1. Энг қадимги (рельект) жой учун организмлар шу жой учун бирламчи флора ѐки
фаунани ташкил қилади. Айни вақтда шу ерда бундай организмлар яшаса хам улар шу
майдон флора ва фаунасини йўналтирувчи бўла олмайди. Сабаби рельект организмлар
археоорганизмлардир.
2. Флора ѐки фауна ядроси - бу груупа организмларига шу жойнинг биоценозидаги
кўзга яққол ташланадиган доминант организмлар группаси киради. Булар узоқ ўтмишда шу
жой шароити учун яхши мослашиб, ривожланиб кетган ва айни пайтда шу жойнинг флораси
ѐки фаунаси учун хал қилувчи ѐки йўналтирувчи кучга эга бўлган группалар ҳисобланади.
Бундай этмайди. Қачонки иқлим шароигининг кескин ўзгариши турли хил ҳодисалар ва
геологик ўзгаришларгина уларнинг флора ва фаунасига таъсир қила олиши мумкин.
3. Автохтон организмлар - "авто" ўзи "хтон" ер дегани грекча. Флора ва фаунадаги
бундай организмлар шу ўрганилаѐтган майдоннинг ўзида пайдо бўлган, яъни абориген (туб
ерли) турларгина ва уларнинг узок йиллар давомида ўзаро дурагайланиши ва табиий
танланиши натижасида вужудга келган турларни хосил қилади. Булар шу майдон учун
хосил қилувчи ѐки йўналтирувчи кучга эга бўлмаса хам экологик шароитга чидамлилик
жихатидан устун туради.
4. Аллохтон ѐки меграпион - флора ва фауналарнинг пайдо бўлиши грекча "аллос"
бошқа, бегона "хтон" ер дегани. Миграция эса кўчиш дегани. Маълум турларни бир
Ҳудуддан иккинчи ҳудудга келиб яшаб қолиши тушунилади.
Назорат учун саволлар
1. Флора тушунчасини моҳиятини тушунтиринг?
2. Фауна тушунчасини изохланг?
3. Флора ва фауна инвентаризацияси деганда нимани тушунасиз?
4. Флора ва фаунанинг маълум майдонда ўзгариши ва яшаш шароитига кўра гуруҳлари
қандай?
5. Флора ва фаунани ўрганишдан мақсад нима?
Таянч иборалар
Флора, фауна, флора ва фауна инвентаризацияси, викаризм, энг қадимги релъект
организмлар, флора ва фауна ядроси, автохтон, аллохтон организмлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |