Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Download 38.41 Kb.
bet2/7
Sana02.06.2024
Hajmi38.41 Kb.
#1840037
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
clTSebpmuBNVoEBeVCnjAqQDovWJWjYeaynFtcca

Тангричилик

  • Тангричилик осмон худоси «Тангри»га эътиқод қилган қадимий туркийларнинг дини бўлиб, мил.авв. 2-минг йиллик охири ва 1-минг йилликда вужудга келган. Кўпчилик мутахассислар олий осмон худоси шумерларда – «Дингир», қадим хитойликларда - «Тянь» ва хуннларда - «Ченли» номи билан мавжуд бўлганидан келиб чиқиб, уларда айнан бир худо - Тангри назарда тутилган, деб эътироф этади. Олимлар мазкур қиёсга таянган ҳолда тангричилик энг қадимги динлардан бири эканини таъкидлайдилар.
  • Мил. ав. 1-минг йилликдан бошлаб олтой халқларининг туркий халқлар гуруҳи Ғарбга қайтиш борасида ҳаракатини кучайтирган. Ҳуннлар, сак, массагет, юэйжи, кушон, эфталийлар ягона осмон руҳи – Тангрига сажда қилганлар. Диний қарашлар содда ва тушунарли бўлгани, диний маросимларнинг қатъий бажарилгани уларнинг минг йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келишини таъминлаган. Баъзи олимлар тангричиликда «Олқиш» («Қўшиқлар тўплами») ёзма манбаси бўлгани ва унда тангричилик ақидаси, маросимлари ва ибодат қилиш тартиблари баён этилганини таъкидлайдилар.

Тангричилик

  • Тангричилик таълимотига кўра, Тангри буМовий Осмон, Буюк Осмон соҳиби руҳи бўлиб, унинг доимий макони осмон деб ҳисобланган. Тангри сўзи туркий халқларда Тенгри ёки Тенгери (олтой), Тенгри (қипчоқ), Танри (турк), Тэнгри (татар), Тангара (ёқут), Тэнгири (кумиқ), Тейри (болқор-қорачой), Тэнгер (мўғул), Тура (чуваш) шакли ҳам ишлатилган. Тангри бутун борлиқнинг яратувчиси, чексиз фазода фақат унинг ўзи ҳамма нарсадан воқиф, адолатли ва марҳамат эгаси бўлган эркак қиёфадаги ягона худо сифатида тасаввур қилинган. Бутун борлиқ бўйсунувчи Тангри инсонлар, халқ ва давлатларнинг тақдирини белгилайди деб эътиқод қилинган.
  • Милодий V-VIII асрларга оид Ўрхун-Энасой ёдгорликлари битикларида Тангри ягона, азалий, абадий, ҳаёт берувчи, яратувчи, ўлдирувчи, ҳукм қилувчи, ёрдам берувчи, жазоловчи, банданинг дуосини қабул қилувчи, ҳимоя қилувчи ва мағфиратига олувчи, ҳамма нарсани билувчи, инсонларга илм берувчи ва йўл кўрсатувчи сифатлар билан мақталган. Шунингдек, битикларда у ҳоқонларни ҳокимият берган ва мустақил давлат тузишларига кўмаклашгани ҳам қайд этилган.
  • Қадимги туркийлар эътиқодига кўра, бутун борлиқ устидан ягона ҳукмдор Тангри ўзига бир қатор кўмакчи маъбудларни ҳам яратган. Жумладан, ушбу пантеон Умай (Жумай, она маъбуда), Эрлик (ота маъбуд), Ер, Сув, Олов, Қуёш, Ой, Юлдузлар, Ҳаво, Булут, Шамол, Тўфон, Момоқалдироқ, Чақмоқ, Ёмғир, Камалак маъбудларидан иборат бўлган. Тангри Ер ва бошқа руҳлар (Юрт эгаси, Сув онаси) билан Ер олами ишларини ҳал қилиб, барча жонзотларнинг умрини белгилаган
  • Ерда ҳаётнинг сабабчиси бўлган Умай (айнан «йўлдош») маъбуди аёл қиёфасида ва «ҳаёт онаси» деб эъзозланган. Ушбу маъбуда – хонадон ўчоғи, фарзандлар, ҳомиладорлар ҳомийси ҳисобланган. Қадимий ёзувларда қуйидагилар битилган: «Осмон илоҳи, Умай ва Ер сув бизга зафар олиб келди!». Туркий халқлар Умайни ҳосилдорлик маъбудаси сифатида ҳам эъзозлашган (она Ер, она Тупроқ, она Ватан). VII-VIII асрларга оид руний ёзувларда у ҳақда қайд этилган.

Download 38.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling