Муаммоли маруза матни молия фанидан


 Солиқларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   154
Bog'liq
Moliyа

2. Солиқларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини 
рағбатлантиришдаги роли. 
Давлат молиясининг ассосий даромад манбаи бўлиб, миллий даромад 
ҳисобланади. Аммо, айрим ҳолларда яъни бехостан уруш табиий офат ва пайтида 
давлат даромади манбаи бўлиб олдин жамғарилган миллий бойликлар (олтин 
захира, пуллик хусусийлаштириш ) ҳам бўлиши мумкин. Давлат даромадига 
молиявий ресурслар жалб этиши шартли ҳолатда учта гаруҳга бўлиш мумкин. 
1. Маҳаллий ва республика солиқлари ҳамда солиқ функциясини бажарувчи 
мажбурий тўловлар. 
2. Давлат заёмлари. 
3. Қоғоз пулларни эмиссия қилиш. 
Давлат даромадлари тизимида марказий молиявий манба бўлиб, солиқлар 
хизмат қилади.солиқлар бюджет билан бирга, бир қаторда нобюджет 
фондларининг хам даромад манбаи ҳисобланади. Солиқ турлари, бюджетга 
таълуқли махсусқонун билан тасдиқланиб хаётга тадбиқ этилади. Солиқлар асосан 
фискал, иқтисодий ва социал ахамиятини касб этади. Хукуматга керак бўлган 
молия ресурсларини етиштириб бериш билан солиқлар фискал функциясини касб 
этса, ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида айрим тармоқлар 
иқтисодига молик имтиёзларини бериш билан иқтисодий йўналиши касб этилади 
ва нихоят кам даромадли аҳолини солиқлардан озод қилиш ҳисобига ижтимоий 
вазифалар ҳал этилади.
Давлат даромадини давлат заёмлари орқали таъминлаш нафақат бюджет 
камоматини молиялаштиршга балки, ранг-баранг капитал харажатларига 
иқтисодиётнинг 
давлат 
секторига 
йўналтирилади. Давлат заёмларидан 
фойдаланишга асосан танглик даврларида кенг ёндашилади, айрим холларда эса , 
унинг миқдори солиқларга нисбатан ҳам ошиб кетиши мумкин, чунки солиқлар 
сонини ва ставкаларини оширишга қаршилик кўрсатади. 
Давлат даромадига молиявий ресурсларни эмиссия ҳисобига жалб қилиш энг 
ноилож пайтларда амалга оширилади. қачонки солиқлардан тушадиган даромадлар 
ва заёмлар давлат харажатларини қоплай олмаса, яъни молиявий бозорда давлат 
қимматли қоғозларини жойлаштириш имконияти бўлмаган тақдирда қоғоз пуллар 
эмиссия қилинади. қоғоз пкллар эмиссияси қачонки хўжалик субектлари ишлаб 
чиқариш обороти билан боғлиқ бўлган тақдирда иқтисодий самара беради. 
Агарда бюджет камоматини қоплаш билан боғлиқ бўлган харажатларни 
қоплаш мақсадида қоғоз пул эмиссияси амалга оширилса, миллий валютани 
қадирсизланиш жараёни тез суратлар билан кўтарилади. Провардида даромадни 
чекланган аҳоли қатлами бундан катта молиявий азият чекади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling