Муаллифлик технологиялари


Download 170.93 Kb.
bet4/6
Sana01.04.2023
Hajmi170.93 Kb.
#1315563
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mualliflik texnologiyalari

Таянч схемалар изоҳидан фойдаланган ҳолда истиқболли ўқитишни бошқариш С.Н.Лисенкова технологияси. Бу технология асосида қуйидагилар ётади:

  • ҳамкорлик педагогикасига бўлган шахсий ёндашув;

  • ўзлаштириш (муваффақият) - ўқитиш жараёнида болалар ривожланишининг энг муҳим шарти;

  • синфдаги файз: хайрихоҳлик, ўзаро ёрдам;

  • хатоларидан огоҳ қилиш, лекин хатолар устида ишлаш эмас;

  • ўқув материалининг кетма-кетлиги, изчиллиги;

  • вазифанинг ҳар бир ўқувчига қулайлиги ва уларга алоҳида-алоҳида бўлиб берилиши;

  • аста-секин тўлиқ мустақилликка ўтиш;

  • билағон ўқувчи воситасида билмайдиган ўқувчиларни ўқитиш.

С.Н.Лисенкова методикасининг хусусияти шундаки, қийин мавзулар дастурда белгиланган соатларда эмас, балки ундан олдин ўрганила бошланади. Бу истиқболли тайёргарликдир.


Истиқболли тайёргарлик ўрганилиши яқинлашиб келаётган қийин мавзуларни йўл-йўлакай ўтишнинг бошланишидир.
Умумлаштириш бу муайян билимлар асосидаги мавзуни умумлаштиришдир. С.Н.Лисенкова методикаси асосида материални ўзлаштириш уч босқичда кечади:

  1. Келгусида ўзлаштирилиши лозим бўлган билимларни олдиндан кичик ҳажмларда бериб бориш;

  2. Янги тушунчаларни аниқлаштириш, уларни умумлаштириш ва қўллаш;

  3. Фикрлаш усуллари ва ўқув хатти-ҳаракатларининг равонлигини ривожлантириш.

Ўқитишни табақалаштириш


Г.К.Селевко тадқиқотларида ўқитишни табақалаштириш ўқув жараёнини ташкил этиш шакли сифатида изоҳланади, ўзида билим даражаси бир хил бўлган, у ёки бу жиҳатдан ўқув жараёнида умумий сифатларга эга бўлган ўқувчилар гуруҳи билан ўқитувчи ишлайди. Ўқитишни табақалаштириш ўқув жараёнидаги таълим олувчиларнинг турли гуруҳларини ихтисослаштирилишини таъминлайдиган умумий дидактиканинг бир қисми сифатида ҳам белгиланади.
Ўқитиш тизимининг қурама технологияси (Н.П. Гузик).
«Ўқитиш тизимининг қурама технологияси» савиясига ва дарсларда мавзу бўйича даврийликни ривожлантиришга кўра синф ичидаги ўқитишнинг табақалаштирилиши деб қаралади. Дарслар ҳар бир мавзу бўйича кетма-кет жойлашган беш типдан иборат бўлади:

  1. мавзуни умумий таҳлил қилувчи дарслар (улар лекциялар деб юритилади);

  2. таълим олувчиларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқув материалининг чуқурлаштириб ишлаб чиқишини кўзда тутган, тузилган семинар машғулотлари (бундай дарслар учтадан бештагача бўлиши мумкин);

  3. билимларни умумлаштириш ва тартибга тушириш (гуруҳлаш) дарслари (мавзулар бўйича синовлар);

  4. фанлараро материалларни умумлаштириш (мавзулар бўйича вазифаларни ҳимоя қилиш);

  5. дарс-практикумлар.

Кейинги босқичда ўқитувчи ўқувчиларнинг савияларига кўра табақалаштириш ишларини ташкил этади. Бу иш янги материални бериш, уни мустаҳкамлаш ва такрорлаш, билим, малака ва кўникмаларни назорат қилишда амалга оширилади.
Бу технологияда учта табақалаштиришнинг турли даражадаги қийинчиликда: «А»,«В»,«С» дастурлари ажралиб туради.
Дастурлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:

  • муайян даражадаги билим, малака ва кўникмаларни эгаллашни таъминлайди;

  • таълим олувчиларнинг маълум даражадаги мустақиллигини таъминлайди;

«С» дастури таянч стандарт сифатида қайд қилинади. Уни бажариш орқали таълим олувчилар фан бўйича ўқув материалини, уни қайта тиклай олиш даражасида ўзлаштирадилар. «С» дастури вазифаларини нисбатан қийин дастурга ўтмасдан олдин ҳар бир ўқувчи бажара олиши лозим.
«В» дастури мавзуни қўллаш билан боғлиқ масалаларни ечиш учун зарур бўлган ўқув ва ақлий фаолиятининг умумий ва ўзига хос усуллари билан бирга эгаллашни таъминлайди. Ушбу дастурга киритиладиган қўшимча маълумотлар биринчи босқич материалларини кенгайтиради, асосий
билимларни исботлайди, намойиш этади ва ойдинлаштиради, тушунчаларнинг амал қилиш ва қўлланишини кўрсатиб туради.
«А» дастури ўқувчиларнинг билимларини тўла англаш, ижодий қўллаш даражасига кўтаради. Бу дастурда ижодий қўллаш истиқболли тобора такомиллашиб борувчи маълумотлар, чуқурлаштириладиган материаллар, унинг мантиқий асосланганлиги жойлаштирилган.
Материалларни такрорлашда турли даражадаги вазифаларни эркин тиклаш методикаси қўлланади.
Табақалаштирилган вазифаларни назорат қилишда индивидуалликка ўтилади ва у чуқурлаштирилади.



Download 170.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling