- Монийнинг таълимотида Нур ва Зулмат ўртасидаги азалий кураш асосий ўринни эгаллайди. Унинг мазмун-моҳияти эса, Нурнинг Зулмат устидан ғалаба қозонишига ишонишдир.
- Борлиқнинг 2 моҳияти асоси – ёруғлик, яхшилик ва руҳ олами билан зулмат, ёвузлик ва моддият оламининг ўзаро курашини эътироф этувчи зардуштийлик дуализми монийликнинг асосини ташкил этади. Уларнинг эътиқодича, биринчи оламда Нур (Худо), иккинчисида – Зулмат (Шайтон) ҳукмронлик қилади. Инсон икки унсурдан - Нур фарзанди бўлган руҳ ва Зулмат фарзанди ҳисобланмиш жисмдан иборат мавжудотдир. Шунинг учун инсон Зулмат кучларига қарши курашда Нур кучларига ёрдам бериши лозим деб қаралади. Ушбу икки олам ўртасидаги кураш фалокат билан тугайди, натижада моддият ҳалокатга учраб, руҳ ғалаба қозонади.
- Монийлик таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёси деб қаралган ва пацифизм (урушмаслик) ҳамда мол-дунё йиғмаслик муҳим ўрин тутган.
Яҳудийлик. Бухоро яҳудийлари жамоаси тарихи - Яҳудийлик милоддан аввалги II минг йилликнинг охирларида Фаластинда вужудга келган яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. Яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос.
- Фаластин ҳудудидан Рим империясининг турли томонларига бутунлай бадарға қилинадилар. Шу тариқа, бу даврларда яҳудий халқининг катта қисми асир қилиб олинган ёки бу ерлардан қувғин қилинган. Айнан мана шу ҳол яҳудийларнинг кейинчалик Фаластин ҳудудидан ташқарига, жумладан, Марказий Осиёга тарқаб кетишига сабаб бўлди. Мавжуд маълумотларга қараганда, милоддан аввалги VII асрдаёқ яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон ва бошқа юртларда паноҳ излашган.
- . Милоддан аввалги 722 йилда Исроил подшоҳлиги Оссурия томонидан, милоддан аввалги 586 йилда эса Бобил давлати томонидан босиб олингач, яҳудий халқининг бир қисми ўлкадан ҳайдаб чиқарилди. Бу эса яҳудийларнинг Осиё ўлкалари бўйлаб тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Ҳатто милоддан аввалги VIII асрларда баъзи яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон каби ўлкаларда бошпана топганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Форс давлати маълум муддат Ўрта Осиёни ўз ҳукми остида тутиб турган ва худди шу даврда яҳудийларнинг кўчиб келиши бошланган. Яҳудийлар Ўрта Осиёда Сўғдиёна давлати даврида, яъни милоддан аввалги II асрда пайдо бўлдилар. Улар Эрон орқали Марвга келиб, сўнг у ердан Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларга тарқалдилар.
- Яҳудийларнинг Ўрта Осиёда яшаганликларига гувоҳлик берувчи археологик топилмалар илк бор 1954 йили олимлар томонидан Туркманистоннинг Марв ва Байрамали шаҳарларида аниқланган. Булар қадимги синагога қолдиклари, яҳудий ёзувлари ва номалари битилган сопол буюмлардир. Топилмалар Юнон-Бақтрия ва Парфия давлатлари ҳукмронлик қилган милоддан аввалги II - милодий I асрларга тегишли бўлган.
- 1165 йилда Шарққа саёҳат қилган Вениамин де Туделнинг хабар беришича, Шарққа томон қанча узоқроқ кириб борилса, яҳудийлар сони шунча кўпайиб борган. Ўша даврда Қуддус шаҳрида ҳаммаси бўлиб 4 минг яҳудий яшаган бўлса, Басрада уларнинг сони 2 минг, Дамашқда 3 минг, Исфаҳонда 15 минг, Самарқандда эса 30 минг кишини ташкил қилган. Бироқ бу сайёҳ Шарқда Бағдодгача сафар қилиб, маҳаллий яҳудийларнинг афсонавий маълумотларига асосланган.
- Араб тарихчиларининг маълумотларига кўра, Шарқда яҳудийлар томонидан «Йаҳудийа» деб аталадиган шаҳарлар қурилган. Шундай шаҳарлардан бири Марв шаҳри яқинида бўлган.
- X-XIII асрлар Бухоро яҳудийлари учун маънавий-руҳий жиҳатдан ўсиш даври бўлди. Улар Ироқ яҳудий марказидан узоқда, Ўрта Осиё ҳудудларида яҳудийликка оид қарашларини ривожлантирдилар ва Тора қонунларига мослаштирдилар.
- XIII аср бошига келиб, Чингизхон қўшинлари Мовароуннаҳр шаҳарларини бирма-бир қўлга киритгач, ерли аҳолини шафқатсиз равишда қирғин қилдилар. Қадимги яҳудий жамоалари ҳам инқирозга учради. Сақланиб қолган кам сонли яҳудийлар Бухоро ва унинг атрофларида яшаганлар. XIII асрда бошланган яҳудийлар инқирози, баъзи истиснолардан ташқари, XVIII асрга қадар давом этди.
- Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароунаҳр минтақасига Эрондан кўпгина яҳудий жамоалари кўчириб келтирилган, уларнинг бир қисми Бухорода яшаган. Темурийлар даврида Ўрта Осиёдаги христиан жамоалари инқирозга учраган бўлсалар-да, лекин яҳудий жамоалари сақланиб қолди ва ўзларининг диний марказларидан ажралиб ва узоқлашиб қолганликларига қарамай, улар минтақада ўз мавқеларини узоқ вақг эгаллаб турдилар.
- 1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча динларга, шу жумладан, яҳудий динига эркин эътиқод қилиш учун барча шароитлар яратиб берилган. Ҳозирда Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида Бухоро ҳамда Европа яҳудийларининг миллий маданий марказлари, шунингдек синагогалари фаолият кўрсатиб турибди.
- Ҳозир республикада жами 8 та яҳудий жамоаси, шу жумладан, Тошкент шаҳри (3), Бухоро (2), Самарқанд (2) ва Фарғона вилоятларида (1) фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан бири (Тошкент ш.) Европа яҳудийлари (ашкиназлар) йўналишига, қолганлари сефардлар (шарқий яҳудийлар)га мансуб.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |