Мош экини таркибида оқсил, витаминлар бўлиши, тўйимлилиги, тезпишарлиги билан бошқа ўсимликлардан ловия, нўхот ва кўк


Download 42.33 Kb.
bet4/5
Sana19.02.2023
Hajmi42.33 Kb.
#1214149
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мош экини таркибида оқсил

Касалликларга қарши кураш. Мош экини ғалла ўрим-йиғими йиғиштириб олингандан сўнг такрорий экин сифатида экилганда илдиз чириш, фузариоз ва антракноз касаллиги учрайди.
Илдиз чириш касаллигини Rhizoctonia solani замбуруғи қўзғатади. Экилган уруғ чирийди, унганларининг илдиз бўғзида қайноқ сувга куйганга ўхшаш, рангсиз доғлар пайдо бўлади, натижада уруғбарг ва ниҳоллар сўлийди. Каттароқ ниҳоллар ва ёш ўсимликларнинг илдиз бўғзида бироз ботиқ, қизғиш-қўнғир, узунчоқ яралар пайдо бўлади. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида, уруғда, тупроқда сақланади. Илдиз чириш касаллиги экилган экинларни сийрак бўлиб қолишига ва ҳосилни пасайишига сабаб бўлади.
Фузариоз касаллиги тарқатувчи биринчи манба Fusarium oxysporum f.sp.phaseoli ўсимлик қолдиқлари ва уруғлар ҳисобланади. Бу касаллик таъсирида ўсимлик жуда суст ўсади. Ўсимлик кўзданкечирилганда асосий илдиз ва илдиз бўғзи юқоридаги поянинг бир қисми қизарганини кўриш мумкин. Илдиз бўйига қараб ёрилиб кетади ва илдиз қурийди. Касалликни олдини олиш учун алмашлаб экишни жорий этиш, уруғликни соғлом экинлардан олиш, сараланган уруғлар экиш, далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш зарур. Шунингдек мош уруғларини Витавакс 200 ФФ 34 % препарати билан 2,5 л/т меъёрда дорилаб экиш касалликка қарши яхши самара бериши тадқиқотларда ўз исботини топган.
Антракноз мошнинг барг, поя, гул ва дуккакларини касаллантиради. Кўклам совуқ келганида, антракноз биланкасалланган уруғлар чирийди ёки ундан заиф ўсимлик ўсади. Уруғбаргларда жигар рангли ёки қизил доғлар пайдо бўлади. Ҳаво
сернам келганида доғнинг қоқ ўртасида қизил бўртмалар пайдо бўлади. Баргларда эса томирлар шикастланади, улар жигарранг тусга кириб, барг томирларига ёндошган тўқима сарғаяди ва қурийди. Дуккакларда майда сарғиш қизил доғлар пайдо бўлиб, улар астасекин зўраяди, баъзан доғлар бир-бирлари билан қўшилишиб кетади, шикастланган тўқима чуқурлашиб юмалоқ ярага ўхшаб қолади. Қаттиқ шикастлаганида паразитнинг мицелийси уруғ ичига киради,
унинг сиртида ҳам, дуккаклардагидек доғлар ҳосил бўлади. Мош экилган майдонларда антракноз касаллик белгилари пайдо бўла бошлаганда, касалликка қарши гектарига Торсо ва Уредоцин 22,5% 0,5 л меъёрда қўлланса режадаги ҳосил сақлаб қолинади.

Download 42.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling