Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
Тарбия-таълим усуллари ва технологиялари. Маълумки технология –
бу белгиланган мақсад ва кафолатланган натижага эришишнинг иқтисодий самарали лойиҳаланган жараѐнлар кетма-кетлиги мажмуидир. “Технология” 53 сўзи лотинча “thexnos” – санъат, ҳунар, соҳа ва “logos” – фан деган маъноларини англатади . Педагогик технология эса инсонга таълим ва тарбия беришнинг илмий асосланган, инсон тафаккурига, яъни таълим берувчи ва таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятига боғлиқ ҳолда амалга ошириладиган жараѐнлар мажмуидир. Педагогик технологияни доимий бир хил ҳолда (ҳатто маълум қисқа вақт оралиғида ҳам), яъни олдиндан лойиҳалаштирилган жараѐн деб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, тарбиячиик технологияни бир қолипга сиғадиган, аниқ бир ўзгармас лойиҳа деб бўлмайди. Чунки ҳар бир гуруҳ учун тарбиячиларнинг маълумоти, илмий салоҳияти, ѐши, жинси ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда гуруҳдаги ҳар бир бола учун алоҳида тарбиячилик ѐндашуви ва унинг технологияси талаб этилади. Илмий-тарбиячилик адабиѐтларида тарбиячилик технологиясининг кўплаб таърифлари мавжуд[45, 64, 69, 78, 81, 90]. Жумладан: “Педагогик технология –бу тарбиячи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда тарбиячилик муваффақиятни кафолатлай оладиган тарбияланувчи шахсини шакллантириш жараѐни лойиҳасидир” (В.П.Беспалько), “Педагогик технология– аввалдан режалаштирилган натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар тизимидир” (В.М.Монахов), “Педагогик технология– ўқув жараѐнига технологик ѐндашган ҳолда, олдиндан белгиланиб олинган мақсад кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўқув жараѐнини лойиҳалашдир” (М.В.Кларин). Шунингдек, “Педагогик технология – тарбияланувчилар ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли англаб олинадиган аниқланган мақсадни ифодалайди” (И.Я.Ларнер), “Педагогик технология– бу педагог (тарбиячи)нинг ўқитиш (тарбия) воситалари ѐрдамида тарбияланувчи(талаба)ларга муайян шароитда таъсир кўрсатиши ва бу фаолият маҳсули сифатида улардан олдиндан белгиланган шахс сифатларининг интенсив шакллантириш жараѐнидир” (Н.Сайдаҳмедов, А.Очилов) ва бошқалар. 54 Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб таълим-тарбия усуллари ва технологиялари, авваламбор, боланинг интеллектуал ривожланишига ва баркамол шахс сифатларини шакллантиришга қаратилган тарбиячилик технологиялари назарда тутилган. Педагогларни қайта тайерлаш ва малакасини ошириш тизими. Мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курси – янги касбий билимлар, маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда тарбиячилик фаолиятини юритиш учун малака талабларига мувофиқ ўқув-таълим жараѐнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада ваколатларни назарда тутадиган ўқитиш шакли[13]. Бу тизимнинг дастур ва ўқиш воситаларини болаларда ижодиѐтни ривожлантиришга қаратилган мазмун ва жиҳатлар билан такомиллаштириш лозим. Ижодиѐт ўзи нима, унинг структураси ва мазмуни кенг кўламда тарбиячиларга ўргатилиши керак. Ундан ташқари болалардан ижодиѐтни қандай усуллар ва технологиялар орқали ривожлантириш мумкинлиги берилиши лозим. Ижодий фикрлашнинг шаклланишини ва ривожланишини баҳоловчи тарбиячилик диагностикаси.Ушбу тизим батафсил кейинги параграфда келтирилади. Ўқув-тарбия жараёнида қайта алоқа тизими. Қайта алоқа тизимининг асосини тарбиячи ва тарбияланувчи орасидаги мулоқот ташкил қилади. Мулoқoт якка шахсга ҳам йўналтирилган бўлиши мумкин, яъни тарбиячининг тарбияланувчи билан ҳамда бир тарбияланувчининг иккинчи бир тарбияланувчи билан мулoқoти сифатида. Мулoқoт йўли билан тарбияланувчилар мавжуд нарса ва ҳодисани билиб оладилар, янгидан-янги ахборотларни қабул қиладилар. Бошқа бир томондан эса, тарбиячи ўқув дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарбияланувчи шахсини ўрганади. Тарбиячининг тарбияланувчи билан мулoқoти тарбиячилик характеридаги мулoқoт бўлиши, аниқ тарбиячилик вазифасини бажаришга йўналтирилиши 55 лозим. Жумладан: оптимал, яхлит, қулай ўқув муҳитини, руҳий вазиятни, ўқув фаолиятини оптималлаштириш, тарбиячи ва тарбияланувчилар орасидаги муносабатни ташкил этиш ва шакллантириш назарда тутилади. Тарбиячи ва тарбияланувчи орасидаги муносабат инсонпарварлик мезонлари асосида ташкил этилиб, нохуш ҳиссиѐтларни бартараф этишга йўналтирилган. Бу эса ўзаро тарбиячилик таъсирини ташкил этиш учун алоқа воситаси, “кўприк”ни вужудга келтиради. Бошқа бир томондан олиб қараганда, тарбиячилик мулoқoтнинг таркибий қисми бўлган коммуникатив фаолиятни тарбиячилик жараѐнини моделлаштириш – гуруҳ билан мулoқoтга киришиш-бевосита мулoқoтни (коммуникатив ҳужумкорликни) ташкил этиш-ривожлантирувчи тарбиячилик жараѐнида мулoқoтни бошқаришни ташкил этиш – кўзда тутилган фаолиятни амалга ошириш давомида мулoқoт тизимини моделлаштириш схемаси асосида татбиқ этилиши мумкин . Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling