2.3. Қўшимча маълумотлар ва танланган порт параметрларини таҳрир қилиш майдони
Қўшимча маълумотлар ва танланган порт параметрларини таҳрир қилиш майдонида портни тўлиқ номи акс эттирилади ва қуйидаги имкониятлар берилган: Танланган портни ёқилиши ва ўчирилиши
Бу функция «Admin down» ёзув қаршисига белги қўйилиши ёки олинишида ишлайди, агар белги олинган бўлса, у ҳолда порт ўчирилган,
ҳолда ёқилган ҳисобланади (2.8- расм).
2.7- расм. Қўшимча маълумотлар ва таҳрир қилиш
2.8- расм. Танланган портни ёқиш ва ўчириш
«Port security»ни ёқиш ва ўчириш
Бу функция «Port-security» ёзув қаршисига белги қўйилиши ёки олинишида ишлайди, агар белги олинган бўлса, у ҳолда «Port security» ёқилган, акс ҳолда ўчирилган ҳисобланади (2.9- расм)
2.9- расм. «Port-security»ни ёқиш ва ўчириш
Бу функция «Max MAC port security» номи ва маълумотларни киритиш учун майдон билан берилган, бу майдонда «Port security»да МАС-манзиллар максимал сонини бериш мумкин (2.10- расм).
2.10- расм. «Port security»да МАС-манзиллар сонини ўзгартириш учун майдон
Vlan аниқланиши билан порт турини (Trunk, Access, Hybrid) ўзгартириш имконияти
Фақат битта вариант танланиши имкониятили «radiobutton» кўринишида берилган порт турини ўзгартириш функцияси ҳисобланади:
«Access» тур танланганида қаршида «VLAN» майдон пайдо бўлади. «VLAN» майони Vlan идентификаторни киритиш учун хизмат қилади, у бўйича трафик узатилади(2.11- расм);
2.11- расм. «Access» порти турини танлаш
«Hybrid» тури танланганида қаршида «native VLAN» майдон пайдо бўлади. «native VLAN» майдони Vlan идентификаторни киритиш учун хизмат қилади, у бўйича бутун трафик узатилади (2.12- расм);
2.12- расм. «Hybrid» порти турини танлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |