Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


I боб. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ СОҲАСИДА СИЁСИЙ ҚАРОР


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

I боб. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ СОҲАСИДА СИЁСИЙ ҚАРОР 
ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 
 
1.1. Сиёсий қарор тушунчаси, турлари, вазифалари ва уни қабул 
қилиш жараёнига оид ёндашувлар 
Ҳозирги кунда қарор тушунчаси, моҳияти тўғрисида турли 
қарашлар ва унга нисбатан кўплаб ёндашувлар мавжуд бўлиб уларни 
турлича талқин қилиш мумкин. Қарор – бу бирламчи инсоний 
хоҳишни марказлашган ҳолда ифодалаш. Қарор – бу доимий танлов 
акти. Шахс ёки гуруҳ аъзоларининг ҳаракатидан олдин қабул 
қилинади
1
. Қарор – бу альтернатив (мақбулини) танлаш. Қарор қабул 
қилиш бошқарув функциясининг асосий қисми бўлиб, ҳар хил 
турдаги 
ташкилотларни 
бошқаришнинг 
интеграл 
қисми 
ҳисобланади
2
. Шунга яқин яна бир қараш мавжуд бўлиб, унда қарор 
бу қулай маъқул йўлни танлашдир
3
, – деб таърифланади.
Сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёни сиёсат субъектларининг 
давлат ҳокимияти билан боғлиқ мақсадга эришиш йўлидаги саъй-
ҳаракатлари йиғиндисидан иборат. “Қарорлар қабул қилиш” атамаси 
илк бор XX асрнинг 30-йилларида амеркалик олимлар Ч. Бернард, Э. 
Стин ва бошқалар томонидан қўлланилган. Ўша пайтда улар 
ижтимоий 
ва 
ташкилий 
жараёнларни 
номарказлаштиришни 
таърифлашда бу атамадан фойдаланишган. XX асрнинг 60-йилларида 
эса бу назария Г. Саймон ва Д. Марч томонидан янада 
ривожлантирилди
4
.
Муаммони 
аниқлашда 
қарорлар 
қабул 
қилиш 
усули 
Л. Канторович, Г. Данциг, Х. Кун, А. Такер
5
лар томонидан дастлаб 
ўрганилган. Жумладан, Л.Канторович анъанавий энг қулай режа 
ишлаб чиқариш бўйича вазифалар ва классик муаммоли баъзи 
қарорлар учун чизиқли метод дастурини ишлаб чиқди. Кейинроқ 
унинг қарор учун чизиқли дастур вазифаларини Г. Данциг
6
умумлаштириб, уни қайта ишлади. Х. Кун ва А. Такерлар
7
кам 
1
Bondar A. Decyzje polityczne. Elementy teorii. Warsawa, 1995. – P. 5. 
2
Мескон М., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента. – М.: Дело, 1992. – С. 38. 
3
Лобанов В.В. Государсвенное управление и общественная политика: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2004. – 
C. 144-145. 
4
Умарова Н., Исломбеков У. Сиёсий технологиялар: ўқув қўлланма. – Т.: Akademiya, 2007.
5
Kantorovich L.V. A new method of solving some classes of extremal problems // Доклады Академии Наук СССР. 
Vol. 28. 1940. – pp. 211-214. 
6
Dantzig G. Application of the simplex method to a transportation problem, in: T. Koopmans. (Ed.). Activity Analysis 
of Production and Allocation. – New York: John Wiley and Sons, 1951. – pp. 359-373. 
7
Kuhn H. W. & Tucker A. W. Nonlinear programming // Proceedings of 2
nd
Berkeley Symposium. – Berkeley: 
University of California Press, 1951. – pp. 481-492. 


13 
харажатли ва юқори даромадларини ишлаб чиқиш вазифасини 
якунлаб, қарорлар учун чизиқли метод дастурини аниқлаштирди. Кўп 
қиррали 
муаммоларни 
асосли 
тадқиқ 
этиш 
жараёни 
XX асрнинг 50-йилларида бошланиб, токи 60-70 йилларгача давом 
этди. Р. Кини, Х. Раиффи, Р. Штойера, К. Карлсон, Р. Фуллер ва 
Т. Саатиларнинг
1
илмий ишларида муаммоли вазифаларни 
аниқлашда қарорлар қабул қилишнинг кенг усуллари тадқиқ этилди.
XX 
асрнинг 
40-йилларида 
бошлаб 
Д. 
Нейман 
ва 
О. Моргенштернлар
2
томонидан икки ва ундан кўп қатнашчи 
иштирок этадиган вазиятли конфликтларда қарорлар қабул қилиш 
усуллари ўрганилди. Улар ўйинлар назарияси деб аталган оммабоп 
назарияни яратди. Кейинчалик ушбу назария Д. Нэш
3
томонидан 
ривожлантирилди. Мазкур назария бугунги кунда иқтисодий, сиёсий, 
психологик ва бошқа қарорлар учун тадбиқ этилмоқда. 
Р. Зельтен
4
иерархияли ўйиннинг баъзи усули учун Д. Нешнинг 
назариясини қўллаган бўлса, Д. Харсани
5
тўлиқсиз ахборотли 
(байесовски) ўйин назариясини ишлаб чиқди. Р. Ауман ва М. 
Машлер
6
тўлиқсиз ахборотли уйин ўзгариши назарияси устида 
ишлашди.
XX асрнинг 50-йилларидан бошлаб А. Вальдва Л. Гурвичлар
7
барча муаммоли вазиятларда қарорлар қабул қилишга оид 
тадқиқотларни ташкил этиш бўйича дастлабки ишларни амалга 
ошира бошлашди. Айниқса, қарорлар қабул қилиш моделлари ва 
назарияси доирасидаги кўплаб мулоҳазаларни П. Кин, М. Скотт - 
Мортон, Г. Хубер, Т. Дас ва Б. Тенгларнинг
8
илмий ишларида 
1
Keeney R. & Raiffa H. Decisions with multiple objectives: preferences and value tradeoffs. – New York John: Wiley 
& Sons, 1976; Steuer R. Multiple Criteria Optimization: Theory, Computation and Application. - New York John: 
Wiley & Sons, 1985; Carlsson C. & Fuller R. Interdependence in fuzzy multiple objective programming // Fuzzy Sets 
and Systems. 1994. Vol. 65. – pp. 19-29; Multiple criteria decision making: the case for interdependence // Computers 
Operations Research. 1995. Vol. 22. – pp. 251-260; Saaty T. Decision Making with Dependence and Feedback: The 
Analytic Network Process. – Pittsburgh: RWS Publications, 1996. 
2
Neumann J. & Morgenstern O. Theory of games and economic behavior. – Princeton: Princeton university press, 1944. 
3
Nash J. Equilirium points in n-person games // Proceedings of the National Academy of Sciences. Vol. 36. 1950. – P. 
48-49; Non-Cooperative Games // The Annals of Mathematics. Vol. 54. 1951. – pp. 286-295. 
4
Selten R. Spieltheoretische Behandlung eines Oligopolmodells mit Nachfragetr?gheit. // Zeitschrift f?r die gesamte 
Staatseissenschaft. Vol. 12. 1965. S. 301-324; Reexamination of the Perfectness Concept for Equilibrium Points in 
Extensive Games. // International Journal of Game Theory. Vol. 4. 1975. – pp. 25-55. 
5
Harsanyi J. Games with Incomplete Information Played by “Bayesian” Players. Part I. The Basic Model // 
Management Science. 1967. Vol. 14. 
6
Aumann R. & Maschler M. Repeated Games with Incomplete Information. – Cambridge London: MIT Press, 1995. 
7
Wald A. Asymptotic minimax solutions of sequential estimation problems // Proc. Second Berkeley Symp. On Math. 
Stat. and Probability. – Berkeley and Los Angeles: University of California Press, 1950. – pp. 1-11; Hurwicz L. 
Optimality Criteria for decision-making under ignorance // Cowles Commission Paper. 1951. No. 370. 
8
Keen P. & Scott Morton M. Decision support systems: An organizational perspective. – Addison – Wesley: Reading 
(MA), 1978; Huber G. The nature of organizational decision making and the design of decision support systems // 
Management Information Systems. June 1981; Das T. & Teng B. Cognitive biases and strategic decision processes: An 
integrative perspective // Journal of Management Studies. 1999. Vol. 36. – pp. 757-778. 


14 
учратамиз. Уларнинг ишларида қарорлар қабул қилиш назарияси 
доирасида охирги кўплаб муваффаққиятларга эришилди.
Сўнгги вақтларда амалий характерга эга бўлган кўплаб 
тадқиқотлар амалга оширилиб келинмоқда. Уларда қарорлар қабул 
қилиш методлари ҳамда уни амалий фаолиятда қўллашнинг усуллари 
назарий 
тартибга 
солиб 
тадқиқ 
этилди. 
Жумладан, 
Д. Андерсон, Д. Свини, Т. Уильямс, К. Мартин ва Б. Рендер, 
Р. Стэйр, М. Хенналар
1
томонидан бизнесни бошқариш учун қулай 
методлар ўрганилди. 
Ҳозирги кунда иқтисод, социология, сиёсий фанларга оид 
ижтимоий жараёнларни турли йўналишлари илмий ишлаб 
чиқилмоқда. Сиёсий қарор сўзи моҳияти тўғрисида турлича фикрлар 
билдириб келинмоқда. Бу борадаги қарашларни қуйида келтириб 
ўтамиз.
Сиёсий қарор бу сиёсатчилар оламида айнан сиёсий натижаларга 
эришиш мақсадида сиёсий ҳаракатларни амалга оширишдир
2
. Бу 
сиёсий ҳаракатларнинг субъекти томонидан қабул қилинади. Сиёсий 
қарор бу ҳеч бўлмаганда амалга ошириш мумкин бўлган икки сиёсий 
ҳаракатлардан бирини танлашдир
3
. Сиёсий қарор бу ҳокимиятнинг 
амалий фаолияти билан боғлиқ вазифалар, босқичлар, воситаларни 
белгиловчи 
жараён 
бўлиб, 
сиёсий 
ҳокимиятни 
ижтимоий 
жараёнларни бошқаришга айлантириш технологиясидир
4
. Сиёсий 
қарор бу сиёсий ташкилотнинг мақсадини акс эттирувчи сиёсий 
фаолиятнинг йўналтирилган ифодасидир ёки сиёсий вазиятда 
ўзгаришни амалга ошириш сиёсати ҳисобланади
5

Назаримизда, сиёсий қарорни амалга оширишда муҳим ролни 
унинг оқибатларини баҳолаш ўйнайди. Бу эса, сиёсий фаолиятнинг 
самарадорлиги масаласини қўяди. Сиёсий ташкилотнинг ҳар кунги 
сиёсий фаолиятида унинг бошлиқлари ва бошқа қатнашчилари ҳар 
доим сиёсий ёки бошқарув қарорларни қабул қилиш зарурати билан 
тўқнаш келадилар. 
Шуни ҳам айтиш керакки, у билан бирга ишлаб чиқарув 
қарорларини ҳам қабул қиладилар. Бу қарорлар сиёсий ташкилотнинг 
1
Anderson D., Sweeney D., Williams T. & Martin K. Quantitative Methods for Business. – Mason: Thomson South-
Western, 11 ed, 2008; Render B., Stair R. & Hanna M. Quantitative Analysis For Management. – New York: Pearson, 
11 th edition, 2012. 
2
Политический словарь. В двух ч. 2. – М.: РАУ, 1994. – С. 64-65. 
3
Элементы теории политики. Ростов-на-Дону: Издательство Ростовского университета, 1991. – С. 387. 
4
Замонавий сиёсатшунослик: назария ва амалиёт (ўқув қўлланма). – Т.: ЖИДУ тинчлик таълими ва 
маданиятлараро ҳамжиҳатлик маркази, 2008. – Б. 67-68. 
5
Латфуллин Р. Г., Новичков Н. В. Политическая организация: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2007. – С. 217. 


15 
маҳсулоти билан боғлиқдир. Бундан ташқари сиёсий ташкилотнинг 
фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган технологик 
қарорларни бошқарув, сиёсий, ишлаб чиқариш ҳарактерига эга 
бўлган турли функционал қарорларни (кадрлар бўйича, молиявий, 
мазмуний) қабул қиладилар
1

Сиёсий қарорларни тузиш жараёни технологияси: 
1. Муаммони ўрганиш; 
2. Дастлабки маълумотлар таҳлили; 
3. Қулай (маъқул) усулни танлаш ва уни ҳар томонлама баҳолаш; 
4. Қарор қабул қилиш; 
5. Режалаштирилган реализацияни бажариш; 
6. Бажаришни назорат этиш; 
7. Натижани баҳолаш. 
Сиёсий қарорлар туркумларини амалга оширишда тизимли 
белгилари бўйича қуйидагиларга ажратиш мумкин:

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling