Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Ахборот – қарор қабул қилиш жараёнининг асосий фактори


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Ахборот – қарор қабул қилиш жараёнининг асосий фактори. 
Давлат бошқарувида қабул қилинаётган ҳар қандай қарор шу 
мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий соҳаларда амалга 
оширилаётган ислоҳотларни асоси ҳамда ҳаракатлантирувчи кучи 
ҳисобланади. Бугун биз эришаётган ютуқ ва марраларнинг асосий 
сабабини аввало ўзгаларга ўхшаб, бир кунлик мақсад ва манфаатни 
кўзламасдан, аксинча, узоқни кўзлаб, мамлакатимиз ва халқимиз 
тақдирини атрофлича ва чуқур ўйлаган ҳолда қабул қилинган сиёсий 
қарорлар ва шу асосда қатъиятлик билан амалга оширилаётган 
дастурларимизда кўриш зарур
1

Дарҳақиқат, ҳар бир масала бўйича танланаётган ечим қанчалик 
тўғри ва яшовчанлиги унинг стратегик ҳолат нуқатаи назардан 
нечоғлик тўғри қабул қилинганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ҳар 
қандай сиёсий қарор, ҳар қандай давлатлараро ҳужжат ижтимоий 
муаммолар билан мустаҳкам боғлиқ бўлганидагина, инсон ва 
жамиятнинг муносиб турмуши таъминланганидагина бирон-бир 
кучга эга бўлади
2
. Унинг жамият ижтимоий муаммоларини ўзида акс 
эттириши эса ахборот ресурсига бўлган эҳтиёжни вужудга келтиради.
Маълумки, ҳар қандай маълумот ёки ахборот қарор қабул қилиш 
жараёнига мослашади. Ахборот қарор қабул қилишда кераклилик 
нуқтаи назаридангина, қандайдир аҳамиятга эга бўлиши мумкин. 
Ахборотнинг қайта ишланиши ҳам, шу мақсадга бўйсунади. А. 
Зигель бу жараёнларни ёритишга ҳаракат қилган. Ахборот ҳар қандай 
манбадаги қайта ишланмаган маълумот ҳисобланади. Разведка 
асосида қайта ишланган ахборот таҳлил бўлиб, разведка эса қарор 
қабул қилишда ёрдам берадиган қайта ишланган ахборотдир
3

1
Каримов И. А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий 
топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. T.18. – T.: Ўзбекистон, 2010. – Б.11. 
2
Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидан. T.6. – T.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 333.
3
Siegel A. B. Information, analysis, intelligence: a critical challenge for 21 
st
century operations // 
www.capitol.northgrum.com. 


35 
Қарор қабул қилиш учун, биринчи навбатда, кўрилаётган муаммо 
тўғрисида аниқ, объектив ва тўлиқ ахборот бўлиши зарур. Барча 
маълумот ва олинаётган манбаларни таснифлайдиган бўлсак, одатда 
улар икки гуруҳга бўлинади: бирламчи ва иккиламчи маълумотлар. 
Бундан ташқари, ахборотни расмий ва норасмий манбалардан ҳам 
олинади. Бирламчи ахборот кузатувлар ва ижтимоий сўровлар орқали 
шаклланса, иккиламчи ахборот ички ва ташқи манбалардан келиб 
чиқади.
Шуни ёдда тутиш керакки, ҳаққоний ахборот билан аналитик 
ахборот орасида фарқ бўлади. Ҳаққоний ахборот – ўз ичига 
статистикани, ташкилотлар, жараёнлар, шахслар ҳақида алоҳида 
маълумотларни олувчи фактлар мажмуи бўлса, аналитик ахборот – бу 
ажратиб олинган, қайта ишланган ва таҳлил қилинган фактлар 
мажмуидир. Раҳбарларга қарор қабул қилиш учун асосан аналитик 
ахборот зарур. Шунинг учун ҳаққоний маълумотларни кераксиз ва 
ортиқча қисмини олиб ташлаб, аналитик ахборотга айлантиришни 
билиш жуда зарур
1

Сиёсий қарорлар бир қатор ахборот компонентларига мос 
келиши керак. Уларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш 
жараёни 
сиёсий 
муаммо, 
сиёсий 
имкониятлар, 
сиёсий 
алътернативлар, сиёсий ҳаракатлар, сиёсий чеклашлар ва сиёсий 
натижалар каби ахборот таркибий қисмларидан иборат. Жумладан, 
сиёсий муаммо – бу сиёсий қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш 
орқали ўзгартирилиши мумкин бўлган сиёсий вазият ҳолати. Муаммо 
ҳақидаги маълумот, мақсад ва муаммоли вазиятни ифодаловчи сабаб-
оқибатли алоқалар ҳақидаги ахборотни аниқланишини назарда 
тутади. Бунга эришиш эса ушбу муаммони ҳал этишни англатади. 
Муаммонинг тавсифи қарор қабул қилиш жараёнининг муҳим 
масаласидир. Муаммонинг қандай аниқланишига қараб қарор 
аниқланади. Сиёсий имконият – сиёсий қарор қабул қилиш ва амалга 
ошириш натижасида яратиш мумкин бўлган прогноз қилинувчи ёки 
лойиҳаланувчи сиёсий вазиятдир. Муаммолар сингари имкониятлар 
пайдо бўлиши сиёсий фаолиятни амалга ошириш учун ундовчи 
омилдир. Сиёсий альтернатив – бу потенциал имкониятга эга бўлган 
ҳаракатлар йўналишидир. У мақсадга эришишга ёрдам беради ва шу 
билан бирга сиёсий муаммоларни ечишга ёки сиёсий имкониятни 
амалга оширишга кўмаклашади
2

1
Лобанов В. В. Государсвенное управление и общественная политика: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2004. 
– С. 144-154. 
2
Латфуллин Р. Г., Новичков Н. В. Политическая организация: Учеб. пособие. – СПб.: Питер, 2007. – С. 214-221. 


36 
Сиёсий қарор қабул қилишда ахборот билан бевосита ишлаш 
борасида америкалик сиёсатшуносларидан бири Герберт Саймон 
ўзининг “Маъмурий ташкилотларда қарор қабул қилиш жараёнининг 
тадқиқотлари” монографиясида маъмурий қарорлар қабул қилиш 
жараёнини ахборот билан таъминлаш масаласи ҳамда ахборотга 
ишлов бериш жараёнини самарали ташкил этиш муаммосини
алоҳида кўрсатиб ўтади. У сиёсий қарор қабул қилиш жараёнида
ахборот йиғишни иккинчи босқич сифатида талқин қилган. 
Шунингдек, 
Чикагодаги 
сиёсий 
бихевиоризм 
мактабининг 
асосчиларидан бири Гарольд Лассуэль ҳам қарорлар қабул қилиш 
жараёнининг етти функционал босқичини ёритишда, айнан унинг 
иккинчи босқичини ахборот излаш деб кўрсатиб ўтади. Шунингдек, 
ахборотнинг очиқлиги ва холислиги қабул қилинаётган қарорнинг 
самарадорлигига бевосита дахл қилади. Америкалик тадқиқотчи Г. 
Митцбургнинг таъкидлашича “баъзан давлат тузилмалари жамиятни 
бошқаришда шу қадар марказлаштирилган бўлиши мумкинки, 
натижада хизмат ахборотини қайта ишлаш ва умуман, бошқариш 
имкониятини камайтиради”. Бу эса холис ва тўғри ахборотга эга 
бўлишни чеклаб қўяди. Мавжуд вазият ҳақида етарли ва ишончли 
ахборотнинг танқислиги давлатнинг тўғри ташкил этилган 
мақсадлари тизимини яратиш имконини ҳамда сиёсий қарорлар қабул 
қилиш жараёнининг самарадорлигини камайтиради. 
Сиёсий қарор қабул қилишнинг янги ахборотларни олиш
маълумотларнинг хусусиятлари, риск ҳолатини ҳисобга олиш, таҳлил 
ва синтез қилиш, ахборот жараёнлари ва иккиламчи қарама-
қаршиликдан бирини танлаш каби индивидуал усуллари
1
ҳам борки, 
буларнинг бари қарорлар қабул қилишда алоҳида аҳамият касб этади. 
Агарки, ўрганилаётган объектга дахлдор бўлган ахборотларни тўғри 
саралаш ва уларни таҳлил этиш каби жараёнларга тўғри ёндашилса, 
самарали қарор қабул қилинишига эришилади. Бугунги қабул 
қилинган тўғри қарор эса, эртанги кун келажагини белгилаб беради. 
Бунда ахборот маълумоти самарали қарор қабул қилишдаги асосий 
факторлардан бири бўлиб хизмат қилади.
Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш 
жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий 
маҳсулотларни қўллашга асосланган инновацион ёндашувларни 
жорий этиш бугунги кунда давлат бошқаруви тизимини 
1
http://socarchive.narod.ru/infochan/nikkolom/books/book1/14.htm 


37 
такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларни муваффақиятли 
амалга оширишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади
1
.
Мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш ва ушбу соҳага оид 
норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш бўйича изчил ишлар амалга 
оширилди. Жумладан, 2017 йил 24 июль куни қабул қилинган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-
тадбирлари 
тўғрисида”ги 
Фармони
2
га 
асосан 
Ўзбекистон 
Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими 
бошқа кўплаб вазифалар қатори бошқарув қарорлари қабул 
қилишнинг назорат-таҳлилий таъминотини назарда тутади. Бу давлат 
бошқаруви тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ қилиш 
шароитида ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминловчи
лойиҳа бошқаруви принципларига асосланган қарорлар қабул қилиш 
механизмларини ишлаб чиқиш ва назорат қилишнинг замонавий 
шакл ва услубларини жорий этишни талаб қилади. Фармонда назарда 
тутилган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши давлат 
органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада 
оширишга, самарали қарорлар қабул қилинишига ва халқнинг 
фаровонлик даражасини юксалтириш борасида кўзда тутилган 
ислоҳотларни муваффақиятли рўёбга чиқаришга кўмаклашади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling