Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш
172 3.6. Самарали қарор қабул қилиш жараёни ва унинг ижросини такомиллаштириш истиқболлари............................................................. 178 XУЛОСА .................................................................................................................... 189 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.............................................. 200 4 КИРИШ Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришганидан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқарувини модернизация қилиш, демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг асосийси, жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда. Қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, долзарб муаммолар аҳолимиз билан очиқ муҳокама қилиниб, уларнинг ечими топилмоқда. Барча қарорларимиз халқимизнинг фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари асосида қабул қилинмоқда 1 . Фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлашда бугунги кунда сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ролини янада кучайтириш ҳал қилувчи омил бўлмоқда. Яъни, тараққиётнинг бугунги ҳолати ижтимоий-сиёсий жараёнларда самарали қарорлар қабул қилишни талаб этмоқда. Зеро, сиёсий қарорлар ижтимоий-сиёсий вазиятларни ҳал қилиш, жамиятдаги тангликни йўқотиш, самарали ва барқарор бошқарувни ташкил этишга хизмат қилади. Уларни ўрганиб амалиётда қўллаш сиёсий ўзгаришларни тадқиқ этиш, уларга фаол таъсир кўрсатиш ва ижтимоий фойдали натижага эришиш имконини беради. Бу эса шиддатли янгиланишлар оқимидан иборат бугунги даврда самарадор сиёсий қарорларга эришиш учун ушбу сиёсий қарорларнинг бевосита қабул қилиниш жараёнини ўрганиш, таҳлил қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Чунки, қабул қилинган сиёсий қарорларни ҳаётда изчиллик, қатъиятлилик билан амалга ошириш, жамиятни турли-туман иллатлардан, хасталиклардан тозалаш борасида юритилаётган сиёсатнинг асосий функциясидир. Бу вазифа ижтимоий ҳаётда амалга оширилмасдан қолар экан, унда жамиятнинг мустаҳкам хавфсизлигига, барқарорлигига, тинч-тотувлигига, фаровонлигига, бахт-саодатига эришиб бўлмайди. Президент Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек: “... дастурлар, қонунлар, қарорлар ҳаётда амалда ижро этилганда ва жамият турли-туман иллатлардан тозалангандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Ҳозирда 1 Мирзиёев Ш. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маъруза. 2017 й. 12 июль // www.uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017 5 тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқишда юзаки ёндашувга йўл қўйилмоқда” 1 . Дархақиқат, бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича камчилик ва муаммолар мавжудлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шу боис ҳам ушбу мавзуни татқиқотимиз объекти қилиб олишимиз қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади: биринчидан, Ўзбекистонда сиёсий институт ва жараёнлар тарихида сиёсий қарорлар қабул қилиш назарияси ва унинг самарадорлигига эришиш билан боғлиқ амалий тажриба ҳозирга қадар махсус ўрганилмаган; Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling