Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

1)  Сенсор тури. Ушбу турдаги қарор қабул қилувчи субъект 
ўзининг барча ижобий қобилиятларини ишга солиб, масаланинг 
1
Смирнов Э. А. Управленческие решения. – М.: Инфра, 2001. – С.106-108. 
2
Чередниченко И. П. Тельных Н. В. Психология управления. – Ростов-на-Дону: Феникс, 2004. – С. 165. 
3
Холов А. Х. Бошқарув қарорлари қабул қилишнинг назарий концепциялари. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, ЎзР. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва 
технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси. – Т.: Akademiya, 2013. – Б.140-141. 


32 
барча муаммоли томонларини ўрганиб чиқиб, далилларни тўплаб 
қарор қабул қилинади. 
2)  Интуитив тури. Бунда субъект барча ички имкониятларни 
ўрганиб-таҳлил этади. Қарор ечимига дахлдор бўлган вариантларни 
ишлаб чиқиш орқали қарор қабул қилинади. 
3)  Фикрловчи тур. Бу турда таҳлил қилиш йўллари ва 
натижаларини кўриб чиқиш орқали энг тўғри йўл танланади. Шу 
орқали қарор қабул қилинади. 
4)  Эмоционал  сезувчи тур. Мазкур турда муаммони ҳал этишга 
жалб этилган субъектлар қарорни қандай қабул қилишларига баҳо 
берилади. Бу қарор тегишли кишиларга қандай таъсир кўрсатиши ва 
улардан қандай реакция кутиш мумкинлиги кўриб чиқилади. 
Ушбу юқорида келтириб ўтилган усуллардан ҳар ким 
фойдаланиши ва қарорлар қабул қилишда қўллаши мумкин. Чунки, 
ҳар бир кишида ушбу фазилатлар, ҳеч бўлмаганда унинг айрим 
жиҳатлари мавжуд. 
Бошқарув 
қарорини 
қабул 
қилувчиларни 
психологик 
хусусиятларига кўра бир нечта гуруҳларга ажратиш мумкин. 
Жумладан, биринчиси, қабул қилувчи кишилар гуруҳи. Бунда 
субъектлар томонидан қарорлар қабул қилишда иккиламчи 
омилларини чиқариб ташлаш йўлидан фойдаланади. Чунки, бу гуруҳ 
кишилари нимани хоҳлашию, нимани ёқламаслигини аниқ 
биладилар. Шунинг учун қарор қабул қилиш зарур бўлган вазиятда 
улар қўллаб-қувватлашга муҳтож бўладилар. Уларнинг муқобил 
йўлларни қидиришга бўлган иштиёқи, ижодий ишга қобилияти қарор 
қабул қилишда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳал қилувчи 
кишилар гуруҳи, аксинча, тезроқ қарор қабул қилишга интиладилар, 
гарчи ҳамма вариантлар кўриб чиқилмаса ва натижаларга баҳо 
берилмаган бўлса ҳам. Ҳал қилувчиларнинг кучи уларнинг мақсадни 
аниқ кўришлари ва у сари ҳаракат қилишларидадир. Лекин “мақсадга 
эришиш улар учун қарорнинг сифатидан ҳам муҳим бўлиб қолиш 
хавфи бор”
1

Қарор қабул қилиш жараёнида турли услублардан ҳам 
фойдаланилади. Чунончи, унда қарор қабул қилувчи субъектнинг 
ҳиссий ва тахминий тасаввурларини ўзида акс эттирилади. Ушбу 
услубда қарор қабул қилиш асосан ҳиссий билишга асосланади. 
Мазкур жараёнда субъектнинг мақсадлари тизимли равишда тўғри 
йўлга қўйилмаслиги қабул қилинаётган қарор самарадорлигининг 
1
Самыгин С. И., Столяренко Д. Д. Психология управления. – Ростов-на Дону: Феникс, 1997. 


33 
камайишига олиб келади. Қарор қабул қилувчи шахснинг 
қадриятлари, руҳияти ва бошқа субъектив хусусиятлари инобатга 
олиниши лозим. Шунингдек, илмий тажриба, креатив фикрлаш, 
назарий билим, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, стресс, ёш ва 
индивидуал фарқлар каби омиллар ҳам қарорлар қабул қилишда 
психологик омиллар ҳисобланади. Агарда уларнинг биттаси ҳам 
қарор қабул қилувчида учраса бошқарувда сифатли қарорлар қабул 
қилишга ўзининг салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Ижодий ва танқидий фикрлаш кўп ҳолларда қарорнинг пухта ва 
яшовчанлигини таъминлашга хизмат қилади. Чунки, қарор қабул 
қилишнинг босқичларидан бири бўлган муаммонинг аниқланиши 
ҳамда унинг ечимига доир таклифлар ва вариантлар ишлаб чиқишда 
субъектнинг ижодий ёндашиши муҳимдир. Қотиб қолган ва 
анъанавий усуллардан фойдаланмаган ҳолда мустақил, айрим 
ҳолларда жамоа билан келишиб буткул ўзгача услуб асосида 
муаммога ечим топилиши унинг сифат жиҳатдан мукаммал 
бўлишини таъминлайди. Шунингдек, муаммонинг ечимига доир 
билдирилаётган таклифларда танқидий фикрлаш ҳам ўзининг 
ижобий натижасини беради. Аммо, бу ўта регрессив тарзда амалга 
оширилиб, меъёридан ортиқча ёндашилса ўзининг салбий 
жиҳатларини намоён этиши мумкин. 
Самарали қарор қабул қилиш учун психологик омилларни 
такомиллаштириш мақсадида айрим таклифларни билдирамиз. 
Жумладан, қарор қабул қилувчи субъект қуйидаги омилларни доимо 
инобатга олган ҳолда, фаолият юритиши самарадор қарор қабул 
қилинишига ёрдам беради:
Субъект ўзининг барча қобилиятларини ишга солиб, ички руҳий 
ҳолатини инобатга олиш лозим
Муаммони атрофлича ўрганиб, далиллар тўплаш керак. Бунда 
субъект муаммо ечимига доир қарорлар қабул қилишда кенг доирада 
мустақил мушоҳада юритиши ва таҳлил қила олиши лозим; 
Субъект ўзининг қабул қилган қарорига бўлган ташқи реакцияни 
фаҳмлаб уни инобатга олиши, энг асосийси, унга иложи борича 
тезроқ муносабат билдириши лозим
Субъект ўзини ўраб турган атроф-муҳитнинг ички қонуниятлари 
ва анъаналарини инобатга олиши керак; 
Ҳеч қачон тезкорлик билан қарор қабул қилинмаслиги керак. 
Айниқса, субъектнинг руҳий ҳолати ёмон бўлиб (жаҳли чиқиб, 
асабийлашиб) турганда асло қарор қабул қилмаслиги лозим.


34 
Демак, ҳар бир субъект қарор қабул қилишда психологик 
жиҳатдан маълум бир мезонларга амал қилиши ва уларни инобатга 
олиши лозим экан. Самарадор қарор қабул қилиш субъектнинг 
психологик индивидуал феъл-атвори, ички руҳиятига боғлиқ. Шу 
сабабли ҳар доим субъект қарорлар қабул қилишда ҳаққонийлик ва 
энг асосийси объективликка риоя қилиши лозим. Чунки, 
субъектларнинг бошқарув қарор қабул қилиш жараёнига, албатта, 
унинг темпераменти ва характери ўзининг таъсирини ўтказмасдан 
қолмайди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling