Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети “маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси


Download 31.36 Kb.
bet4/8
Sana03.11.2023
Hajmi31.36 Kb.
#1741825
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-маъруза. Асосий тушунча

Замонавий инсон бир вақтнинг ўзида кўпроқ маълумот олишга интилади, у тўғридан-тўғри мулоқотда мавжуд бўлган маълумотга имкон қадар яқинроқ маълумот олишга интилади. Шунинг учун маълумот муайян шароитларга қараб турли шаклларни олиши мумкин боʻлган ягона ресурс сифатида қаралади.

Ахборотларни узатиш. Ахборотларни узатиш деганда эхтиёждан келиб чиқиб, уни бир кишидан иккинчи кишига ёки бир компьютердан иккинчи компьютерга турли воситалар ёрдамида етказиб бериш тушунилади.

Ахбротларни узатишнинг турли усуллари мавжуд:

  • компьютер дастурлари ёрдамида;
  • почта орқали;
  • транспорт воситалари ёрдамида;
  • алоқа тармоғи орқали.
  • Алоқа тармоғи орқали ахборотларни қисқа вақт ичида узоқ масофага узатиш мумкин. Бунда маълумотларни узатиш вақти сезиларли даражада қисқаради.


    Хабар - бу маълум бир шаклда тақдим этилган ва узатиш учун мўлжалланган ахборот.
    Хабар - ахборот тақдим қилиш шакли хисобланади. Битта хабар бир қанча шаклда тақдим қилиниши мумкин. Масалан, телефон орқали берилаётган ахборот узлуксиз кўринишда ёки телеграмма кўринишида яъни дискрет кўринишда тақдим қилиниши мумкин. Телеграф орқали маълумот узатилганда, ахборот харфлар йиғиндиси яъни сўз кўринишида ва сонларда тақдим қилинади.
    Хабар таркибидаги ахборот қабул қилувчига дискрет хабар узатиш (ДХУ) канали орқали узатилади.
    ХМ - хабар манбаи;
    ДХУ - дискрет хабар узатиш;
    ХҚҚ - хабар қабул қилгич.

    Хабар манбаининг ахборот тавсифлари

    Хабарнинг асосий ахборот тавсифларига алоҳида хабар таркибидаги ахборот миқдори, энтропия ҳамда хабар манбаси унумдорлиги киради.

    Энтропия - бу дискрет хабарлар манбаининг холатини ноаниқлик ўлчовидир.

    Хабар таркибидаги ахборот миқдори ўлчаш бирлиги – битда аниқланади. У ёки бу хабар пайдо бўлиш эхтимоллиги қанчалик кам бўлса, унинг қабулидаги олинадиган ахборот шунчалик кўп бўлади.

    Дискрет хабар таркибидаги ахборот ҳажмини ўлчаш бирлиги бит ҳисобланади. У ёки бу хабар пайдо бўлиш эҳтимоллиги қанчалик кам бўлса, унинг қабулидаги олинадиган ахборот шунчалик кўп бўлади


    Download 31.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling