Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
Давлат бошқаруви соҳасида қарор қабул қилиш босқичлари.
Қарор қабул қилиш жараёнида давлат томонидан қўлланиладиган технологиялар мазкур жараённинг аниқ босқичлари билан боғлиқ. Бу жараёнда бошқарув фаолияти учун муҳим ҳаракатлар амалга оширилади, турли манфаатлар мувофиқлаштирилади, бошқарувчиларни муайян хатти-ҳаракатларга рухсат берилади, давлат бошқарувида қўлланиладиган техника ва тадбирлар кетма- кетлиги белгиланади. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” асарида қарорлар қабул қилиш жараёнининг босқичлари қуйидагича шарҳланган: “Барча сиёсий ўзгаришларнинг ўзига хос асаб толалари бўлган сиёсий қарорлар ишлаб чиқиш жараёни бир қанча бўғинларни ўз ичига олади. Биринчи ана шундай бўғин 61 сифатида сиёсий қарорлар қабул қилувчи муассасаларга фуқароларнинг сиёсий манфаатларини тақдим этиш босқичини кўрсатиш мумкин. Бу ерда манфаатларни бир тизимга солувчи турли хил уюшмалар, фуқаролар сиёсий иштирокининг турли шакллари намоён бўлади. Сиёсий жараённинг иккинчи босқичи қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш билан белгиланади. Сиёсий жараённинг учинчи босқичи қарорларни амалга ошириш ҳисобланади” 1 . Одатда, қарорлар қабул қилиш жараёни турли босқичларга ажратилади. Ноаниқликларнинг олдини олиш мақсадида унинг уч асосий босқичи: тайёргарлик, мақсадларни белгилаш ҳамда уларни амалга ошириш босқичилари ажратиб кўрсатилади. Тайёргарлик босқичида муаммо аниқланади ва тавсифланади. Бунда муаммони ҳал қилиш учун зарур маълумотлар базаси шакллантирилади, ҳал қилиниши зарур муаммолар рўйхати тузилади (кун тартиби белгиланади), улар орасидан энг муҳим муаммолар ажратиб олинади ҳамда уни ҳал қилишда эришилган ютуқларни аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилади. Мазкур босқичда қўлланиладиган технологиялар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади: вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммо аниқланади, давлат муаммонинг мавжудлигини тан олганидан сўнг қуйидаги муқобил ҳаракатлардан бири танланади: 1. Муаммога бетараф муносабатда бўлиш ёки унга нисбатан ўз нуқтаи назарини билдириб, бошқа ҳаракатлардан ўзини тийиш; 2. Муаммони ҳал қилиш бўйича фаол ҳаракат олиб бориш. Агар давлат учинчи йўналишни танласа, қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади: Вазиятни чуқур таҳлил қилмай туриб, муаммони ҳал этишга қарор қилади; Ихтилофни келтириб чиқарадиган сабабларни аниқлаш ҳамда уни ҳал қилишнинг энг самарали усулларидан бирини танлаш мақсадида аниқ ҳаракатлар қилиш орқага сурилади; Муаммони ҳал қилишни бошқа бўғинлар (жамоат ташкилотлари)га узатиш ҳамда вазиятни юмшатишнинг тезкор чоралари кўрилади 2 . Башорат қилиш, режалаштириш ҳамда мақсадни амалга ошириш жараёнининг узлуксизлиги туфайли бошқарув муҳитининг доиравий модели юзага келади. Бу модель вазиятни таҳлил қилиш билан айни 1 Каримов И. А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Т.: Ўзбекистон, 2000. 134-б. 2 Клементевич Т. Процесс принятия политических решений // Элементы теории политики. Р-Д., 1991. С. 385- 389. 62 пайтда “кун тартиби”ни белгилашни назарда тутади. Давлатнинг таҳлилий тузилмалари томонидан вазиятнинг муаммо сифатида талқин этилиши учун, албатта, ҳуқуқий асос бўлиши керак. Бундан ташқари, вазият барча учун тушунарли талқин қилиниши, ижтимоий ихтилофларнинг сабаблари қайд қилиниши ҳамда зарарли оқибатлар аниқланган бўлиши зарур. Тайёргарлик босқичининг пировард натижалари қуйидагилардан иборат: 1. Муаммоли вазиятнинг мавжудлиги тан олинади; 2. Ҳал қилиниши зарур масалаларнинг муҳимлиги нуқтаи назардан уларнинг иерархияси белгиланади; 3. Мавжуд муаммолар аниқ тавсифланади. Қисман тушинилган ҳамда нотўғри тавсифланган муаммолар давлат ва унинг фуқаролари учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин 1 . Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling