Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ ВАРИАТИВ ЁНДАШУВ


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ ВАРИАТИВ ЁНДАШУВ 
АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
1.1-§ Мактабгача таълимга вариатив ёндашувни татбиқ этиш 
долзарб педагогик муаммо сифатида 
Дунѐнинг етакчи давлатлари таълим, илм-фан ва технологиянинг жадал 
ривожланиши муносабати билан илмий-техник тараққиѐт соҳасида 
муваффақиятларга эришди. Халқнинг билим даражаси, фуқаролар касбий 
тайѐргарлигининг кенг ва мослашувчанлиги, ижодкорлик истаги ва 
постиндустриал даврда ностандарт вазифаларни ҳал қилиш қобилияти 
мамлакатнинг тараққиѐти, сиѐсий ва иқтисодий барқарорлиги ҳамда миллий 
хавфсизлигининг асосидир. Бугунги кунда таълим тизими сармоялар учун 
энг мақбул соҳа ҳисобланиб, кўплаб хорижий ва ўзбек олимлари таълим 
тизимига қилинадиган сармоялар миллий бойлигимизнинг кўпайишини 
асосий йўналиш сифатида эътироф қилмоқдалар. 
Ўзбекистондаги илм-фан ва таълим соҳаси ички ва ташқи муҳитдаги 
ўзгаришлар, илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни ўзида мужассам этган 
замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим 
хизматлари соҳасидаги бошқарув самарадорлигини ошириш иқтисодий ўсиш 
ва ижтимоий ривожланишнинг асосий омилига айланиши мумкин. 
Ўзбекистон дунѐнинг етакчи мамлакатлари қаторига кириши учун ўз 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши зарурлиги ўз исботини топмоқда. 
Айнан шунинг учун иқтисодиѐтнинг муаммолари ва таълимни бошқариш 
муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар нафақат муҳим ҳисобланади, балки 
умуман олганда ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар таркибида энг устувор 
йўналишлар қаторига киради. 
Замонавий жамият ѐш авлоднинг таълим тизимига, хусусан, биринчи 
босқич – мактабгача таълим тизимига янги талаблар қўяди. Мактабгача 
таълимнинг инсонпарварлик ва ўзгарувчанлик тамойиллари янгиланган 
мазмундаги таълим дастурларини яратиш имконини беради. Мактабгача 


7
таълимнинг ўзгарувчан ташкилий шаклларини жорий этиш ва ушбу шакллар 
учун ўқув жараѐнини норматив-методик қўллаб-қувватлаш асосларини 
ишлаб чиқиш яна бир долзарб вазифа ҳисобланади. 
Маҳаллий таълимни ислоҳ қилишда унинг тарихи ва ҳозирги ҳолати 
ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиш муҳим масала ҳисобланади. Акс ҳолда 
эски қарашларга янгилик сифатида қаралиб кўплаб хатоликларга йўл 
қўйилиши мумкин. Ушбу муаммони ҳал этиш назарий манбаларни 
ўрганишга асосланган бўлиб, улар бир томондан тарбиячиик жамоа билан 
методологик ишларни ташкил қилишни, шунингдек, мактабгача таълим 
ташкилотлари 
(МТМ) 
тарбиячиларининг 
оилалар 
билан 
ўзаро 
муносабатларини ѐритиб беради. 
Мактабгача таълим ташкилотларида услубий ишларни моҳиятини, 
тарбиячилар билан услубий ишларнинг турларини ташкил қилишнинг хилма-
хиллиги ва услубий ишларни ташкил этиш бўйича ѐндашувлар К.Ю. Белая, 
Н.В. Немова, М.М. Поташник, О.Л. Зверева, А.М. Моисеев ишларида ѐритиб 
берилган[20,35, 36.28, 33]. М.М. Поташник услубий ишларга қуйидаги 
таърифни келтирган “....услубий иш– бу илм-фан ютуқларига, илғор 
тажрибаларга асосланган ҳамда тарбиячини муайян қийинчиликлардан келиб 
чиққан яхлит кўринишдаги ўзаро боғлиқ бўлган ва ҳар бир тарбиячини, 
тарбиячининг маҳоратини ўсишига 
йўналтирилган чора-тадбирлар, 
ҳаракатлардир...”. 
К.Ю. Белая томонидан олиб борилган тадқиқотларда мактабгача 
таълим ташкилотларидаги методик ишларни ахборот-аналитик, мотивацион-
мақсадли, режали-прогностик, ташкилий, диагностик ва коррекцион каби 
гуруҳларда тизимлаштирилган [20]. 
Услубий иш жараѐнида тарбиячилар билан ишлашнинг фаол 
шаклларидан 
фойдаланиш 
зарурати 
ҳақида 
В.П. Дуброва, 
Е.П. Милашевичлар ўз тадқиқотларида ўрганишган [27.]. 


8
Илмий манбаларда тақдим этилган тушунчаларни таҳлил қилиш бизга 
услубий ишни тарбиячилар малакасини оширишга, мактабгача таьлим 
ташкилоти сифатли таълим ишларини олиб боришга йўналтирилган бир-
бирига боғлиқ бўлган тадбирларнинг яхлит тизими сифатида тушунишга 
имкон беради. 
Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва оилалар ўртасидаги 
ҳамкорликни 
ташкил 
этиш 
муаммолари 
билан 
Е.П. Арнаутова, 
Т.Н. Доронова, 
Т.А. Маркова, 
А.В. Козлова, 
О.В. Солодянкиналар 
шуғулланишган [16, 46, 40, 45]. 
Т.Н. Доронова, Т.А. Маркова, Е.П. Арнаутоваларнинг илмий-тадқиқот 
ишларида мактабгача таълим ташкилотлари ва оилалар ўртасида самарали 
ҳамкорлик қилишнинг шакллари ва усулларини таклиф қилишади, тарбиячи 
ва ота-оналарнинг ўзини ўзи ривожлантиришга эҳтиѐжини А.В. Козлова, 
Э.П. Арнаутовалар 
аниқлаб 
бердилар, 
тарбиячи 
оилалар 
билан 
ишлашнинг интерактив шаклларини Э.П. Арнаутова, Т.Н. Доронова, 
О.В. Солодянкиналар ўрганган. 
Мактабгача таълим тизимида мустақил фикрлашга ўргатиш 
масалаларига бағишланган тадқиқот ишлари, психологик ва методик 
қарашларни қамраб олиб қуйидаги хорижий олимларнинг ишларида ўз 
аксини топган: Е.Арнаутова (оила ва тарбиячиликка), Т.Афанасьева, 
Н.Немова (тарбиячилик тизим ва методик бошқариш), К.Белая, О.Зверева, 
Н.Михайленко. Н.Короткова (мактабгача таълимда методик ишлари), 
Т.Данилина, Т.Доронина (мактабгача таълимда ташкилотлари билан оила 
интеграцияси, А.Колотова (мактабга тайерлаш) ва бошқалар [18, 35, 20, 29, 
30, 32, 37, 24, 48]. 
Х.Ахмедова, Д.Бабаева, Ф.Вахабова, Н.Джамилова, Джанпеисова, 
Н.Каюмова, Р.Кодирова. Ф.Кодирова, Д.Каримова О.Мусурмонова, 
А.Мухсиева, Д.Зайнутдинова, Ш.Содиқова, Ш.Шодмоновалар мактабгача 
таълим ташкилотларида экологик таълим ва тарбия бериш, ахлоқий тарбия 


9
масалалари, мактабга тайѐрлаш ва методик ишларни ташкил этиш, диалог 
нутқини ўстириш жараѐнини режалаштириш бўйича тадқиқотлар олиб 
боришган [19, 26, 25,34,38,39.44]. 
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни, таълим харажатларининг 
иқтисодий моҳияти, унинг самарадорлиги, ривожланиши, инвестициялар, 
инновациялар ва сифатни бошқариш масалаларини аниқлаш маҳаллий ва чет 
эллик мутахассисларни таълим иқтисодиѐти соҳасида ўрганиш мавзуси 
ҳисобланади. Бироқ, иқтисодиѐтнинг муаммолари устидаги ишларнинг 
жиддий ривожланишига қарамасдан, уларнинг келгусида ўрганиш зарурати 
тобора кучайиб бормоқда. Бу, биринчи навбатда, жамиятдаги ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришларни янада яхшилашда таълим ташкилотларининг роли 
жуда катта эканлиги билан изоҳланади. Бозорнинг таълим соҳасига бўлган 
таъсири ва мақсади масаласи етарли даражада ўрганилмаган бўлиб, таълим 
тизимини бевосита ва билвосита бошқариш усуллари масалаларини чуқур 
ислоҳ қилиш, турли хил таълим даражаси хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда зарур бўлган молиялаштириш миқдорини аниқлаш, бозор шароитида 
таълим ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш талаб 
қилинади. 
Таълим хизматлари соҳасида бошқарув муаммоларининг долзарблиги, 
унинг таҳлил қилинганлик даражасининг етарли эмаслиги, айниқса, бозор 
шароитида ва маҳаллий миқѐсдаги бошқарув - тадқиқот мавзусини танлаш ва 
мақсадни белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилди. 
Таълимнинг вариативлиги – Ўзбекистонда замонавий таълим тизими 
ривожланишининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Вариативлик – 
таълим тизимининг сифатини англатади, бу эса тарбияланувчиларни таълим 
дастурлари ѐки муайян турдаги таълим хизматларини яратиш ва уларга 
ўзларининг ўзгарувчан таълим эҳтиѐжлари ҳамда имкониятлари асосида 
танлаш имкониятини белгилайди.


10
Н.В. Немова ва Т.П. Афанасиевнинг таъкидлашича, тарбиячилик 
тизимнинг ўзгарувчанлик даражаси кўрсаткичлари тарбияланувчилар учун 
ҳам қизиқарли ҳам қулай бўлган дастурларнинг мавжудлиги (бир хил 
қизиқарли вариантлар), тарбияланувчилар томонидан билим олишнинг 
маълум бир турини танлай олиш имкониятининг мавжудлиги (қизиқарли 
вариантнинг 
қулайлиги), 
тизимнинг 
мослашувчанлиги 
тарбияланувчиларнинг билим эҳтиѐжлари ўзгариши учун шароитлар яратиш) 
ҳисобланади [35,18]. 
Мактабгача таълим тарбиячилик тизимида вариативлик даражасининг 
қуйидаги кўрсаткичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
болани ўзига мослаштирадиган эмас, балки боланинг эҳтиѐжларига 
мослашадиган оптимал таълим дастурининг мавжудлиги; 
“боланинг 
табиий 
қизиқишларидан 
ўзлаштириладиган 
қизиқишларигача” деган қарашдан келиб чиқиб, таълим жараѐнини қуриш; 
мактабгача таълим мазмунини шакллантиришда “ҳар бир боланинг 
индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бола таълим субъектига 
айланиб, унинг ўзи ўқитиш мазмунини танлашида фаол бўлишига”га таяниш; 
таълим жараѐнида боланинг ўсган сари катталардан тобора мустақил 
бўлишини инобатга олиш ва шунга қараб тарбиячининг бола фойдасига 
ўзининг субъективлигини атайин камайтириб бориши.
Таълимнинг 
вариативлиги 
таълимнинг 
юқори 
даражадаги 
индивидуализациясини таъминлашга қаратилган. Вариатив таълим жараѐни 
деганда – таълим мақсадларини амалга оширишда қатнашчилар 
фаолиятининг таълим жараѐнида ўзаро ҳамкорликлари, татбиқ қилинаѐтган 
танлов шароитларининг таркиби (давлат стандартлари доирасида), фаолият 
ва мулоқотнинг восита ва усуллари, шахснинг мақсадга бўлган аҳамиятли 
муносабати, таълим жараѐни ва таркиби тушунилади. 
Агар тарбиячилик моделга тарбиячилик илмий тадқиқот шакли, муайян 
тарбиячилик объектининг тузилиши ва функцияларини ўрнини босувчи ва 


11
акс эттирувчи тушунчалар ҳамда ўзаро боғлиқликларнинг схематик тўплами 
шаклида умумий маънода ақлий салоҳият – инсон яшайдиган ва фаолият 
олиб борадиган ижтимоий-иқтисодий, маданий ва табиий шароитлар 
тўплами сифатида қараладиган бўлса, у ҳолда “ўзгарувчан”, “таълим” 
тушунчалари таълимнинг таркиби ва мазмунида ўзига хослигини ифодаловчи 
атамалар бўлиб хизмат қилади. 
Таълим муҳити ҳамда таълим натижалари тизимнинг сифат объектлари 
сифатида ифодаланади. Таълим муҳитининг таркибий қисми ўқув жараѐни, 
тарбиячиларнинг касбий фаолияти, лицейнинг ташқи муҳит билан ўзаро 
ҳамкорлиги ҳисобланади 
А.Г. Асмолов ўзининг ишларида вариатив таълимнинг методологик 
жиҳатларини очиб берган [17]. Бунда вариатив таълим шахсни 
ривожлантиришга кенг имкониятларни берувчи восита сифати қаралиб унда 
нафақат таркиб жиҳатидан турли хилдаги фойдаланилаѐтган ўзгарувчан 
дастурлар (умумтаълим, чуқурлаштирилган, кенгайтирилган босқичлар), 
балки усули, шакли ва технологияси билан фарқланадиган дастурлар ҳам 
тушунилади. Шунинг учун, таълимнинг ўзгарувчанлиги талаба, унинг 
имкониятлари, эҳтиѐжларини инобатга олган ҳолда, талабанинг шахсига 
қаратилган таълим шакли ҳисобланади. 
Бугунги кунда шу нарса аѐн бўлмоқдаки, таълим методлари, мазмуни, 
шакли вариативлиги мактабгача ѐшдаги болаларнинг ривожланишида 
ижтимоий вазиятларнинг хилма-хиллиги омилларига ягона адекват жавоб 
бўла олади ва инкор қилиб бўлмайди. Ҳозирда, таълимга бўлган мактабгача 
ѐшдаги ўзига хос эҳтиѐжли болалар категорияси нафақат ўзларининг 
соғлиқлари (имконияти чекланган болалар чинакамига таълим ва ижтимоий 
инклюзияга муҳтождирлар), балки улар ривожланаѐтган атроф-муҳитнинг 
ҳам зарур мосланувчанлик ва вариативлиги билан ҳам аниқланади. Шу 
билан бирга маданият инклюзияси ҳам тобора кўпроқ учрамоқда. 
Педагоглар мактаб синфлари ва мактабгача таьлим 
ташкилотлари


12
гуруҳларида дуч келадиган маданият, тиллар, анъаналар хилма-хиллиги ота-
она, тарбиячи ва таълим ташкилоти таъсисчиларидан нафақат энг мос 
келадиган дастурни танлашларини, балки юзага келган таълим вазиятига 
мувофиқ таълим мазмунини туза олиш лаѐқатини ҳам талаб қилмоқда. Бу 
талаб ўз навбатида, методология, технология ва дастурлар “бозори”да 
таклифни кўпайтириш заруратини пайдо қилмоқда.
Вариативлик шахсий-ривожлантирувчи таълимнинг мумкин бўлган 
ягона стратегияси бўлиб қолмоқда. 
Таълим сифатини бошқаришнинг 
самарали тизимини яратиш – ўзгарувчан таълим тизими моделини 
шакллантириш ҳамда уни амалга оширишнинг асосий вазифасидир. Таълим 
сифати, ижтимоий-иқтисодий тизимдаги ҳар қандай жараѐн каби, назорат 
қилинадиган тизим бўлганлиги сабабли, ўз-ўзидан шаклланмаслиги керак. 
Аммо таълим сифатини фақатгина маъмурий бошқарув орқали назорат 
қилиш имконсиз ҳисобланади. Таълим сифатини бошқариш қуйидаги 
таркибий қисмлардан иборат: 
1.Сифат назорати; 
2.Руҳлантириш; 
3.Ташкил қилиш; 
4.Режалаштириш, лойиҳалаштириш; 
5.Таҳлил; 
6.Сифат тадқиқоти. 
Таълим сифатини бошқариш учун қуйидагилар зарур: 
1. Сифатни бошқариш ва ўлчаш воситалари. 
2. Махсус бўлимларни ўз ичига олган назорат тизими. 
3. Бошқариш мотивлари. 
4. Бошқариш механизмлари. 
5. Сифатни бошқариш натижаларини ишлатишнинг мақсад ва 
шартлари. 


13
Таълим муассасасининг рақобат бардошлилигини ошириш, тизимнинг 
жамиятдаги обрўсини кўтариш, мақомини мустаҳкамлаш, унинг келажагини 
барқарорлаштириш сифат назоратининг асосий вазифаси ҳисобланади. 
Таълим сифатини бошқариш тизими таълим сифатини таъминлаш учун 
аналитик ишларни амалга оширадиган ихтисослаштирилган бўлинмалар 
мавжудлигини ва улар қуйидаги вазифаларни: 
1) ахборотни олиш ва таҳлил қилиш; 
2) методик тавсияларни ишлаб чиқиш; 
3) таълим жараѐнини ривожлантириш стратегияларини аниқлаш; 
4) бошқа таълим муассасалари тажрибаларидан андозалар олиш; 
5) маслаҳатлар бериш; 
6) илмий-методик муассасалари ва олий таълим муассасалари билан 
ҳамкорликни йўлга қўйиш; 
7) таълим сифатини назорат қилишмасалалари бўйича йиғилишлар, 
музокаралар ва семинарлар ташкил қилиш; 
8) модулли курслар тизими, амалиѐт, илмий-амалий семинарлар, 
мастер-класслар ўтказиш орқали таълим сифатини назорат қилиш 
масалалари бўйича малака ошириш тизимини ташкил қилиш; 
9) таълим сифатини мониторинг қилиш тизимини яратиш ва татбиқ 
қилишни назарда тутади. 
Таълим сифатини назорат қилиш вазифаларига қуйидагилар киради: 
1) таълим сифатини прогноз (башорат) қилиш ва режалаштириш, 
унинг ўзгариш тенденцияларини олдиндан билиш; 
2) вазифаларини бўлиш орқали таълим сифатини назорат қилиш 
тизимини яратиш, уларни мустаҳкамлаш ва амалиѐтга татбиқ қилиш; 
3) имкониятлар кўрсаткичларига қараб таълим сифатини назорат
қилишни амалга ошириш; 
4) қўйилаѐтган талабларга мос келишини таъминлаш, сифатни назорат 
қилиш; 


14
5) у ѐки бу таълим сифатини шакллантиришнинг сабабларини таҳлил 
қилиш ва тадқиқот ўтказиш, таълим натижаларини кузатиш; 
6) таълим сифатини оширишга бўлган мотивациянинг шаклланиши 
учун шароит яратиш. 
Бу функциялар бошқарув тизимининг ўзига хос хусусиятларинигина 
эмас, балки унинг амалдаги шартларини ҳам тавсифлайдиган таълим сифат 
назорати тизимида ўзига хос функцияларни бирлаштиради: кадрлар, моддий-
техника таъминоти, меҳнат интенсивлиги, вақт сарфлаш ва бошқалар. 
Таълим жараѐнини сифатли бошқаришни ривожлантириш шартлари ва 
самарали воситаларидан бири ахборот хизматини такомиллаштириш, 
тарбияланувчилар, ота-оналар ва тарбиячиларни турли оммавий ахборот 
воситаларида керакли ва етарли маълумот билан таъминлайдиган таълим 
муассасасининг ахборот-таҳлил марказини яратишдан иборат.Таълим 
тизимидан ташқарида амалга оширилаѐтган ижтимоий, иқтисодий ва 
мафкуравий ўзгаришлар таълим тизимини ва ѐш авлодни тарбиялашга ўз 
таъсирини ўтказмай қолмайди. 
Сўнгги ўн йилликда халқаро ҳамжамият томонидан болаларнинг 
жамиятдаги ҳуқуқлари устуворлигини таъкидловчи бир қатор ҳужжатлар 
қабул қилинди. “Болалар ҳуқуқлари декларацияси” (1959) ҳам шундай 
ҳужжатлар сирасига кириб, унинг асосий негизи – “Инсоният болалар учун 
мавжуд бўлган энг яхши шароитларни бериши шарт”дан иборат. Декларация 
ота-оналар, нодавлат ташкилотлар, маҳаллий ҳокимиятлар, ҳукумат, 
мамлакат жамиятини болалар учун улар соғлом шахс сифатида шакллана 
оладиган, ҳар қандай зўравонликдан озод бўлган, ғурурли бўлиб комил топа 
оладиган барча шарт-шароитларни яратиб беришга чорлайди. 
Бирлашган 
Миллатлар 
Ташкилотининг 
“Бола 
ҳуқуқлари 
декларацияси” қабул қилинганидан буѐн 30 йил ичида кўпгина фикрлар 
ўзгарди. Бола ҳуқуқлари нафақат санаб ўтилиши, балки ҳуқуқий меъѐрлар 
асосида ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўрилган янги 


15
ҳужжат қабул қилиш зарурати туғилди. “Бола ҳуқуқлари конвенцияси” 
(1989) декларацияни фақатгина ривожлантирибгина қолмай, балки унинг 
ўрнини мустаҳкамлади. Конвенцияга аъзо бўлган ҳар бир давлат болалар 
билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлари учун ҳуқуқий 
жавобгарликни бажаради. Болалар қизиқишлари ва ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш, яшашлари учун керакли шароитларни яратиб бериш, ривожланиш, 
ҳимоя қилиш, ўсиб келаѐтган авлоднинг жамият ҳаѐтидаги фаол иштирокини 
таъминлаш Конвенциянинг асосий вазифалари ҳисобланади. Болаларни 
тўлақонли шахс сифатида қабул қилиш, фуқаролик, сиѐсий, иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар комплексларининг субъекти деб тан 
олиниши Конвенциянинг энг муҳим омили ҳисобланади. 
ЮНЕСКО томонидан Бутун дунѐ бўйлаб ўтказилган сўровномалар 
натижасида 
барча 
давлатлар 
ўзларининг 
таълим 
тизимларини 
муқобиллаштиришлари керак деган фикрга келинди ҳамда таълим тизими 
замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган тизим бўлиши шарт деган 
хулосага келишди. 
Мактабгача таълим тизими ташкилий шаклларини кенгайтириш орқали 
ҳозирги кунда мавжуд бўлган ўзгарувчан мактабгача таълим тизими 
принципларига мос келмайдиган СанПиНлар тубдан қайта кўриб чиқилиши 
зарур. Бундан ташқари, ўзгарувчан мактабгача таълимнинг ташкилий 
шаклларига тизимли ѐндашиш зарур. Эҳтимол, мактабгача таълим 
ташкилотини маданий-маърифий, ўйин-кулги ҳамда ихтиѐрий ота-оналар 
жамоалари сифатида талқин қилиш мантиқийдир. 
Мактабгача 
таълим 
тизимини 
ҳуқуқий 
меъѐрлар 
билан 
таъминлашталаб этилади. Тизимнинг мақсади – мактабга кираѐтган 
болаларни тенг имкониятлар билан таъминлаш деб қабул қилинадиган бўлса 
у ҳолда, мактабгача таълим тизими – болаларни бошланғич таълим учун 
қулай абитуриент тайѐрлаш маркази эмаслигини тушуниб олиш муҳимдир. 
Шунга қарамай, боланинг умумий ривожланиши, унинг психологик ва 


16
жисмоний тайѐргарлиги узлуксиздир. Шуни назарда тутиш керакки, бу каби 
қудратли мактаб тизими – мактабгача ѐшдаги болаларни тўрт яшар мактаб 
тарбияланувчилари сингари таълим беради. Бу эса ўз ўрнида, 
тарбияланувчиларни тўлақонли ривожланишининг бузилиши каби салбий 
ижтимоий натижаларга олиб келиш билан таҳдид солади. 
Бинобарин, мактабгача таълим оилаларнин гиндивидуал таълим 
турларини танлаш имкониятини кенгайтиришга қаратилиши керак. 
Таълимни турли ҳил таълим муассасаларида, ҳужжатлар тўпламида, илмий 
ва услубий ишланмаларда, кундалик ишларни ташкил қилиш талабларига, 
ўқув машғулотларини ташкил этишга қаратилган механизмларни ишлаб 
чиқиши лозим.
Дастурлар болаларнинг мактабгача таьлим ташкилоти ўтказадиган 
кунларини мароқли ҳамда мазмунли ўтказишни ташкил қилиш зарурати 
ѐритилади. Шу билан бирга, болалар фаолиятлари турли хил 
кўринишларининг муқобил комбинациясини (ўйин, дизайн, тасвирий, 
мусиқий, драматик ва бошқа турлари) яратишга асос солиниши зарур. 
Н.В. Михайленко ва Н.А. Короткова томонидан тайѐрланган услубий 
тавсияларда, дастлабки ўзгаришлар даврида мактабгача таълим ҳолати 
таҳлил қилинди. Таъкидлаш жоизки, тарбиячи ва болалар ўртасидаги 
муносабатлар тизими расмий шаклда давом этмоқда, яънибу иш нафақат 
болалар билан таълимий фаолиятга, балки боланинг кундалик ҳаѐтига ҳам 
татбиқ этиладиган таълимнинг интизомий таълим моделига асосланилган 
[32]. 
Мажбурий машғулотлар тизимини сақлаб қолишнинг сабаблари, 
тавсиялар муаллифлари фикрига кўра, тайѐргарлик ишларини бажаришга 
одатланган ва болалар билан олдинги иш шаклларида яхши биладиган 
тарбиячилар, боланинг ўзаро мулоқот қилишнинг бошқа усулларига ўтишда 
қийинчиликларга дуч келишган. Бундан ташқари, маъмурият бошқа турдаги 
болалар фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилишдан кўра машғулотлар 


17
жадвалида аниқ қайд қилинган машғулотларнинг текширувини амалга 
оширишга одатланган эди[32]. 
Ўйин, ўзига ўзи хизмат қилиш, эстетик фаолиятдан болаларнинг тўлиқ 
ривожланиши учун етарли даражада фойдаланилмади, болалар вақтларини 
мактабгача таьлим ташкилотида графика ва мусиқа санъати билан 
тўлдирилган ҳолда, адабиѐтлар болалар мустақиллигини, эстетик дид, 
фаолият маданиятини ва бўш вақтларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган. 
Гуруҳ хоналаридаги “Бурчаклар”, парталарнинг, мактаблардаги 
сингари жойлаштирилиши, тарбиячи столининг жойлашуви гуруҳларда 
расмий ва монотон вазиятнинг вужудга келишига сабаб бўлди. 
Мактабгача таълим институционал ислоҳотлар, мулкчиликнинг турли 
шакллари (давлат, шаҳар, нодавлат), идоравий ва ижтимоий мақомдаги 
муассасалар (таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш, маданият, 
ихтиѐрий ота-она жамоалари ва бошқалар),шунингдек, фаолият юритишнинг 
ҳуқуқий шаклларини (автоном ноҳукумат ташкилот, автоном институт, аҳоли 
жон бошига тўғри келадиган меъѐр асосида, молиялаштириш)ни ўзида 
мужассам қилади. 
Тизимнинг тузилиши мактабгача таълимнинг ўзгарувчан моделларига 
асосланилган: 
таълим ташкилотлати базасида тўлиқ кунлик гуруҳларда амалга 
ошириладиган модель; 
таълимнинг мазмуни билан ажралиб турадиган (адаптация, интеграл, 
мактабгача тайѐргарлик, индивидуал ривожланиш ва бошқалар) болаларнинг 
боғчаларда қисқа муддатли бўлишида қўлланиладиган модель; 
оилавий (уй) таълим шароитида амалга оширилаѐтган моделлаштириш 
(оилавий болалар уйи, оилавий болалар боғчаси, касаначилик таълими ва 
бошқалар) 
ўқув марказларида (эрта ривожланиш мактаби, ижод маркази, студия ва 
бошқалар) амалга оширилган модель. 


18
Тизимли ўзгаришларнинг имкониятларини мактабгача таълим 
моделларининг янги алоқа ва тегишли тузилмалар жорий қилиниши билан 
белгиланади: 
ногирон болаларни эрта ташхислаш ва доимий психологик, тиббий ва 
тарбиячиик қўллаб-қувватлаш марказлари; 
инновацион ресурс ўқув модуллари; 
бола ва унинг оиласи учун дастлабки ѐрдам хизматлари; 
ривожлантиришни 
ўйинли 
қўллаб-қувватлаш 
марказлари 
ва 
лекотекалар; 
маслаҳат пунктлари ва бошқалар. 
Умумтаълим ва юқори сифатли мактабгача таълимни ривожлантириш 
истиқболлари ҳам ногирон болалар учун ягона (инклюзив) таълим тизимини 
яратиш билан боғлиқ. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling