Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Download 38.41 Kb.
bet6/7
Sana02.06.2024
Hajmi38.41 Kb.
#1840037
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
clTSebpmuBNVoEBeVCnjAqQDovWJWjYeaynFtcca

Дафн маросими


Зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча паст, баланд «сукут миноралари» – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини қушлар еб, суякларини тозалайди. Гўштдан тозаланган суяклар махсус сопол идишларга солинади.
Зурдуштийликнинг дафн маросимлари кўпгина тадқиқотлар предмети бўлиб келган ва бўлиб қолмоқда. Бунда энг асосий қоида мурда билан ҳаётнинг тўрт элементини – ер, олов, сув ва хавони ҳаром қилмаслик

Зардуштийлар

  • Ҳозирда зардуштийларнинг жебр (Эрон) ва форс (Ҳиндистон) жамоалари сақланиб қолган. Ҳиндистондаги зардуштийлар VII асрда Эронга исломнинг кириб келиши натижасида ушбу мамлакатга қочиб ўтган зардуштийлардир

Монийлик

  • Дуалистик динларнинг энг йириги бўлган монийликка Сурайк ибн Фатак (216-276) томонидан асос солинган. Унинг арабийлаштирилган тўлиқ номи X-аср араб манбаларида Моний - Сурайк ибн Фатак шаклида зикр қилинган. Ушбу дин қадимги Бобил динлари, яҳудийлик, христианлик, буддавийлик ва зардуштийликнинг диний таълимотлари асосида вужудга келган. Ўз даврида Монийлик Ғарбда Римгача, Шарқда Хитой ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудда кенг ёйилган ва юқори нуфузга эга бўлган.
  • Монийнинг ёшлиги гностиклар (илк христианликда худо ва дунёнинг яратилиши ҳақидаги таълимотни яратишга уринган диний-фалсафий оқим) ибодатхонасида ўтган ва 12 ёшга тўлганида ўзига илоҳий хабар (ваҳий) келганини маълум қилган. Ўзига хабар берган илоҳнинг номини Моний «икки моҳият (Нур ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик) руҳи» деб атаган. Шунга кўра, унинг таълимотини иккихудолик ғояси (гностик дуализм)га асосланган деб айтилади. Шундан сўнг унга Моний – «Руҳ» лақаби берилган.
  • 241 йил Моний 24 ёшга етганда унга ўз илоҳидан яна ваҳий келган ва ниҳоят ўз таълимотини очиқ ва баралла тарғиб қилиш вақти етганини билдирган. Шундан сўнг Моний янги динга асос солишга қарор қилган ва ўзининг диний тарғибот ишларини бошлаган. 242 йилда Форс давлати шоҳи Шопур I нинг тахтга ўтириш ва тож кийиш маросими пайтида Моний биринчи марта ўз таълимотини оммавий баён этиб, ваъз айтган. Шундан сўнг Моний Шопур I нинг вафотига қадар (273 йил) мамлакатда ўзининг диний тарғиботини олиб борди.

Download 38.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling