Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

 
 
MАВ3У -8. ЎСИМЛИКЛАРНИ ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ


47 

Ўсимликларни аҳамияти. 

Таксономик бирликлар тизими. 

Ўсимликлар дунѐсини 
географик тарқалишига кўра ҳукмронликларга ажратилиши. лористик областлар.
Ер шарининг барча экологик шароитларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг маълум турлари 
шу шароитга мослашиб қолади. Натижада бир-бири билан келиб чиқиши ва генетик 
жиҳатлари яқин бўлган бир қанча экологик шароитлар ѐнма-ѐн жойлашган бўлиши мумкин. 
Ўсимлик ва ҳайвонлар экватордан шимолга ва жанубга томон бир-биридан кескин фарқ 
қилади. Сабаби қуѐшнинг тик бурчак асосида тушиши натижасида зоналлик келиб чиқади. 
Ғарбдан-шарққа томон эса кучли фарқ қилмайди. Шунга кўра ўсимлик ва ҳайвонларнинг 
тарқалишини ўрганишда таксономик бирликлардан фойдаланилади:
1. Ҳукмронлик. Ҳукмронлик энг катта таксонамик бирлик бўлиб, ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг тарихан келиб чиқиши ва генетик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлган оила, 
синф, типларнинг бир канча группировкасини ўз ичига олади. Лекин ҳукмронлик фақат 
ҳудуд жиҳатидан катта майдонларгагина эмас, у флористик ва фаунистик жиҳатдан жуда 
бой ва уларнинг бошқа жойларда такрорланмаслиги, яъни яққол ажралиб турадиган кичик
ҳудудларга ҳам бу категориялар берилади. Масалан: кап ҳукмронлиги жуда кичик область 
бўлса ҳам флора ва фаунаси бошқа жойда учрамайди. Шунинг учун алоҳида ажратилган.
2. Флора ва фауна области - майдон жиҳатдан ҳукмронликка нисбатан бир неча 
баробар кичик. Шу ҳукмронликнинг маълум бир қисмининг, яъни ўзига хослиги ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг шу ҳукмронлик ичида бошқа областларга ўхшамаслиги билан ажралиб 
туради. 
3. Провинциялар - Область майдонининг бир неча провинцияларга булиниши. Бу 
провинциялар область ичидаги бошқа провинциялардан флора ва фаунасининг ўзига 
хослиги билан ажралиб туради. 
4. Провинциялар - ўз навбатида бир неча округларга бўлинади. Округлар эса 
районларга бўлинади. Районлар эса ценопопуляцион майдонларга бўлинади, яъни аниқ 
майдонларга бўлинади. 
Ҳозирги вақтда яшаб турган ўсимлик ареалларини ўрганиш ва уларнинг бир-бирига 
солиштириш асосида ҳамда тарихий келиб чиқиши палеанталогик методлар билан 
аниқланиб ва генетик жиҳатдан бир-бирига боғлиқлигини ўрганган ҳолда ер шарининг 
барча қуруқлик қисми 6 та ўсимлик ҳукмронлигига ва 34 та флористик областларга бўлиб 
ўрганилади. 
Флористик областларга бўлиб ўрганиш учун жуда кўп олимларнинг ишлари мавжуд. 
Булар ичида дунѐ бўйича тан олингани А.Л.Тахтаджаннинг иши тан олинган. Ер юзи 
қуйидаги флористик ҳукмронликларга бўлинади:
1. Голлартик ўсимликлар ҳукмронлиги - бу ҳукмронлик ўз навбатида 9 та флористик 
областларга бўлинади. 
2. Палеотропик ўсимликлар ҳукмронлиги - 12 та областга бўлинади.
3. Неотропик ўсимликлар ҳукмронлиги - 5 та областга бўлинади.
4. Кап ўсимликлар ҳукмронлиги областларга бўлинмайди.
5. Австралия ўсимликлар ҳукмронлиги - 3 та областга бўлинади.
6. Голантарктик ўсимликлар ҳукмронлиги - 4 та областга бўлинади. 
1. Голарктик ўсимликлар ҳукмронлиги - барча флористик областлар бир-биридан 
ѐшига ва тарихий тараққиѐтига кўра бир-биридан фарқ қилади. Бир флористик областдаги 
ўсимлик турлари 3-ламчи даврлардан бошлаб кўп ўзгаришга учрамаган, релект турларга бой 
бўлса, 2 област эса музлик таъсирида ўзгарган. Релъект турлар камайган. Голарктик ўсимлик 
ҳукмронлиги қолган ҳукмронликларни ичида энг катта майдонни ўз ичига олади, яъни ер 
шари қуруқлигининг деярли ярми шу ҳукмронликка тўғри келади. Бунинг ҳудудида бир 
неча юзлаб эндем тур ва авлодлар бўлиб, жумладан 30 дан ортиқ оила эндем ҳисобланади. У 
қуйидаги областларга бўлинади:


48 
1. Циркумбориал области - энг катта флористик область бўлиб, МДҲ ҳудудининг 
асосий қисми, Европа, Шимолий Америка шy област ҳудудига киради. Бу область катта 
бўлишига қарамай унда эндемик оилалар йўқ. Лекин Альп ва Кавказ, Карпат тоғлари, 
Канада ҳудудларида кўп эндемик тур ва авлодларга эга. Бу областнинг майдонлари турли 
қитъада жойлашган бўлса ҳам, уларда тарқалган ўсимликлар келиб чикиш жиҳатларидан 
бир-бирига яқин ва ландшафт кўриниши ҳам монотом. ўзига хос хусусиятларидан яна бири 
ер юзида ўсимликлар қомламининг юқори даражадалиги билан биринчи ўринда туради. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling