Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
Мактабгача таълим тизимининг вариатив моделини татбиқ
қилиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар: амалийлик (реал ҳолатга асосланиш); ҳудудларнинг, таълим ташкилотининг манбалари ва имкониятларини ҳисобга олиш; аниқлик (конкрет, равшан, лўнда, муайян бўлиши); бевосита аниқ ҳудуд ва/ѐки таълим ташкилот учун; ўзига хослик (специфик) – ҳудудларнинг, аҳолининг ва ҳ.к. талабларини инобатга олиш; амалий натижавийлик, самаралилик (таъсирчан, фойдали); аниқ вазифаларни ҳал қилишга йўналганлик, фаолликка йўналтирувчи, белгиланган мақсадларга интилтирувчи бўлишлик. Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш дастурларининг вазифалари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида кўрсатиб ўтилган вазифалар асосида бўлиши шарт): болаларни тўлиқ мактабгача таълим тизимига қамраб олиш; болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштиришни енгиллаштириш, осонлаштиришни таъминловчи комплекс тизим ишлаб 41 чиқиш, фуқароларнинг, жамоатчиликнинг, истеъмолчиларнинг талабларини тўлиқ қондириш, мактабгача таълим соҳаси, хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш; барча болаларни умумтаълим мактабларига тайѐрлаш; болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида таълим олишлари ва парваришланиши шарт-шароитларини мониторинг тизимини ишлаб чиқиш; барча фуқаролар, жамоатчилик, жамоат ташкилотлари учун мактабгача таълим тизими фаолияти бўйича маълумотларнинг очиқ бўлишини таъминлаш; барча болалар учун хорижий тилларни ўрганиш бўйича тўлиқ шарт- шароитлар яратиш; кўп болали, алоҳида эътиборга, имкониятларга эга бўлган фарзанди бор оилаларга психологик-тарбиячилик ѐрдам бериш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; мактабгача таълим тизими мутахассисларининг ва ходимларининг касбий даражаларини оширилишини таъминлаш; мактабгача таълим ташкилотлари томонидан оилалар учун маърифий, маданий, ижодий ва ҳ.к. дастурларни амалга оширилишини таъминлаш. Чора-тадбирлар тизими мактабгача таълимнинг вариатив моделини амалиѐтга жорий этилишини таъминлайди. Тизимли чора-тадбирлар тушунчаси бу – барча чора-тадбирлар бир-бири билан узвий боғлиқлигини, уларни биргаликда, ҳамкорликда амалга оширилиши тизимли самара беришини таъминлаши деганидир. Чора-тадбирларнинг бир-бири билан узвий боғланмасдан, бирлашмасдан, ҳамкорликсиз амалга оширилиши кўзланган натижани бермайди.Ҳар бир чора-тадбир қуйидагилар билан тавсифланади: мақсаднинг қўйилиши; мактабгача таълимнинг вариатив моделини амалга ошириш учун олдинга қўйилган натижаларга эришишни таъминловчи йўл харитасининг (ҳаракатлар режаси) мавжудлиги; 42 молиявий таъминот ҳажми ва манбаларининг мавжудлиги; самарадорлик кўрсаткичлари, мезонларнинг мавжудлиги; мактабгача таълим тизими истеъмолчиларининг талаблари қон- дирилганлиги таъминланганлиги. Чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда муаммоларни ҳал этиш кетма-кетлигини, уларни амалга ошириш босқичларини аниқ белгилаб олиш зарур. Шунингдек, мақсадларни белгилашда, чора-тадбирларни амалга оширишда, энг аввало, уларнинг аниқ бажарилишини таъминланишига кафолат борлигига эътибор бериш лозим. Мактабгача таълим тизимининг вариатив моделини амалга ошириш бўйича кутилаѐтган натижалар қуйидагиларни назарда тутади: мактабгача таълимнинг барча учун очиқ, ҳаммабоп бўлиши таъминланади; мактабгача таълим ташкилотларига навбат, навбатга туриш кескин камаяди; янги турдаги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади (мактабгача таълимнинг алтернатив шакли ташкил этилади); мактабгача таълим тизимида истеъмолчиларнинг (ота-оналар, болалар) эҳтиѐжлари тўлиқ қондирилади; сифатли мактабгача таълим тизими шаклланади; мактабгача таълим ташкилотларида замонавий шароитларга, таълим сифатига, шунингдек, таълим олувчиларнинг соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш талабларига жавоб берадиган шароитлар яратилади; таълим олувчилар ва ота-оналар билан ишлаш учун янги информацион хизматлар, тизимлар ва таълим технологиялари, электрон таълим ресурсларининг янги авлодидан фойдаланилади; мактабгача таълим тизимини самарали бошқариш учун ахборот- коммуникацион технологиялар татбиқ этилади; соҳага юқори малакали кадрлар ва ѐш мутахассислар жалб этилади; мактабгача таълим ташкилотларига болаларни жойлаш, навбатга олиш, 43 навбатга туриш ишлари шаффофлиги таъминланади; барча болалар мактабгача таълимнинг барча шакллари асосида тўлиқ қамраб олинади; барча учун мактабгача ѐшдаги болаларнинг таълим-тарбияси юзасидан консултатив хизматлар, кўп болали, алоҳида эътиборга, имкониятларга эга бўлган фарзанди бор оилаларга психологик-тарбиячилик ѐрдам бериш тизими амалга оширилади; барча мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг таълим олишлари, парваришланиши, соғлиқини сақланиши ҳамда соғлиқни сақлашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиши доимий ва тезкор мониторинг тизими ишга тушади; барча фуқаролар, жамоатчилик, жамоат ташкилотлари мактабгача таълим тизими фаолияти бўйича очиқ маълумотларга эга бўлишади; барча мактабгача таълим тизими истеъмолчилари тизимни ҳамкорликда стратегик бошқариш, молиявий-хўжалик фаолиятини яхшилаш учун бирлашган ҳолда “Ҳамкорликда бошқарув” тизими ташкил этилади; барча болалар учун хорижий тилларни ўрганиш бўйича тўлиқ шарт- шароитлар яратилади; ота-оналар учун болаларга таълим-тарбия бериш юзасидан компетенцияларини оширишга кўмаклашувчи ахборот-коммуникацион муҳит шакллантирилади. Мактабгача таълим жараѐнининг вариативлиги бу – мактабгача таълим мақсадларини амалга оширишда таълим жараѐнининг барча иштирокчиларини мувофиқлаштирилган фаолияти. Бу жараѐн таълим мазмунини танлашда (таълим стандартлари ва талаблари доирасида), таълим воситалари, усуллари ва мулоқот йўлларини умуман олганда мактабгача таълим мазмуни ва жараѐнини танлашда намоѐн бўлади. Ҳозирги кунда мактабгача таълим давлат сиѐсатининг долзарб масаласига айланди. Президентимиз томонидан мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида қабул қилинаѐтган қарор ва фармонлари 44 ушбу тизимни давлат сиѐсати даражасига кўтарилганини билдиради. Бугунги кунда ушбу тизимни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мактабгача таълим тизимида чуқур ўзгаришлар амалга оширилмоқда[5]. 2017 йил 9 сентябрда қабул қилинган “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда[9] эса мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараѐнини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Юқоридаги ҳужжатларга асосан ҳамда мактабгача таълимни амалдаги ҳолати тизимли таҳлил қилиниб, қуйидаги камчиликлар аниқланди: мавжуд мактабгача таълимнинг дастурлари боланинг индивидуал имкониятларини, физиологик ва интеллектуал жиҳатларини, мактабгача таълим ташкилотлари спецификасини тўла қамраб олмаган; қўлланиб келаѐтган ўқув-методик, дидактик материаллар кўп жиҳатдан болани ижодий ривожлантиришга қаратилмаган бўлиб репродуктив мазмунга эга; долзарб билимларни мустақилтопиш қобилиятига эга бўлган шахсни тайѐрлашга қаратилган методик ва технологиялардан кенг кўламда қўлланилмаѐтгани; миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар ва бадиий адабиѐтларни тайѐрлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига жорий этиш ишлари замонавий талабларга аксарият ҳолларда жавоб бермайди; кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлашнинг амалдаги тизими мактабгача таълим соҳасини болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама 45 ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассислар билан таъминлай олмайди. Мактабгача таълим тизимини вариатив ѐндашув асосида такомиллаштириш, ўқув дастурларининг вариативлиги, таълим, тарбия усуллари ва технологиялари, ижодий фикрлашнинг шаклланишига ва ривожланишига қаратилган тарбиячилик технологиялар ва болаларни ривожланиш динамикасини баҳоловчи тарбиячилик диагностика ҳамда тарбиячи кадрларнинг қайта тайѐрлаш тизимини ўзига қамраб олиши лозим. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling