. 3-е, 
перераб. и доп. – М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. – С.336-338.
2
Шаран П. Сравнительная политология. Ч. 2. – М., 1992. – C. 43-45.


25 
Айни вақтда, амалда, сиёсатчилар фаолиятининг оқилона эмас, 
имкон даражасидан келиб чиқишлари ҳам тушунарли. “Инсоннинг 
ахборотдан фойдаланиш қобилияти бу моделда талаб қилинганидан 
анча паст... эҳтимол бошқарув жараёнининг ҳар бир аъзоси... ўз 
фаолиятида оқилдир, лекин жараён иштирокчиларининг кўпчилиги 
тўқнашганда, уларнинг коллектив фаолиятидаги оқиллик жуда 
нисбий бўлиб қолади”
1
. Бошқача қилиб айтганда, амалий сиёсатда 
ҳокимият мантиқий схемага, яъни муаммони қўйиш ва уни ҳал этиш 
тартибига кўпинча амал қилмайди. Сиёсатнинг аралашувини талаб 
этувчи реал муаммолар, одатда, тўсатдан пайдо бўлади ва ҳукмрон 
элиталар ўз мақсадлари ва манфаатларини белгилаб олишларидан 
анча аввал қарор қабул қилишга мажбур қилади.
Шу тариқа “тармоқлар услуби” амалда кўпроқ қўлланади, 
негаки, у одатдаги бошқарув фаолиятига инкрементал (қўшилиб, 
ортиб бориш маъносида) тузатишлар киритиш зарурлигидан келиб 
чиқади. Бу эса кичик мақсадларни амалга ошириш имконини беради. 
Ҳукмрон элиталар ҳатто бошқарувнинг умумий стратегиясига хилоф 
ҳаракатларга йўл қўйиш билан ўз сиёсатчиларида аста-секин 
муваффақиятга эриша оладилар. Аммо, давлат бошқарувида катта 
хатоларга йўл қўймаган элиталар бу тактикалари билан жамиятни 
ислоҳ қилишда йирик муваффақиятларга эриша олмайдилар. 
Қарорлар қабул қилишнинг ҳар иккала усулига хос ижобий ва 
салбий томонларни ҳисобга олиб бир қатор олимлар, жумладан, А. 
Этциони, аралаш услубнинг самаралироқлигини таъкидлайди. У бир 
томондан, жамиятдаги сиёсий муаммоларга кенг рационал қараш ва 
уларнинг умумий, типик хусусиятларини ажратишни, иккинчи 
томондан, муайян вазиятда вужудга келган қандайдир бир муаммони 
ҳал этиш учун зиддиятларнинг туб асосларини очиб берувчи 
тасаввурларни қўллашни назарда тутади. Сиёсий бошқарув 
самарадорлигига умумназарий, рационал билимларни муайян 
масалаларни ҳал қилишда изчил қўллаш орқали эришиш мумкин
2
.
Умуман олганда, сиёсий қарорлар қабул қилиш корпоратив 
секторда 
(алоҳида 
муассасалар 
даражасида), 
оммавий 
муносабатларда (ижтимоий секторда) ва давлат бошқарувида қабул 
қилинадиган қарор ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади. Давлат 
бошқаруви соҳасида қарорлар қабул қилиш ниҳоятда муҳим бўлиб, у 
1
Kindon J., Agendas W. Alternatives and Public Policies. – Michigan, 1984. – P. 83. 
2
Пугачев В.П., Соловьев А.И. Введение в политология. – М.: Аспект пресс, 2000. – C. 399. 


26 
миллионлаб кишилар тақдирига таъсир кўрсатиши билан ажралиб 
туради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling