Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
1. Приоритет (устувор) муаммоларни аниқлаш ва сиёсий “кун
тартибини” шакллантириш. Бу бошланғич босқичда, сиёсий қарор қабул қилиш учун зарур дастлабки ахборотлар тўпланади, сараланади, таҳлил қилинади. Алоҳида индивидлар, ижтимоий гуруҳ ва жамоат ташкилотларининг манфаатлари, талаблари ва эҳтиёжлари ўрганилади. Бунда ечимни талаб қилаётган устувор муаммолар танлаб олинади ва ҳукумат ёки бошқа давлатнинг ҳаракат органларидан кутилган ижтимоий – сиёсий “кун тартиби” тузилади. 2. Ижтимоий муаммолар бўйича сиёсий қарорларнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш. Қарорларнинг инвариантларини ишлаб чиқишда бир қанча муқобил қарорлардан энг яхши қарор танловининг оптимизациясидаги объектив эҳтиёж ҳамда субъектив интилишлар ҳисобга олинади. Бир-бири билан рақобатлашувчи у ёки бу сиёсий қарор учун ўз лойиҳасини ўтказишга уринувчи турли ижтимоий кучлар қарорларини қабул қилиш жараёнига босим ўтказиш ҳам таъсир этади. 3. Якуний танлов, давлат қарорларини ифодалаш ва уни легитимлаштириш ҳисобланади. Бу иш моҳиятан, қарор қабул қилишнинг асосий босқичи бўлиб, демократик мамлакатларда давлат бошқаруви субъектлари томонидан овоз бериш ёки консенсусга эришиш усуллари ёрдамида технологик шаклда амалга оширилади. Бунда қарор унинг ваколатига кирувчи барча фуқаролар учун умуммажбурий шаклга киради. 4. Қабул қилинган давлат қарорларини сиёсий амалиётда амалга ошириш. Бошқарув қарори шу босқичда амалга киритилади ва ҳаётга татбиқ этилади. Давлат маъмурияти ушбу мамлакат сиёсий режимига боғлиқ равишда турли усуллар (мажбурлаш ва ишонтириш) комбинациясидан фойдаланади. Қабул қилинган стратегик қарорларни амалга ошириш учун алоҳида социотехник воситаларни (манипуляция қилиш, манёврлардан фойдаланиш) ва бошқаларни қўллайди. 5. Қарорни амалга ошириш устидан назорат ва унинг натижалари билан “тескари алоқа”. Бу қарор қабул қилишнинг тугалловчи босқичи. Назоратнинг ва “тескари алоқа”нинг йўқлиги давлат қарорининг ёки бузиб кўрсатилишига, ёки шунчаки бажарилмаслигига, ҳатто кутилмаган натижага олиб келиши мумкин. Давлат қарорлари реализациясининг назорати амалий тадбирлар, технологик амалиётларни сиёсий қарорлар қабул қилишнинг дастлабки модели, режаси ва дастури билан доимий равишда 52 қиёслашдан иборат бўлади. Назорат жамиятдаги институционал тартибни қўллаб-қувватловчи турли меъёр ва амалиётларни белгиловчи (коррупция ва жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши кураш), қонун чиқарувчи қарорларни бажаришга давлат бюджетидаги умумий пропорцияга кўра, молиявий ва бошқа материал заҳираларнинг оператив тақсимоти билан шуғулланадиган ижро этувчи ҳокимият органлари қарорига тегишлидир. Сўнгги босқичларда умуммажбурий қарорларнинг рефлексиф моделини ишлаб чиқишдан уни амалиёт тадбиғига ўтиш ҳаракати содир бўлади. Давлат қарорлари реализацияси амалиёти оммавий сиёсатнинг икки жиҳати билан чамбарчас боғланган: а) ижтимоий заҳиралар ва институционал усуллар билан тартибга солиш; б) инсонларга раҳбарлик қилишнинг инструментал воситалари, яъни мамлакат сиёсий режимининг функционаллашуви. Ҳар қандай идеал моделлар ва йўналишлар, сиёсий фикрлар ва доктриналар реализациясининг асосий усуллари амалда ҳамиша аниқ сиёсий ҳаракатлар билан боғланган. Ф. Браяр ва М. Р. Жалили қарорлар қабул қилиш жараёнининг таҳлили методини умумлаштириб, тўрт асосий ёндашувни ажратади. Улардан биринчиси рационал танлов модели деб номланиб, унинг доирасида қарор танлови миллий манфаат асосида ягона ва рационал фикрловчи раҳбар томонидан амалга оширилади. Бунда қуйидагилар фараз қилинади: а) қарор қабул қилувчи қадриятлар яхлитлиги ва иерархияси ҳақида етарлича мустаҳкам тасаввурга эга ва уларни ҳисобга олиб ҳаракат қилади; б) у ўз танловининг эҳтимолий оқибатларига эга; c) қарорлар қабул қилиш жараёни қарорга таъсир қилиш қобилиятига эга ҳар қандай янги ахборот учун очиқ. Иккинчи моделда ёндашув доирасида ўрнатилган амалиётларга мувофиқликда ҳаракат қилувчи ҳукумат тузилмаси мажмуи таъсири остида қарор қабул қилинади, деб фараз қилинади. Қарор алоҳида фрагментларга ажратилади, ҳукумат тузилмаларининг тарқоқлиги, улар томонидан ахборотларни танлов хусусиятлари, бир-бири билан ўзаро муносабатларининг мураккаблилиги, таъсир ва обрў-эътибор даражасидаги фарқлар - у ёки бу танлов оқибатларининг тизимли баҳоланишига асосланган қарорлар қабул қилиш жараёни учун тўсиқ ҳисобланади. Учинчи моделда қарор бюрократик иерархия ва ҳукумат аппарати аъзолари ўртасидаги мураккаб ўйин натижаси сифатида кўриб чиқилади. Уларнинг ҳар бир вакили ўз манфаатлари, ўз қарашлари ва 53 давлат ташқи сиёсати устуворликлари тўғрисида ўз тасаввурига эга бўлади. Ниҳоят, тўртинчи ёндашувда шунга эътибор бериладики, кўп ҳолларда қарор қабул қилувчи субъект мураккаб муҳитда мавжуд бўлади ва нотўлиқ, чекланган ахборотга эга бўлади. Бундан ташқари, улар у ёки бу танлов оқибатларини тўлиқ баҳолаш имкониятига эга бўлмайди. Бу шароитда уларда муаммони фойдаланилаётган ахборотни ўзгарувчанларнинг кўп бўлмаган сонига нисбатан қўллаш зарурияти туғулади. Қарорлар қабул қилиш жараёни таҳлилида тадқиқотчи у ёки бу кўрсатилган ёндашувларни “соф кўриниш”да фойдаланишдан четда бўлиши зарур. Ҳақиқий ҳаётда улар томонидан таърифланган жараёнлар турли-туман бирикмаларда намоён бўлади, бу бирикмаларни ўрганиш, улардан қайси бирига аниқ бир ҳолатда таяниш кераклигини ва қайси бири билан бирлаштириш кераклигини кўрсатиш зарур. Қарор қабул қилиш жараёни таҳлили кўпинча у ёки бу муайян халқаро вазият, масалан, давлатлараро низолар эволюциясини башорат қилиш учун қўлланилади. Бунда қарор қабул қилувчи субъектга бевосита тегишли омилларгина эмас, балки қарор қабул қилувчи шахс ёки инстанция салоҳияти (захиралар йиғиндиси) ҳам ҳисобга олинади 1 . Субъект ўз мақсадини амалга ошириш жараёнида қарорлар қабул қилиш механизмидан фойдаланмоғи лозим. Қарорлар қабул қилишда механизмлар қуйидагиларга боғлиқдир: Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling