Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Download 38.41 Kb.
bet3/7
Sana02.06.2024
Hajmi38.41 Kb.
#1840037
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
clTSebpmuBNVoEBeVCnjAqQDovWJWjYeaynFtcca

Тангричиликка кўра, олам 3 қаватдан иборат. Юқори оламнинг ҳукмдори, бош илоҳи Тангри ҳисобланган. Ўрта оламни Ер-Сув, Қуйи оламни Эрлик (Эрклиг) бошқарган. Тангри самодан туриб дунёни ўз измига солган: инсонларнинг тақдири, табиат ҳодисалари, хоқонларга донолик ва ҳокимият ва б. У ўз хоҳиш истагини сўз билан ифодалаган, ҳиссиётларга эга (антроморфизм), аммо ҳукмини табиат орқали билдирган.

ТАНГРИЧИЛИК

Зардуштийлик

  • Зардуштийлик милоддан аввалги VII-VI асрларда Ўрта Осиё ва қадимий Эронда юзага келган дин ҳисобланади. Бу диннинг номи Зардушт исмли шахсга нисбат берилади. Бу диннинг номи унинг муқаддас китоби ҳисобланмиш Авестода «Маздаясна» («Маздага сиғиниш») деб аталган. «Мазда» сўзи «дониш, донишманд, оқил» каби маъноларда талқин этилади.
  • Мазкур дин тарқалган халқлар орасида зардуштийлик «беҳдин», яъни «энг яхши дин» деб улуғланган. Унга кўра, барча эзгу борлиқ Мазданинг иродаси билан яратилган деб эътиқод қилинган. Мазда сўзи олдига улуғлаш сўзи «Ахура» қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳи – «Ахура-Мазда» номи пайдо бўлган. Бу қўшимча сўз «Жаноб Мазда» ёки «Худо Мазда» демакдир.
  • Европалик тадқиқотчилар эса орийлар икки гуруҳ илоҳларга сиғинганлар: ахуралар, яъни ахлоқ нормаларини ўзига мужассам этган адолат ва тартиб-интизом илоҳлари ва дэвалар, яъни табиат культи билан боғлиқ илоҳлар. Ўтроқ ҳаётга ўтиш билан икки асосий илоҳ ажралиб чиққан. Улар: Мазда (донишмандлик ва ҳақиқат илоҳи), Митра (ўзаро келишув ва битимда бўлиш). Аста секин илоҳлар орасида Ахура Мазда асосий ўринга чиққан.

Зардуштийлик ватани


Зардуштийликнинг ватани масаласида икки хил қараш мавжуд. Айрим олимлар зардуштийлик Қадимги Эрон ҳудудида кенг тарқалгани, «Авесто»нинг шарҳлари паҳлавий тилида ёзилганидан келиб чиқиб, унинг ватани Мидия (ҳозирги Эрон ҳудуди) деб ҳисобласалар, кўпчилик тарихчилар эса «Авесто»да Хоразм Зардуштнинг ватани, Ахура-Мазда билан алоқа боғланган ва озархурра (муқаддас олов) биринчи бор ёқилган жой экани қайд қилинганига асосланиб, Хоразмни эътироф этадилар.

Download 38.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling