Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

8. Эрон-Турон области - Сириянинг катта қисми, Шимолий Фаластин, Иордания, 
Юқори Месопатамия, Арманистон тоғлари, Жануби-шарқий Закавказия, Эрон, Афғонистон, 
Покистон, Тибет системаси, Монголия, Шимолий Сибирнинг жанубий қисми киради. Бу 
область ҳудуди кескин континентал иқлимли бўлиб, лекин хилма-хил ўзига хос иқлим 
шароитига эга бўлган бир неча тоғликлар системаси жойлашганлиги сабабли эндем турларга 
бой 
ҳисобланади. 
Масалан, 
айиқтовондошлар, 
атиргулдошлар, 
шўрадошлар, 
кўкноридошлар, итузумдошларнинг кўп турлари эндем ҳисобланади. Мавжуд турлардан бир 
қанчалари бу область учун рельект ҳисобланади. 
9. Мадейра ѐки Санор области - бу область Шимолий Америка қитъасининг ғарбий 
соҲилларида Калифорния саҳролари, Мексика тоғликлари ва АҚШнинг бир қанча 
штатларини ўз ичига олади. Бу область ҳудудида 4 та эндемик оила, 45 та авлод ва 200 дан 
ортиқ эндем турлар бор. Иқлим шароити ниҳоятда хилма-хил. 
 
2. Полеотропик ўсимликлар ҳукмронлиги. Бу ҳукмронликка Тинч океанининг 
тропик ороллари (Шарқий Америкадаги тропик ороллар бунга кирмайди), Африка 
қитъасининг океандаги қатор ороллари, Ҳиндистон, Хиндихитой, ярим ороли, Индонезия 
ороллари киради. Бу ҳукмронлик яхлит қитъалардан иборат бўлмасдан иқлими жиҳатидан 
ўзига хос 1000 лаб оролларни ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам эндемик турларга бой ва 40 
та энден оила мавжуд. 


49 
10. Гвения-Конголез области - Бунга шарқий Африка Республикалари, Камерун, 
Конго, Кот-Иуар ва бошқалари, Гвения ва Конго дарѐсининг ҳавзалари киради. Конго 
дарѐсининг ҳавзаси ниҳoятдa хилма-хил иқлим шароитига бой бўлганлиги учун бу область 
ўзининг қўшни областлардан флорага бойлиги билан фарқ килади, унинг учун областнинг 
ўзида 6 та оила эндем бир неча юзлаб эндем турлар мавжуд. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling