Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Сиёсий ва бошқарув қарорларининг ўзаро фарқли


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Сиёсий ва бошқарув қарорларининг ўзаро фарқли
хусусиятлари. Маълумки, қарор бу бирламчи инсоний хоҳишни 
марказлашган ҳолда ифодалашдир. Содда қилиб айтганда, доимий 
танлов акти ёхуд энг мақбул вариантни танлаш ҳисобланади. 
Қарорлар техник, бошқарув, сиёсий ва ҳоказо бўлиши мумкин. 
Сиёсий ташкилотларни бошқаришда бошқарув ва сиёсий қарорлар 
биринчи даражали аҳамиятга эга. Шу сабабли сиёсий ва бошқарув 
қарорларининг мазмуни ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини 
ажратиб олишимиз муҳимдир. 
Бошқарув қарори бошқарув жараёнининг марказлашган ҳолда 
ифодаланиши ҳисобланиб, у асосланганлик, аниқ ифодаланганлик, 
реал амалга ошувчанлик, ўз муддатида бўлишлик, тежамкорлик 
ҳамда натижавийлик каби бир қатор талабларга жавоб бериши керак 
бўлади. Бошқарув жараёни ва бошқарув қарорларининг яқин алоқаси 
баъзи ҳолларда бошқарув жараёнини, қарорларни қабул қилиш ва 
амалга оширишнинг бошқарув цикллари, босқичларини бирлашувига 
олиб келади (масалан, муаммони қўйилиши, унинг муқобил 
(алтернатив)ларини ишлаб чиқилиши, аниқ танловни амалга ошириш 
в.б.). Бизнинг фикримизча, ушбу нуқтаи назар имкониятлардан бири 
бўлиши мумкин. Чунки, бошқарув жараёни бошқарув қарорларининг 
соҳалари билан чегараланмайди, балки ташкилий ишни яратиш, 
амалга ошириш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа 
кўплаб таркибий қисмлар (бошқарув функциясини амалга ошириш, 
бошқарув технологияларини қўллаш)ни ўз ичига олади. 
Шундай бўлса ҳам, бошқарув жараёни бошқарув қарорларининг 
ишланмаси қабул қилиниши ва амалга оширилиши орқали тасаввур 
этилади. Бу сиёсий фаолият доирасига ҳам хос ҳисобланади. Сиёсий 
ташкилотчиликни бошқариш жараёнини қарорларда амалга ошувчи, 
бошқарув фаолияти босқичларининг мажмуи орқали кўриб чиқиш 
мумкин. 
Бундан ташқари, сиёсий бошқарувга мувофиқ равишда 
бошқарувга оид қарор қуйидаги хусусиятларга эга: 
бошқарув қарори мавжуд имконий ҳаракат вариантларини ва 
сиёсий фаолият манфаати ва аҳамияти мавжуд бўлган объектив 
вазиятни ҳисобга олган ҳолда, улардан бирини танлашни назарда 
тутади; 


27 
ҳаракат вариантларини танланиши ва қабул қилиниши сиёсий 
вазият хусусияти билан боғлиқ бўлган улкан миқдордаги ички ва 
ташқи омилларни ҳисобга олишга мажбур бўлган сиёсатчилар ва 
менеджерларнинг онгли равишдаги фаолиятининг натижасидир; 
бошқарув қарорининг зарурияти ва асосий мазмуни мақсади 
билан белгиланади ва унга эришишга қаратилади. Бу ўринда мақсад 
сиёсий манфаатлар билан олдиндан белгиланади. 
Сиёсий ташкилотлар, уларнинг бўлинмалари ва бошқарув 
органлари ўз фаолияти доирасида қуйидаги қарорлар гуруҳини ишлаб 
чиқишади: 
қарорларни қабул қилишнинг мувофиқлаштирилган тартиби 
мавжуд бўлган такрорланувчи вазиятлар учун
ўзида технологик ва ижодий мазмунга эга бўлган элементларни 
жамлаган қарорлар; 
кўпгина масалаларни аналитик ишлаб чиқиш ва ижодий 
ёндашувни, мутахассис ва олимлар билан маслаҳатлашишни, айрим 
вақтда эса айрим муаммоларни олдиндан тадқиқ этишни талаб этувчи 
мураккаб муаммоли вазиятлардаги қарорлар. Бу гуруҳда сиёсий 
ташкилот ривожланиш истиқболини белгиловчи ва узоқ муддатга 
амалга оширишга мўлжалланган тадбирлар тизимига асос солишга 
қодир бўлган қарорлар алоҳида кўрсатилади.
Сиёсий ташкилотда бошқарув қарорлар бир қатор хусусиятларга 
эга: 
сиёсий бошқарувда пайдо бўлган муаммолар, одатда, кўп 
қиррали бўлиб, биргина қарор билан чекланмайди. Сиёсий 
ташкилотнинг бошқарув органлари кўпроқ вақт ва хусусиятларни 
ҳисобга олган ҳолда бир қанча қарорлар қабул қилади; 
тезкор иш фаолиятида қисқа муддат ичида кўпгина қарорлар 
қабул қилишга зарурият туғилади. Бу эса, раҳбарлар ва 
сиёсатчилардан алоҳида шахсий хусусиятларни талаб этади; 
фаолият хусусияти ва муаммолар таркибидан келиб чиққан ҳолда 
етарли даражада кўп миқдорда қарама-қарши мазмундаги қарорларни 
қабул қилишга тўғри келмоқда; 
сиёсатчилар қарорлар қабул қилаётиб, олдин қабул қилинган 
қарорлар билан мувофиқлигини (мослигини) сиёсий мақсадга 
мақбуллигини таъминлашлари керак; 
сиёсий ташкилотларда қабул қилинувчи кўпгина қарорлар 
якуний эмас, балки оралиқдаги қарор бўлиб қолмоқда. Чунки, 


28 
муаммоларни тўлиқ ҳал этишда жуда кўп вақт мобайнида ресурс ва 
имкониятлар етмай қолади. 
Юқоридаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда 
бошқарув қарори сиёсий қарорларни ижро этиш жараёнининг давоми 
эмас балки, у алоҳида ўзининг хусусиятлари билан фарқланиб 
турувчи танлов жараёни десак тўғри бўлади. Демак, бошқарув қарори 
унинг якуний босқичидаги бошқарув жараёнининг йўналтирилган 
ифодаланиши ҳисобланади. У сиёсий ташкилотдаги бошқариладиган 
объектга ўзига хос бошқарув таъсир формуласи каби кўринади ва шу 
тариқа унинг ҳолатидаги ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур 
бўлган ҳаракатларни белгилайди. Сиёсий қарор эса бошқарув 
қароридан сиёсий ташкилотда нафақат мазмуни билан (у сиёсий 
характерга эга), балки ҳал қилинувчи муаммоларнинг кенглиги билан 
ҳам фарқ қилади. Сиёсий қарор сиёсий жараённинг бир қисмидир. Бу 
жараён эса ўз ичига нафақат сиёсий ташкилотни бошқариш 
жараёнини, балки ундаги сиёсий маҳсулотни ишлаб чиқариш 
жараёнини, сиёсий ахборот циркуляция жараёнини ҳам қамраб олади. 
Сиёсий ташкилотда сиёсий ва бошқарув қарорларини турли органлар 
қабул қилади. Аниқ фарқини қуйидаги мисол орқали кўриш мумкин: 
олий бошқарув орган (президентлик бошқарув шаклидаги 
республикаларда Президент, парламентар бошқарув шаклидаги 
республикаларда Бош вазир) томонидан ҳам сиёсий, ҳам бошқарув 
қарорлари қабул қилинса, олий вакиллик органи (парламент) 
томонидан фақат сиёсий, олий ижроия орган (вазирлар кенгаши) 
томонидан эса фақат бошқарув қарорлари қабул қилинади
1

Ижтимоий 
сиёсат 
ва 
давлат 
қарорлари 
кўрилаётган 
муаммоларнинг ҳарактерига ва биринчи навбатда, уларнинг янгилиги 
ва вазиятнинг ностандартлигига боғлиқ ҳолда тўрт босқичли бўлиши 
мумкин: 
1. Мутассиб ( эски) – маъмурий ишлар ва масалалар бўйича 
қарор; 
2. Бюджетни қабул қилиш, маъмурий қайта тузишлар, солиқ каби 
ўрта даражадаги муҳимликда бўлган муаммолар юзасидан қарор; 
3. Энергетик муаммолар, конституцион реформалар, чет эл 
сиёсатида ташаббус каби алоҳида вазиятлар билан боғлиқ янги 
масалаларни ечиш; 
1
Латфуллин Р., Новичков Н. Политическая организация: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2007. – С. 217.


29 
4. Давлат 
сиёсатида умуммиллий даражасида инновацион 
ёндашувни талаб этувчи янги стратегик ташаббуслар
1

Мавжуд бўлган барча қарор турларини шартли равишда сиёсий 
ва маъмурий қарорларга бўлиш мумкин. Сиёсий қарорлар сиёсий 
стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурати билан боғлиқ 
бўлиб, сиёсатчилар ва сиёсий институтларга хосдир. Маъмурий 
қарорлар давлат сиёсатининг амалий муаммоларини ечишга ва 
сиёсатчиларнинг хоҳиш-истагини бажаришга қаратилган бюрократик 
ташкилотларга хосдир. Бундай ташкилотлар қаторига вазирликлар, 
идоралар, ҳукуматнинг маъмурий регионал органларини киритиш 
мумкин
2
.
Шуни таъкидлаш керакки, сиёсий ёки давлат тузилмаларида 
қарор қабул қилиш шакллари ва жараёни маълум даражада хусусий 
тузилмаларда учрайдиган моделдан фарқ қилади. Ушбу фарқлар 
сиёсий тизимнинг хусусиятлари билан боғлиқ.
Сиёсий қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга 
ошириш кўп жиҳатдан бошқарув қарорлари учун ўхшаш жараёнлар 
билан мос келади. Лекин, сиёсий фаолият бир қатор қўшимча 
категория (тоифа)лар таҳлилининг заруратини кўрсатади. Жумладан, 
сиёсий қарорлар (ечимлар) турли ахборот компонентларига мос 
келиши керак.
Хулоса қилиб айтганда, сиёсий қарор бу сиёсий ташкилотнинг 
мақсадини акс этувчи сиёсий фаолиятнинг йўналтирилган ифодаси 
ёки сиёсий вазиятда ўзгаришни амалга ошириш сиёсатидир. Сиёсий 
ташкилотнинг ҳар кунги фаолиятида унинг раҳбарлари ва бошқа 
қатнашчилари доимо сиёсий ва бошқарув қарорларни қабул қилиш 
зарурати билан тўқнаш келадилар. Шу сабабли ҳар икки қарорнинг 
ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда сиёсий ва бошқарув 
фаолиятини олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling