МуҲаммад ал-хоразмий номидаги
Cisco коммутаторларини созлаш дастури ташқи интерфейсининг тавсифи
Download 347.08 Kb.
|
Individual loyiha namunasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастурнинг ҳар бир майдонини атрофлича кўриб чиқамиз.
- Портлар ҳақидаги асосий маълумотлар майдони
2.2. Cisco коммутаторларини созлаш дастури ташқи интерфейсининг тавсифиБиринчи ишга туширишда «MaСS» дастурнинг асосий ишчи ойнасини кўрамиз (2.1- расм). Дастурнинг асосий ойнаси қуйидаги учта ахборот майдонларига бўлинган: Коммутаторлар рўйхати майдони; Бу майдонда муаллифлаштириш майдони жойлашган; 2. Портлар ҳақидаги асосий маълумотлар майдони; 3. Қўшимча маълумотлар ва танланган порт параметрларини таҳрир қилиш майдони. 2.1- расм. Дастурнинг асосий ойнаси Дастурнинг ҳар бир майдонини атрофлича кўриб чиқамиз.Коммутаторлар рўйхати майдониБу майдонга коммутаторлар манзилларли ва нормалари рўйхати юкланади (2.2- расм). Бунинг учун бу майдонда «File» ойнаси мавжуд бўлиб, унга босилганда «Open Switch List» бўлимни танлаш (2.3- расм) ва керакли файлни танлаш керак. Файл юкланганида фойдаланувчини муаллифлаштириш бўлиб ўтади, яъни муаллифлаштириш ойнаси чиқарилади (2.4- расм). Муаллифлаштириш ойнасида фойдаланувчининг қуйидаги рўйхатга олиш ёзувларини тўлдириш керак: USM User – Фойдаланувчининг логини; Auth password – Муаллифлаштириш пароли; Privacy password – Шифрлаш пароли (калит). 2.2- расм. Коммутаторлар рўйхати 2.3- расм. Коммутаторлар рўйхатини юклаш менюси 2.4- расм. Муаллифлаштириш майдонини чиқариш Портлар ҳақидаги асосий маълумотлар майдониПортлар ҳақидаги асосий маълумотлар майдони коммутаторнинг барча портлари ҳақидаги барча керакли маълумотларни акс эттиради. Маълумотлар битта коммутаторнинг барча портлари учун бир вақтда акс эттирилади (2.5- расм).2.5- расм. Портлар ҳақидаги асосий маълумотлар майдони Ҳар бир порт учун қуйидагилар акс эттирилади: «Port name» устунидаги порт номи; Портга қандайдир қурилманинг уланганлиги - «Online» устунида акс эттирилади. Агар портга нимадир уланган бўлса, у ҳолда «true», агар ҳеч нима уланмаган бўлса, у ҳолда «false» чиқарилади; Порт ёқилган ёки ёқилмаган - «Admin down» устунида акс эттирилади. Агар порт ёқилган бўлса, у ҳолда «true», агар порт ёқилмаган бўлса, у ҳолда «false» чиқарилади; Trunk порт ёки йўқ - «Trunk» устунида акс эттирилади. Агар порт Trunk бўлса, у ҳолда «true», агар йўқ бўлса, у ҳолда «false» чиқарилади; Портда «Port security enable» ёқилган ёки ёқилмаган - «Port security» устунида акс эттирилади. Агар портда «Port security» ёқилган бўлса, у ҳолда «true», агар ёқилмаган бўлса, у ҳолда «false» чиқарилади; «Port security»даги хотирада сақланган максимал МАС-манзиллар сони – «Port security max» устунида акс эттирилади. Агар «Port security» ёқилмаган бўлса, у ҳолда «0» акс эттирилади; Портга уланган МАС-манзиллар сони - «Mac count» устунида акс эттирилади.. Портлар ҳақидаги асосий маълумотлар майдонининг юқори ўнг бурчагида «Update» тугмаси жойлашган бўлиб, бу тугма танланган коммутаторнинг портлари ҳолати ҳақидаги маълумотларни янгилаш учун хизмат қилади (2.6- расм). 2.6- расм. «Update» тугмаси Download 347.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling