Sodiqlar.com
қилинаётган бир ваҳийдир» (Ван-нажм: 3, 4).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиманки, айрим одамлар ёлғиз Аллоҳнинг
Фзигагина маълум бўлган қалб амалларини билишни даъво қилмоқдалар ва
таъқиқланган
ишлар
билан
шуғулланиб,
асоссиз
нарсаларни
валдирамоқдалар:
«(Эй инсон,)
ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!
Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон)
масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган, ишонган ҳар
бир нарсаси учун киши
Қиёмат кунида жавоб беради)
» (Исро: 36).
Шундай экан, қалб сирларини ва ундаги нарсаларни қандай
билишимиз
мумкин:
Маҳол ишга қўл уриш
Гўё сувга ўт ёқиш...
Нега қалб ҳақида?
Қалб ҳақида гапириш ўзига хос аҳамият
касб этиб,
унинг бир неча
сабаблари бор:
Биринчи: Аллоҳ таоло қалбни тозалаш-поклашга буюрди. Ҳатто
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб
келган рисолатнинг асосий
мақсадларидан бири – одамларни поклаш эканини уқтирди ва ғоят муҳим
бўлгани учун ҳам уларга буни Қуръон ва ҳикматни ўргатишдан муқаддам
қўйди: «
У (Аллоҳ)
омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар)
орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон)
оятларини тиловат қиладиган,
уларни (ширк ва жаҳолатдан)
поклайдиган ҳамда уларга Китоб - Қуръон ва
ҳикмат -
ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад алайҳис-
саломни)
юборган зотдир..» (Жумъа: 2).