Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

3) Рационал қарор. Ушбу ёндашувдаги қарор бошқа турдаги 
қарорлар билан таққосланади. Фикрлаш асосида қабул қилинган 
қарорлар ўтмиш ва тажрибага асосланмайди. Рационал қарор эса, 
илмга асосланганлик билан биргаликда фикр асосида ўтмиш 
тажрибасига боғлиқликни ҳисобга олади ҳамда муаммони ечиш учун 
алоҳида эмас, жами алтернатив ечимлар ичидан танлаб олинади
2

Сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёни ва босқичлари муҳим 
аҳамиятга эгадир. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг ҳар бир 
босқичида: тайёргарлик, қарор қабул қилиш ва уларни амалга 
оширишда турлича мувофиқлашади ва ўзаро таъсирга киришади.
Қарор қабул қилишнинг тайёргарлик босқичи. Бу босқичда 
умумий ижтимоий контекстдан сиёсий табиатга эга талаблар ва 
1
Ponton G, Gill P. Antrouction to Politics. London. 1985. – P. 145. 
2
Политология. 
Курс 
лекций. 
Под 
ред. 
Доктора 
юридических 
наук, 
профессора 
М.Н. Марченко.Изд.3-е, перераб. и доп. – М.:Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. – 336 с. 


19 
ихтилофлар ажратиб олинади. Шу тариқа кун тартиби, яъни сиёсий 
воситалар ва бошқарув услублари билан ечилиши зарур бўлган 
муаммолар бирлиги шаклланади. 
Ҳукмрон тартиб долзарб муаммоларни аниқлай олишига сиёсий 
ҳодисаларни олдиндан кўра олиши, инқирозлар келиб чиқишининг 
олдини ола билиши ёки уларга бўлиб ўтганидан сўнг чора излаши 
боғлиқ бўлади. Одатда, бу босқичда турли гуруҳлар муҳим ижтимоий 
муаммоларни қай тартибда ҳал қилиш кераклиги тўғрисидаги ўз 
тушунчаларини ҳимоя қиладилар. У ёки бу ижтимоий масалалар 
долзарблигига ҳар хил муносабат мафкуравий талаблар ҳукмрон 
доира вакилларининг ўз роллларига кўра умидлари, шахсий 
мойилликлар, тажриба ва бошқа сабабларга асосланади. Масалан, 
муҳим ижтимоий муаммоларга эътиборсизлик сафарбарликка 
мойиллик кучлилиги билан изоҳланиши мумкин (А. Бахрах), яъни 
ҳокимиятнинг аҳолидаги у ёки бу эҳтиёжга анъанавий тарзда 
тушунмовчилик билан ёндашиши, ҳукмрон гуруҳларга зиён 
етказмаслик, элиталарнинг ўз манфаатлари ҳақидаги хато 
тасаввурлари ва ҳ.к. 
Бу жараёнда турли тузилмалар – расмий (парламент қўмиталари, 
кенгашлар, 
босим 
гуруҳлари) 
ва 
норасмий 
(сиёсатчилар, 
экспертчилар ва ҳ.к.ларнинг шахсий иттифоқлари) – фаол рол 
ўйнайди. Бунда йирик, стратегик ёки кундалик, майда, лекин зарур 
масалаларга оид қарорлар тайёрланаётгани катта аҳамиятга эга. 
Биринчи ҳолда сиёсий гуруҳлар ва кучларнинг ошкора ёки яширин 
мунозараси анча кескинроқ кечади, ҳукмрон доиралардаги кескинлик 
ортиб, ҳокимиятнинг яширин дастаклари таъсири кучаяди. Аммо, 
умуман, “кун тартибига” у ёки бу муаммоларни киритиш ёки 
қайсидир масалаларни сиёсат соҳасига киритмай тутиб туриш аслида 
ҳокимиятга эгаликни англатади
1
.
“Кун тартиби”ни ишлаб чиқишнинг асосий шарти – ахборотга эга 
бўлишдир. Аслида ана шу ахборот бошқарувчилари учун муаммоли 
вазиятни вужудга келтиради: энди у ёки бу масалага қандай 
муносабатда бўлиш керак? Қарорлар қабул қилиш соҳасидаги 
таниқли мутахассис Э. Квейдга кўра, ахборот қарор қабул қилишда 
ҳисобга олиниши зарур бўлган принципиал ҳолатларни акс эттириши 
зарур. Бу зарурият қарор қабул қилувчи органларда ижтимоий жараён 
ҳақида тўғри маълумотлар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш 
имкониятлари мавжудлигини тақозо этади. 
1
Orride A. W. № on – decisions / Ed by A. W. Orribge. London, 1980. – P. 32. 


20 
Қарор қабул қилиш учун кўрилаётган муаммо тўғрисида аниқ, 
объектив ва тўлиқ ахборот (маълумот) бўлиши зарурдир. Барча 
маълумотлар ва у олинаётган манбалар одатда икки гуруҳга 
бўлинади: бирламчи ва иккиламчи маълумотлар. Бундан ташқари, 
ахборотни расмий ва норасмий манбалардан ҳам олинади.
Қарор учун “хом ашё”га айланишдан аввал тўпланган ахборот 
қарор қабул қилувчи шахслар учун устун қадриятлар ва масалаларни 
кўриб чиқиш қоидалари ва регламенти билан мувофиқлаштирилиши 
зарур. Бу регламентлар макротабиатли (яъни қарор қабул қилишнинг 
конституцион тарзда белгиланган тартибини ўз ичига олувчи: 
парламент кун тартибига масалани киритиш учун 50 фоиздан кам 
бўлмаган қонун чиқарувчилар овоз бериши талаб қилингани сингари) 
ёки микросиёсат омиллари таъсирини ҳисобга олувчи (давлат 
номидан сўз юритувчи сиёсатчиларга экспертлар фикрини тақдим 
этиш тартибини белгиловчи) бўлиши мумкин. Қоидаларнинг униси 
ҳам, буниси ҳам қарорлар қабул қилишда иштирок этибгина қолмай, 
ўз ҳокимлик мақомини мустаҳкамлашга уринаётган барча учун амал 
қилади. Ҳокимиятлар фавқулодда вазиятлар (урушлар, жиддий ички 
сиёсий инқирозлар) шароитида қарорлар қабул қилишнинг резерв 
тизимига ўтганида бу регламентлар ва қоидалар бекор қилиниши ва 
янгилари билан алмаштирилиши мумкин. 
Тайёргарлик босқичида вужудга келган бир қатор муаммолар ва 
зиддиятлар қарорлар қабул қилишнинг кейинги босқичларида ҳал 
этилиши мумкин. Буларга қарор қабул қилувчи субъект 
идентификацияси (қарор қабул қилиш ваколатига эга шахслар қарор 
қабул қиладими ёки сиёсий аҳамиятга эга масалаларни саралашга энг 
кўп таъсир кўрсатувчи шахсларми?) ҳукмрон ва мухолиф элиталар, 
етакчилар, бошқарув аппарати техник ходимлари ўртасидаги, 
ҳукмрон элитанинг тармоқдаги вакиллари (ҳарбий, маъмурий, аграр, 
саноат, савдо) ўртасидаги қарама-қаршиликлар ва бошқалар 
киритилиши мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling