11. Судан-Замбия области - бу область катта ҳудудни эгаллайди. Деярли Африка
мамлакатлари, Арабистон ярим ороли, Ҳиндистоннинг шимоли-ғарби киради. Бу область
ҳудудининг катта қисми иқлим жиҳатидан бир-бирига яқин, лекин океан ва денгиз
қирғоқларидаги иқлим шароити бир-биридан кескин фарқ қилганлиги сабабли бу область
ҳам эндем турларга бой, 3 та эндемик оила мавжуд
12. Карунамбия области - Намибия киради. Ҳудуди бир мунча кичикроқ.
Африканинг жануби-ғарбида жойлашган. Бунга Оранживий дарѐси ҳавзаси ва ЖАРнинг бир
қисми киради. Бу область ҳудудида 1 та оила эндем ва 10 лаб турлар эндем ҳисобланади.
13. Вознисения ва Авлиѐ Елена ороллари области - бу область ҳудудига 2 та орол
киради. Лекин бу 2 та оролни 1 та область таркибига киритилишига сабаб, уларнинг иқлими,
ўсимликлари ўзига хос ва такрорланмас. Авлиѐ Елена оролида ўсадиган 39 турнинг 38 таси
эндем ҳисобланади. Вознисения оролида обориген ўсимликлар йўқ, миграцион йўл билан
ўсимликлар кўпайган. Бу оролда ҳам ҳозирги пайтда 2 та эндем тур яшайди.
14. Мадагаскар ороли области - бу область ҳудудига Мадагаскар ороли, унинг
атрофидаги бир қанча ороллар, яъни Камор ороллари, Альдабр ороллари, Сейшал ороллари,
Маскирент ороллари киради. Бу область оролларида иқлим шароити турлича бўлганлиги
учун ўсимликлар ҳаѐти учун ниҳоятда қулай ва шунинг учун бу кичик ҳудудда 9 та 450 дан
ортиқ авлод 780 тур эндем турлар бор.
15. Ҳиндистон области - бунга Ҳиндистон ярим ороли, унинг жанубидаги Хинд
океани ороллари, Мальдив ороллари, Чагос архипелаги, Цейлон ороли киради. Бу областда
эндем оила йўқ. 100 дан ортиқ авлод ва бир неча юзлаб эндемик турлар бор.
16. Ҳиндихитой области - бунга Бирманинг тропик қисми, Таиланд, Хиндихитой,
Андаман, Никабар ороллари киради. Бу областда ҳам эндемик оила йўк. Лекин 250 дан
ортиқ эндем авлод ва бир неча юзлаб эндем турлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |