МуҲаммад ал-хоразмий номидаги
Корпоратив тармоқнинг асосий қурилмалари
Download 347.08 Kb.
|
Individual loyiha namunasi
Корпоратив тармоқнинг асосий қурилмалариКомпьютер – бу одатда локал тармоққа кабель орқали уланадиган стандарт иш жойи ҳисобланади. Компьютерда персоналнинг ишлаши учун керакли дастурий таъминот (офис иловалари, 1С, почта агентлари ва ҳ.к.), шунингдек компьютерни олисдан маъмурлаштириш учун дастурий таъминот ўрнатилган. Кўчма қурилма. Бу ноутбук ёки планшет бўлиши мумкин. Кўпинча бундай қурилмаларнинг тармоққа уланиши Wi-Fi орқали амалга оширилади. Компьютер эга бўладиган ўша функцияларга эга, лекин стационар компьютердан асосий фарқ – мобилликка эга. Тармоқ КФҚ – бу принтер, бир неча қурилмалар, сканер, нусха кўчирувчининг функцияларини бажарадиган кўп функцияли қурилма ҳисобланади. Тармоққа тармоқ кабели орқали уланади. Агар КФҚ тармоқ портига эга бўлмаса, у ҳолда у компьютерга уланади ва операцион тизим воситалари ёрдамида бошқа фойдаланувчиларга тармоқ бўйича уланиш берилади. Wi-Fi – бу уланиш нуқтаси ва унинг ёрдамида симсиз тармоқ ҳосил қилинадиган қурилма ҳисобланади. Wi-Fi симсиз тармоқ модулларига эга бўлган ноутбуклар ва бошқа мобил қурилмаларни улаш учун ишлатилади. Кабелли тизимга қараганда унинг афзаллиги мобиллик ва кабелни тортишнинг керак эмаслиги ҳисобланади. Уланиш тезлиги ишлатиладиган стандартга боғлиқ ва 50 дан 125 мбит/секундгача бўлиши мумкин. Тармоққа уланишни ҳимоялаш учун хавфсизликни таъминлаш стандартлари - WEP, WPA, WPA2 ва бошқалар мавжуд. IP-телефония – бу нутқ сигналини Интернет тармоғи бўйича ёки турли IP-тармоқлар бўйича узатилишини таъминлайдиган алоқа тизими ҳисобланади. Алоқа канали бўйича сигнал рақамли кўринишда узатилади ва ортиқчаликни олиб ташлаш учун сиқилади. Коммутатор – бу тармоқнинг бир ёки бир неча сегментларида тармоқнинг бир неча тугунларини боғлаш учун мўлжалланган қурилма ҳисобланади. Коммутатор маълумотларни фақат олувчига узатади, истиснони тармоқнинг барча тугунларига кенг тарқатиладиган трафик (FF:FF:FF:FF:FF:FF MAC-манзилга) ташкил этади [7]. Download 347.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling