Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

Тарбиячи шахсининг модели. Шахс – алоҳида индивид, моҳиятан яхлит 
ижтимоий-ахлоқий олам. Шахснинг шаклланиш омиллари кўп ва хилма-
хилдир. Масалан, генетик (наслий), биологик-табиий, маданий, ижтимоий 
ҳаѐт тажрибаси, сингари индивидуал эҳтиѐж билан белгиланади. Шахс, 
моҳиятига кўра, маданийлашган онг, ақл орқали фаолиятини бошқариш 
имкониятига эга бўлган, ижтимоий-тарихий анъана, турмуш тарзи ва 
тажрибага асосланган муайян авлодлар вакили ҳисобланади. Шахс феномени 
инсон оламининг бутун мураккабликларини ўзида мужассам этади. Уни ҳар 
томонлама ўрганиш мақсадида турли даврларда тадқиқот олиб борилган. 
Айниқса, шарқда у юксак ахлоқий-маънавий меъѐрлар орқали тушунилган ва 
олий хилқат, бебаҳо қадрият деб ҳисобланган[16]. 
Мактабгача таълим ташкилотнинг битирувчисини шахс модели 
Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ѐшдаги болалар 
ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига асосан шаклланиши лозим. 
Давлат талабларига асосан мактабгача таълим ташкилот битирувчисининг 
шахс модели 5 та гуруҳлардан ташкил топган бўлиши лозим[12]: 
жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши; 


56
ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; 
нутқ, мулоқот, ўқиш ва ѐзиш малакалари; 
билиш жараѐнини ривожланиши; 
ижодий ривожланиш. 
Демак, мактабгача таълим ташкилоти битирувчисининг шахс модели 
юқорида келтирилган 5 та йўналишни ўз ичига қамраб олади.
Индивидуаллаштирилган ўқув-тарбия траекториялари деганда ҳар бир 
тарбияланувчининг эҳтиѐжлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 
дастур ва технологиялар назарда тутилади. Юқорида таъкидланганидек, 
вариативлик – бу нафақат мазмун жиҳатдан фарқланувчи ўқув дастурлардан 
(умумтаълим, чуқурлаштирилган, кенгайтирилган даражадаги) фойдаланиш, 
балки таълим ва тарбия усуллари, шакллари, технологиялари билан 
фарқланувчи дастурларни ҳам назарда тутилади. Шундан келиб чиққан 
ҳолда, вариативлик таълим олувчи шахснинг талаблари, эҳтиѐжлари, 
имкониятларига йўналтирилган бўлиши лозим. Буларни амалга ошириш учун 
“таълим технологияларини вариативлиги” муҳим роль ўйнайди.
Шулардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 
“Таълим 
технологияларини 
вариативлиги” деганда биз, авваламбор, боланинг ривожланишига 
қаратилган тарбиячилик технологияларини назарда тутамиз, яъни тайѐр 
билимларни 
етказиш 
эмас, 
болаларнинг 
ҳаваслари, 
иштиѐқлари, 
мойилликлари, қобилиятлари, лаѐқатлари, тафаккурлари, тайѐргарлиги ва 
қизиқишларидан келиб чиқиб, уларга билимларни мустақил эгаллашга 
лойиҳалаштирилган технологиялар тушунилади. Демак, тарбиячи бир 
мавзуни болаларга битта технология асосида, иккинчи мавзуни бошқа 
технологияда ва бошқа технология асосида ўтиши тушунилади. Шунингдек, 
тарбиячининг олдиндан лойиҳалаштириб келган дарс ўтиш технологияси, 
аудиториянинг тайѐргарлиги, ундаги савол-жавоблар натижасида юзага 
келадиган вазиятлар асосида ўзгариши ҳам мумкин. Шундагина тарбиячи 
аниқ кўзланган натижа, яъни ўз билимини болалар тафаккурига етказиб, 
уларда ривожлантирувчи фаол фаолият уйғота олади. Бунинг асосий мақсади 


57
болаларга олдиндан аниқ, бор нарсани ўргатиш эмас, балки мустақил унга 
етишишга кўмаклашишдан иборат.
Индивидуаллаштириш ҳaр бир боланинг муваффақиятга эришиш 
имкониятларини кафолатлайдиган ривожланиш даражасини ҳисобга олиш ва 
фаолият турларини мос равишда режалаштириш ҳисобига қўлга киритилади. 
Бунинг учун боланинг соғлиғи, жисмоний ва ҳиссий ривожланиш даражаси, 
шунингдек, когнитив ўсиши тўғрисида ҳaр томонлама ахборот талаб этилади. 
Тарбиячининг иши қарорлар қабул қилишдан иборат бўлиб, бу даврда у 
болани кузатади, бола ўсишнинг aҳaмиятли соҳаларида қайси босқичда 
турганлигини аниқлайди ва шу асосда у ѐки бу таъсир этиш йўлларини 
белгилайди. Таълимни индивидуаллаштириш нима учун муҳим?
Индивидуаллаштириш билимларни эгаллаш жараѐни асосида болада 
ѐшига хос хусусиятлар, қобилият, қизиқиш ва эҳтиѐжларнинг пайдо 
бўлишига олиб келади. Бунда болалар чуқур билимга эга бўлади ва ўзини ўзи 
ҳурмат қилишга ўрганади. Уларда янада қийинроқ вазифаларга қўл уришга 
журъат қила олиш ҳисси пайдо бўлади. 
Болага мўлжалланган муҳит таълимни индивидуаллаштиришга имкон 
беради. Гуруҳ хонасидаги жиҳозлар, материаллар ва нарсаларнинг 
жойлашиши ҳaр бир боланинг ўсиши ва камол топиши учун хизмат қилади, 
берилган топшириқлар ҳaм ҳaр бир боланинг бажара олиш имкониятларидан 
келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
Болаларнинг ўзлари тегишли фаоллик марказини ѐки ўн икки эмас, 
балки беш бўлакдан йиғиладиган расмни танлаш орқали индивидуаллаш- 
тиришни амалга ошира бошлайдилар. Индивидуаллаштиришда тарбиячи 
шундай фаолият турларини ўйлаб топадики, унда барчага бирдек кўрсатма 
берилса-да, бироқ ҳaр бир бола ундан келиб чиққан ҳолда ўзи мустақил 
равишда муваффақиятга эришишига имкон берилади.
Индивидуаллаштириш 
даражасини 
оптималлаштириш 
мумкин. 
Эпчиллик ва топқирлик талаб этиладиган фаолият турини танлаган ва 
болаларни диққат билан кузатган ҳолда тарбиячи зарурият туғилиб қолса 


58
топшириқ ва материалларни ўзгартириши ѐки мослаштириши мумкин. Гуруҳ 
ишларини индивидуаллаштириш даражасини ошириш мақсадида, кичик 
гуруҳларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Гуруҳ машғулотлари жадвали 
ҳaр бир боланинг эҳтиѐжини фаол ижод даврида ҳaм дам олиш пайтида ҳам 
ҳисобга олган ҳолда тузилиши зарур. Негаки, тарбиячи ҳaр бир болага 
қанчалик 
индивидуал 
ѐндашса, 
унинг 
иши 
шунчалик 
самарали бўлади. 
Фаоллик марказлари болаларга ўзларининг шахсий кўникмалари ва 
қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ўқув-тарбия жараѐнини мустақил 
индивидуаллаштириш имкониятини беради. Масалан, санъат марказида бир 
бола қоғоз қирқади, бошқа бола эса шу қоғоздан қайчи билан ўзи ўйлаган 
шаклчани кесиб олади. Стол устида ўйналадиган ўйинлар марказида бир 
бола тўртта ѐғоч кубикдан шакл ясайди, бошқа бирови эса йигирма беш 
бўлакли картон қоғозли тасвирни тузишни маъқул кўради. Тарбиячи 
жараѐнда болаларни кузатади ва уларнинг ривожланишига дахлдор 
фикрларни ѐзиб боради. Сўнг у болаларга вазифани мураккаблаштирувчи 
материалларни таклиф этади ѐки вазиятга қараб ана шу вазифаларни 
бажаришда болага тўғридан тўғри ѐрдам беради. Бундай йўл тутиш туфайли 
бола яхши суръатда ўсиб-улғайиши мумкин. “Болага йўналтирилган таълим” 
дастури – бу энг аввало жўшқин ва ўзгарувчан, боланинг индивидуал 
қизиқиши ва ўсиш даражасига мос келувчи материалларга бой ҳолда тажриба 
тўплаш имконияти мавжуд бўлган муҳитдир. 
Кун тартиби кичик гуруҳларда биргаликда ва тарбиячи раҳбарлигида 
якка ҳолда (индивидуал) ѐки мустақил (улар томонидан танлаган 
машғулотларга вақт ажратиши керак, чунки болалар онгли танлаб олишни 
ўрганадилар, ўз қизиқиш ва қобилиятларини амалга оширадилар) турли 
машғулот турларини ўзида қамраб олиши лозим. 
“Таълим траекторияси индивидуаллаштириш”нинг вариативлиги 
деганда боланинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда 
унинг потенциалларини максимал даражада ѐритиб беришга қаратилган 


59
таълим йўл харитаси (маршрут) тушунилади. Индивидуал таълим маршрути 
бу боланинг таълим фаолиятини амалга оширувчи вақтинчалик кетма-кетлик 
бўлиб, пайдо бўлаѐтган муаммо ва эҳтиѐжларга боғлиқ. Ўқув дастурлардан 
фарқлироқ “Индивидуал таълим траекторияси” мослашувчан характерга эга 
ҳамда тарбиячи ва бола ўртасидаги алоқаларни бошқача тарзда 
шакллантиради (2.2-расмга қаранг): 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling