Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- MАВ3У-7. ФЛОРА ВА ФАУНА Флора ва унинг таркиби. Фауна ва унинг таркиби. Флора ва фауна йўналтирувчи
Назорат учун саволлар
1. Агроэкосистемалар нима? 2. Биоценозларда популяциялар сонининг идора этилишини изоҳланг? 3. Экосистемаларнинг биологик маҳсулдорлигини тушунтринг? 4. Экологик ниша нима? 5. Биоценозларда популяциялар сонининг идора этилиши қандай? 6. Сукцессия нима? Таянч иборалар Популяциянинг ўсиши, популяциянинг гомеостази, трофик, топик, форик ва фабрик. Экосистемалар, агроэкосистемалар. Сукцессия, биоценоз, климакс, биотоп. . MАВ3У-7. ФЛОРА ВА ФАУНА Флора ва унинг таркиби. Фауна ва унинг таркиби. Флора ва фауна йўналтирувчи гуруҳлар. Флора ва фауна деганда - ўз ареали ва келиб чиқиши тарихига кўра маълум ҳудудда яшовчи ўзаро яқин турлар турмлар ва оммаларнинг йиғиндиси тушунилади. Флора ѐки фауна деганда шу айни жойнинг ѐки майдоннинг барча категорияга мансуб ўсимликлари ѐки ҳайвонларини ўз ичига олади. Флора ѐки фаунанинг характерли хусусияглари шу организмлар яшаѐтган аниқ майдоннинг флораси ѐки фаунаси бўлшпи мумкин. Шундай майдонларни бир нечаси бирлашиб районни ташкил килиши мумкин. Районларнинг бир нечаси бирлашиб округ, флора округидан эса провинция вужудга келади. Провинциялар бирлашиб областларни, областлар ўз навбатида ўсимлик ва ҳайвонларнинг хукмронлиги ҳудудларини ташкил қилади ва уларнинг флораси хамда фаунаси тушунчаси бирмунча умумийрокдир. Маълум майдоннинг флора ѐки фаунасини ўрганишда, бу ердаги организмларнинг барча турлари ва уларнинг ўзаро бир-бирига якинилик даражаси, генетик боғланиш ва келиб чиқиш тарихи маълумотларини аниклаш керак бўлади, яъни аникроқ қилиб айтганда, шу майдонни инвентаризация килинади, яьни рўйхатга олинади. Масалан, шу жойдаги микроорганизмлардан тортиб токи сут эмизувчиларгача ҳисобга олинади ѐки ўсимликлардан яшил эвгеленадан тортиб ѐпиқ уруғли ўсимликларгача хисобга олинади. Ер шарининг қайси бир нуқтасидаги флора ва фауна аниқланмаса шу жойдаги муҳит флора ва фаунага жуда кучли таъсир курсатади ва мухитнинг таъсирида узоқ йиллар мобайнида экологик мухитнинг таъсирида флора ва фаунанинг ўзига хос марфологик ва анатомик шаклига эга булган тузумлари юзага келади. Флора ва фауна маълум бир ҳудудда жойлашган ўсимлик ѐки ҳайвонларнинг турларини системасини, сонини, ѐшини аниклашга ўаратилган. Фақат бир нарсани аниқлаш керакки , маълум ҳудуднинг ўсимликлар ѐки ҳайвонлар гурухи билан уларнинг флораси ва фаунасини фарк кила билиш керак. 46 Биз тундра флораси деса ѐки чўл ҳайвонлари деганда кўзга яққол ташланадиган ўсимлик ѐки ҳайвонларни тушуниб колинади. Ўрмон флорасида асосан шу ўрмонни хосил қилувчи игна барглилар ѐки кенг баргли бир неча ўсимликлар тушунилади. Флора ва фаунада энг кичик микроскопик кўринишга эга бўлган ресурслардан тортиб, юкори сут эмизувчи ҳайвонларгача, ўсимликларда эса яшил эвгеленадан тортиб, уруғли ўсимликлар ҳаммаси биргаликда тушунилади. Шунга кўра хар бир жойнинг ўзига хос флораси ва фаунаси бўлади. Масалан, катта ҳудудга эга бўлган Африка қитъасида ўсимликларнинг 500 тури мавжуд бўлса, майдон жиҳатидан бунга бир неча юз баробар кичик бўлган Филиппин оролларида 200 оила ва 8000 дан ортик ўсимлик тури мавжуд. Флора ва фаунага бой деган тушунча шу майдондаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг сони билан эмас, балки турларнинг оз ѐки кўплиги билан ўлчанади. Масалан, жуда катта майдонларни эгаллаган ўрмонзорларда асосан 1-2 тур ўсимлик доминантлик килади, холос. Бошка майдонларда бунчалик ўсимликлар бўлмаса хам турлар сони жуда кўп бўлиши мумикн. Масалан, ўтлоқзорлар флорага ўрмонларга нисбатан бойроқ бўлади. Флора ва фауна шу (ўрганилаѐтган) майдонда учраши ва яшаш холатига кўра бир неча группаларга бўлинади: Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling