Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


II БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА ВАРИАТИВ ЁНДАШУВНИНГ


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

II БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА ВАРИАТИВ ЁНДАШУВНИНГ 
ТАШКИЛИЙ-ПЕДАГОГИК ТИЗИМИ 
§2.1. Мактабгача таълим тизими учун вариативлик ёндашувни татбиқ 
этишнинг методик ва технологик жиҳатлари 
Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини 
ҳисобланади. Давлат раҳбаримизнинг кўплаб қарорлари мактабгача таълим 
ташкилотларини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви 
тизимини яратиш, давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш,моддий-
техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган [5,6,7,8, 9, 10, 11, 12, 13, 14]. 
Ушбу қарорларнинг амалий ечими мактабгача таълим ташкилотларини 
малакали тарбиячи кадрлар билан таъминлаш, ушбу ташкилотларига 
болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараѐнларига 
замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этишни тақозо 
этади. Таълим-тарбия жараѐнини замонавий таълим мазмуни ва 
технологиялари 
билан 
бойитилмасдан 
болаларни 
ҳар 
томонлама 
интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни 
мактабга тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилашга эришиш мумкин эмас. 
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, авваламбор, таълим 
жараѐнини сифат жиҳатидан ўзгаришларга олиб келувчи инновацияларни 
ривожлантиришга боғлиқ. Мактабгача таълим тизимида биринчи навбатда 
жамият, давлат, ота-оналарнинг ва болаларнинг талабларини қондирадиган 
таълим-тарбия жараѐнини шакллантиришнинг долзарб тарбиячилик 
муаммоси ва унинг ҳозирги кундаги энг мақбул ечими сифатида вариативлик 
ѐндашувини татбиқ этиш ҳисобланади.
Қолаверса, таълим тизимида олиб борилаѐтган демократлаштириш, 
либераллаштириш жараѐнлари, таълимнинг вариативлиги, инновацион 
жараѐнлар мактабгача таълим муассасаси ва барча ижтимоий институтлар 
(энг аввало, оила) ўртасида ҳамкорликдаги, мувофиқлашган фаолиятга 
хизмат қилади. Тадқиқотимиз мавзусининг долзарблиги бугунги кунда 


48
мактабгача таълим соҳасидаги туб ўзгаришлар замирида ўзини аксини 
топмоқда. Таълим парадигмасининг ўзгариши, яъни таълимни унификация-
лаш ғоясидан таълимни вариативлаштириш ғоясига ўтилишидир. 
Вариативлик – бу мактабгача таълим тизими сифат кўрсаткичидир. У 
мактабгача таълим тизими истеъмолчиларининг (ота-оналар, болалар) 
мактабгача таълимга бўлган эҳтиѐжлари ва имкониятлари асосида уларга 
танлов асосида таълим дастурлари вариантлари ва алоҳида таълим 
хизматлари турларини тақдим этиш хусусияти билан характерланади. 
Бугунги кунда олдимизда турган энг долзарб вазифа мактабгача таълим 
тизими истеъмолчиларининг, энг аввало, болаларнинг ҳаваслари, 
иштиѐқлари, мойилликлари, қобилиятлари, лаѐқатлари, тафаккурлари, 
тайѐргарлиги ва қизиқишлари инобатга олинган мактабгача таълим 
дастурларини ишлаб чиқишдир. Бу эса ўз навбатида мактабгача таълимнинг 
вариатив тизими моделини амалиѐтга татбиқ қилинганлигининг мантиқий 
якуни ҳисобланади. 
Вариатив таълим жараѐни барча таълим жараѐни қатнашчиларининг 
таълим мақсадларини амалга оширишда, давлат талаблари ва таълим 
стандартлари асосида таълим мазмуни, таълим технологияларини, фаолият ва 
мулоқот воситалари ва усулларини танлашда ҳамкорликдаги фаолиятини 
йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга. 
Мактабгача таълимнинг вариатив тизимини амалиѐтга жорий этиш 
мактабгача таълим сифатини бошқаришнинг самарадор тизими билан 
чамбарчас боғлиқдир. Таълим сифати бошқа ижтимоий-иқтисодий 
тизимлардан фарқлироқ аниқ тизимли бошқарувга эга бўлиши керак. 
Юқорида кўрсатилиб ўтган фикр ва мулоҳазалар замон тенденциялари 
сифатида эътироз этилаѐтган вариативлик ѐндашувини методологик, 
дидактик, методик ва технологик жиҳатларини мавжуд мактабгача таълим
тизимига татбиқ этилишини самарали йўл сифатида қаралмоқда.
Мактабгача таълим тизимида вариативлик деганда биз мазмун 
жиҳатдан фарқланувчи ўқув дастурлари (турли ѐшдаги ва турли мактабгача 


49
таьлим ташкилотлари учун), таълим усуллари, шакллари ва таълим 
технологияларини назарда тутамиз ва улар мавжуд дастурлар ва 
технологиялардан авваламбор, ўзининг ўзгарувчанлиги, мослашувчанлиги, 
интегративлиги ва индивидуаллаштиришга мойиллиги билан фарқланади. 
Вариативлик ѐндашуви асосида мактабгача таълимни шакллантиришда 
қуйидаги методик ва технологик жиҳатларини кўриб чиқамиз (2.1-расмга 
қаранг): 
2.1-расм.Мактабгача таълимда вариатив ёндашувнинг методик ва 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling