Монография тошкент 018 УЎК: 342(575. 1) Кбк: 67. 4(5Ў)


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/66
Sana18.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1579515
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
Давлат бошқарувида сиёсий қарорлар қабул қилиш

Қарор қабул қилиш субъектларига кўра: 
- қонунчилик жараёни билан боғлиқ қарор, парламентаризм 
жараёнини ўрганиш учун баъзи бир муҳим таҳлиллар; 
- давлат органлари қарори, тезкор ва самарали бошқарув учун 
асосий маънони англатувчи меъёрий ҳужжат шакли; 
- сиёсий партиялар томонидан қабул қилинган қарор, электорат, 
жамият гуруҳ манфаатларини ифода этиш шакли сифатида; 
- маҳаллий 
ҳокимият қарори, умумдавлат ва ҳудудий 
манфаатларни келиштирувчи механизми сифатида. 
Ижтимоий манфаатлар интеграциясига кўра: 
- ижтимоий ҳаётнинг алоҳида соҳаси ривожининг дастурлари 
тўғрисида; 
- сайлов кампаниясини ўтказиш тўғрисида; 
- турли аҳоли қатламлари ҳимояси тўғрисида; 
- ҳудудий-миллий тузилиши ва бошқалар
2

Қарорлар бошқарув, иқтисодий, мафкуравий ва дипломатик 
қарорлар бўлиши мумкин. Лекин, уларнинг ҳар бирида “сиёсий” 
таркиб учрамайди. 
Сиёсий қарорни туркумларга ажратиш ҳолати XX асрнинг 
50-йилларида чоп этилган Р. Макридиснинг “Ҳукуматни қиёсий 
1
Ўша жойда. – С. 214-221. 
2
Политология. Курс лекций. Под ред. Доктора юридических П 30 наук, профессора М.Н.Марченко. Изд. 3 -е, 
перераб. и доп. – М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. – С. 335. 


16 
ўрганиш” номли китобида биринчи бор учрайди
1
. У сиёсий қарорни 
уч туркумга ажратади: 
1. Фундаментал қарор – сиёсий тизимда айтиб ўтилган катта 
ижтимоий гуруҳлар ҳолати ёки ҳаёт қобиғи, ундан ташқари қабул 
қилинган сиёсий қарор моделларидир. Бу тур жамиятдаги жами қарор 
қабул қилиш схемаларини қамраб олади ва шахснинг ўзи қарор қабул 
қилади. 
2. Қонунчилик тизимига тегишли қарор – булар жамият кўпчилик 
аъзоларига тегишли бўлган статус ва ҳуқуқига таъсир этади. Шу 
билан бирга қарор қабул қилиш жараёни ва янги тартибларни 
ўрнатади. (Ушбу қонунчилик тизимига оид қарорлар қабул қилиш 
жараёнига 1.4-параграфда батафсил тўхталиб ўтамиз). 
3. Кичик гуруҳга ёки алоҳида ҳолатларга тааллуқли бўлган қарор 
 улар маъмурий ва ҳуқуқий ҳарактерга эга бўлади
2
.
Яна бир бошқа тасниф чизмаси ҳам мавжуд: 
Ташкилий қарор бу раҳбар унинг лавозими белгилайдиган 
вазифаларни бажариш учун қаратилган унинг танловидир.
Ташкилий қарор ўз навбатида қуйидаги кўринишларга эга: 
Дастурлаштирилган қарорлар – муайян хатти-ҳаракатларни 
амалга ошириш натижаси сифатида; 
Дастурлаштирилмаган қарорлар – улар янгича ҳамда ноаниқ 
омиллар билан юзага келган вазиятларда талаб этилади.
Амалиётда ташкилий қарорларнинг бундай кўринишларини соф 
ҳолда учратиш мушкул
3

Сиёсий қарорларни қабул қилиш турли гуруҳ ва фуқароларнинг 
сиёсий талабларини бутун жамият учун маъқул ижтимоий 
муносабатларини тартибга солишнинг восита ва услубларига 
айлантириш жараёнидаги марказий элемент. Қисқа қилиб айтганда
қарор қабул қилиш сиёсий ҳокимиятни ижтимоий жараёнларни 
технологик бошқаришга айлантиришдир. 
Моҳиятига кўра, ушбу жараён сиёсий тизим “кириш” да ҳам, 
“чиқиш”да ҳам мавжуд бўлади. Бунда аҳоли талабларининг ортиши, 
“муҳит”нинг ижтимоий “ғазаби” бошқарув кўламини кенгайтиради ва 
унинг сиёсий ҳаётни ташкил этишдаги ролини оширади. Бошқа 
тарафдан, қабул қилинган қарорларнинг самарали амалга ошиши 
1
Симонов К.В. Политический анализ: Учебное пособие. – М.: Логос, 2002. – С.152. 
2
См.: Sharan P. Theory of Comparative Politics, New Dehli. 1984. – pp. 252-265. 
3
Политология. Курс лекций. Под ред. Доктора юридических П 30 наук, профессора М.Н.Марченко.Изд.3-е, 
перераб. и доп. – М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. – С. 336. 


17 
бошқарув тартиби обрўси ва мададга эгалиги даражасига бевосита 
таъсир этади. 
Ҳозирги вақтда, сиёсий фанда сиёсий қарорлар қабул қилиш 
жараёнини тушинишда икки хил ёндашув шаклланган
1
.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling