Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Бошқарув қарорларини амалга ошириш босқичи.  
Бу босқичда ҳокимият марказлари қабул қилган қарорларини 
ҳаётга тадбиқ этади. Умуман, бу босқич ихтилофлар ортиб бориши 
билан ажралиб туради, чунки ҳамма сиёсат субъектлари ўзларига 
бирдек маъқул бўлмаган қарорларни у ёки бу даражада ижро учун 
қабул қилишлари лозим бўлади. Бунда ҳукуматга нафақат мухолифат, 
балки юқорида қабул қилинаётган қарорларни ўз манфаатларини ва 
эҳтиёжларини ҳимоя қилиш учун мослаштиришга интилувчи 
ҳокимиятнинг қуйи органлари ҳам қаршилик кўрсатади. Муҳими 
шундаки, қарорлар қабул қилишда ижро органларининг роли кескин 
ортади, бу эса уларга ўз ваколатларини ошириш, шунингдек
қонунларни бузиш имконини бериши мумкин. 
Қарорлар қабул қилувчи ташкилотлар баён этилган мақсадлар 
борасида зарур сиёсий келишувга эришиш учун “қачон бошлаш, 
нимани таклиф этиш, қандай ҳаракат қилиш”ни билишлари зарур
2

Барча тақдим этилаётган қарорлар камида мажбурий ва ҳуқуқий 
(қонунлашган) шаклда бўлиши лозим. Улар, шунингдек, қарорлар 
бажарилиши (бажарилмаслиги) учун масъулликни назарда тутиши ва 
манзилли (яъни, барча гуруҳлар томонидан бажарилишга қаратилган) 
бўлиши лозим. Шунга кўра қарорлар баённинг муайян шаклларига 
(яъни фуқаролик ҳиссиётларига мурожаат, фидоийликка чақириқ ва 
ҳ.к.лар сингари) бериши лозим.
Бошқарув ниятларини рўёбга чиқаришга ҳокимият умумий 
стратегияни белгилаб олиши, ҳаракатлар табиатини аниқлаши (яъни 
ихтилофга ёки ҳамкорликка мойиллик, зўрлик ёки консенсусли 
усулларни қўллаш, сиёсий савдо ёки тўғридан-тўғри босим, 
манипуляция, ижтимоий фикрни алдаш ва ҳ.к. воситалардан 
фойдаланиш) ҳам таъсир этади. Стратегияни танлаш ўз ресурсларини, 
уларнинг танланган ҳаракат йўналишини амалга оширишга 
1
Умарова Н., Исломбеков У. Сиёсий технологиялар: ўқув қўлланма. – Т.: Akademiya, 2007. 44-66-бб. 
2
Hague R., Harrop V. Cjmparative Government and Politics: Anintro-Auction. London, 1987. – P. 14. 


67 
етарлилигини исталган ёки амалга ошиши мумкин бўлган 
лойиҳалардан қайсинисини амалга ошириш маъқуллиги ҳақидаги 
оқилона баҳога таяниши лозим. Қабул қилинган қарорларга 
қаршилик даражаси эҳтимолини ҳам тўғри баҳолаш зарур; 
муваффақиятсизликлар рўй берса, ҳукумат ўз мақомини сақлаб 
қолиш ва бошқарув тизимини беқарорлашувининг олдини олиш 
режаларини аввалдан ишлаб чиққан бўлиши керак; вазият ўзгариб 
қолганда қарорлар қабул қилишнинг эҳтиёт тизимига ўтишнинг 
бошқа шаклларига эга бўлиши лозим. Ҳаракатчан сиёсий стратегия ва 
ресурслардан 
фойдаланиш 
технологиясини 
амалга 
ошириш 
шартларига мақсадга эришиш учун қилинган илк қадамлар ҳақидаги 
ахборотни йиғиш, оралиқ натижаларини кузатиш, қабул қилинган 
қарорларни, мақсад ва унга эришиш воситалари ўртасида 
номувофиқликни рўй берган ҳолатларда, мувофиқлаштириб бориш 
киради. 
Одатда, қарорларни амалга оширишнинг бир неча асосий турлари 
фарқланади: популизм, элитизм, консерватизм, демократизм ва 
радикализм. Сиёсий курсни амалга оширишнинг бу ҳар бир турига 
бошқарувнинг муайян усуллари, ҳокимият ва аҳоли ўзаро 
муносабатлари табиати, ҳокимлик қилишнинг ахборот тартиби мос 
келади. 
Популизм ҳокимлик мақсадларига эришишнинг асосий воситаси 
сифатида жамоатчилик фикрига тўғридан-тўғри мурожаат қилишни, 
бевосита оммавий кайфиятларга таянишни назарда тутади. Шунинг 
учун у муқаррар равишда жамиятга таклиф этилаётган мақсадларни 
юзакилаштириш, қатор ҳолларда эса сийқаллаштиришга қаратилган. 
Ҳукмрон элиталар натижа учун тез ҳаракатни таъминловчи ва барча 
зиддиятларни енгиш имконини берувчи қандайдир шиор, аҳолига 
мурожаат ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Бу ҳолларда кўпинча 
хушомад (“коммунистлар-ижтимоий тараққиёт бошида”), ташқи ёки 
ички хавф билан қўрқитиш (“ҳукмрон доиралар мафия қўлида”), 
асосланмаган ваъдалар (“радикал ислоҳотлар иқтисоднинг тез 
ўсишига олиб келади”) қўлланади. Популизм харизматик бошқарувда 
ёрқин намоён бўлади. Лекин популистик чоралар демократик ва 
бошқа турдаги, бошқарувда рационал усуллардан фойдаланувчи 
тартиботларда ҳам сиёсий курснинг таркибий қисми сифатида 
мавжуд бўла олади. 


68 
Элитизмнинг ўзига хос белгиси фуқароларнинг қай тарзда 
бўлмасин сезиларли иштирокига нафақат қарорлар қабул қилиш ва 
уларни мувофиқлаштириш соҳасида йўл қўймаслик, балки электорат 
билан 
ўзаро 
муносабатларнинг 
воситали 
шаклларини 
рағбатлантириш, жамоатчиликнинг сиёсий ахборотларга эгалигини 
чеклаш, сиёсий қарорлар қабул қилиш ва амалга оширишнинг ҳамма 
босқичлари ёпиқлигидир. 
Консерватив 
сиёсатда 
ҳокимиятлар 
фаолиятида 
давлат 
ҳокимияти 
органлари 
таркиби 
ва 
функцияларини 
сиёсий 
бошқарувнинг анъанавий шакллари ва услубларини сақлаб қолишга 
ҳаракат устунлик қилади. Бундай бошқарув усуллар барқарор сиёсий 
режимлар учун хос бўлиб, улар фуқароларда ушбу жамиятда 
эъзозлануви ва авайлаб-сақланувчи қадриятлар ва идеалларга ички 
мойилликни тарбиялайди. Бу эса, албатта, ватанпарварлик 
кайфиятларини кучайтириш ва ижтимоий ҳамда сиёсий организм 
яхлитлигини сақлашга хизмат қилади. 
Радикализм сиёсий бошқарувда бутунлай тескари натижага олиб 
келади. Жамиятни инқилобийлаштириш, уни сифат жиҳатидан қайта 
қуриш ҳокимиятнинг мақсади бўлмаган ҳолларда ҳам қайта 
қуришнинг радикал усуллари билан амалга ошган ижтимоий ва 
сиёсий ўзгаришлар оқибати камдан-кам ҳолларда фуқаролар 
тинчлиги, тартиб, аҳоли ҳаётининг яхшиланишига олиб келади. 
Инқилобий тартиботлар бошқарувининг асосий усули – зўрлик 
ҳокимиятни фуқароларнинг оммавий қирғинига олиб келувчи 
ўзгаришлар воситасига айлантиради
1

Демократизм глобал келажак мақсадлар туфайли одамлар 
манфаатлари ва ҳуқуқларини инкор этувчи радикализмдан фарқли 
ўлароқ фуқароларнинг реал эҳтиёжлари ва талабларидан, уларнинг 
ажралмас ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан келиб чиқади. 
Оддий фуқаролар ва элита ўртасида ўзаро масъулиятли муносабатлар 
муҳитини тарбиялаш орқали демократик сиёсат одамлар ишончи, 
уларнинг ҳокимият билан очиқ ҳамкорлик қилиш истагига эришади. 
Сайлов цикллари тадбирларига, ҳокимият бўлинишига, мухолифат 
билан маданий муносабатларга риоя этиш, одатда, сиёсий бошқарув 
ихтиёридаги воситалардан қаттиққўл ижтимоий зўрликни истисно 
қилади, фуқароларнинг “ўз-ўзини интизомга тортиш ва ўз-ўзини 
мажбур қилиш” механизмларини рағбатлантиради
2

1
Политология. Курс лекций. Под ред. Доктора юридических наук, профессора М. Н. Марченко. Изд. 3-е, 
перераб. и доп. – М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. 
2
Пугачев В. П., Соловьев А. И. Введение в политология. – М.: Аспект пресс, 2000. – С. 394-404. 


69 
Қарорлар қабул қилишнинг асосий талабларини қўллай билиш 
сиёсий тизимлар жадал ўзгараётган, уларнинг трансформацияси ва 
модернизацияси даврларида алоҳида аҳамият касб этади, негаки, бу 
шароитда сиёсий ҳаёт анъаналарига ва давлат ҳамда жамиятнинг 
бошқаришнинг синалган усулларига тўлиқ кўламда таяниш мумкин 
бўлмай қолади. 
Давлат бошқарувининг юқорида санаб ўтилган босқичлари шуни 
кўрсатадики, қарорлар қабул қилиш жараёнида мақсадларни 
белгилашнинг турли хил қарашлари, мотивациялари бир вақтда 
намоён бўлади. Маҳаллий ҳокимият органлари маъсулияти доирасига 
кирган ҳар қандай соҳада қабул қилинган қарорларда турли хил 
баъзан бир-бирига қарама-қарши бўлган ёндашувлар ва механизмлар 
инобатга олинади. Ушбу ёндашув ва механизмлар давлат ва жамият 
ўртасида ўзига хос балансни сақлашга, қабул қилинган қарорларни 
самаралилигини белгилашга ҳамда бошқарув органларининг кучини 
ва конпетенциясини намойиш этишга ҳизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида 
кўзланган мақсадларни белгиланишида сабаб ва оқибатларга 
асосланилади. Давлат масъулияти доирасида қабул қилинган ҳар 
қандай қарорларда турли, бир-бирига зид ҳолатлар инобатга олиниши 
бу давлат ва жамият ўртасидаги мувозанатни сақлашга, қабул 
қилинган қарорларнинг самарадорлигини оширишга олиб келади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling