Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
Суғурта-ишлаб чиқариш махсулотларининг зарурий элементидир. У
ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал ишлаб чиқариш жараёнининг муҳимшарти униннг узлуксизлиги ва тўхтовсизлиги ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий янгиланиб бориши инсонларнинг барча ижтимоий иқтисодий формацияларида,шу жумладан, ривожланган жамиятда ҳам мавжуд эхтиёжларни қондириш учун зарурдир. Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда ходисаларнинг (ёнғинлар, портлашлар, эпидемиялар ва бошқалар) салъбий оқибатлари таъсирида тўхтаса ёки бузилса, у ҳолда жамият аввало турли олдини олиш тадбирларини амалга оширишга мободо уларкўзланган натижани бермаса, у ҳолда етказилган моддий зарарни қоплашга, ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришни нормал шароитларини қайта тиклашга мажбур бўлади. Инсон ва табиий офатлар ўртасидаги қарама -қаршилик билан асосланган ижтимоий ишлаб ишлаб чиқаришни таваккалчилик характери, бирнчи навбатда, табиий ва бошқа оқибатларни одини олиш , бартараф қилиш ва локализация қилиш, ҳамда етказилган зарани сўссиз қоплаш бўйича инсонлар ўртасидаги 223 муносабатларни юзага келтиради. Бу объектив муносабатлар инсонларни эришган хаёт даражасини сақлаб қолишга бўлган реал ва мавжуд эхтиёжини акс эттиради. Мазкур муносабатларни алоҳида хусусиятлар ажратиб туради. Ва улрни йиғиндиси ижтимоий ишлаб чиқаришни суғуртавий ҳимоялаш иқтисодий категориясини ташкил этади. Суғурта иқтисодий категория сифатида молия категориясининг таркибий қисми ҳисобланади. Аммо,молия тўлалигича даромадларни тақсимлаш билан боғллиқ бўлса, суғурта эса қайта тақсимлаш муносабатларини қамраб олади. Суғурта тўсатдан олдиндан кўзда тутилмаган ва енгиб бўлмайдиган ҳолатлар, яъни суғурта холатлари эхтимоли вужудлиги билан асосланувчи қайта тақсимлаш пул муносабатлари юзага келади. Суғуртада кўрилган зарарни суғурта иштирокчилари яъни суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Зарани бундай қоплаш усули зарар кўрувчи хўжаликлар сони доимо суғурта иштирокчилари сонидан кам бҳлиши эхтимолига асосланади. Айниқса иштирокчилар сони етарлича катта бўлган. Зарарни бундай қоплашни ташкил қилиш учун йўналтирилган суғурта фонди ташкил қилинади. Бу фонд суғурта иштирокчиларининг бандлари ҳисобидан шақиллантиради. Суғурта фондининг маблағлари фақатгина уни ташкил этган ўртасида ишлатилади, суғурта бандлиги хажми эса хар-бир қатнашчининг зарани қоплашдаги улушни билдиради. Шунинг учн суғурта қатнашчиларининг доирасиқанчалик кенг бўлса, суғурта бандлигининг бандлигинг хажми шунчалик оз ва суғурта хам самарали бўлади. Агарда суғуртада миллионлаб суғурталанувчилар иштирок этса ва юз миллионлаб объектлар суғурталанса у ҳолда, минимал бандлар ҳисобга максимал зарарларни қоплаш имконияти пайдо бўлади. Суғурта зараларини қоплашни худудий бирлик ва маълум вақт давомида амалга оширишни кўзда тўтади. Бунда йил давомида суғурталанувчи хўжаликлар ўртасида суғурта фондини худудлари бўйича самарали қайта тақсимлаш учун етарлича катта худуд ва етарлича анча суғурталшга тегишли объектлар талаб қилинади. Фақатгина мазкур шартга риоя қилиш билангина катта худудларни қамраб олувчи табиий офатлар етказган зарарларни қоплаш имконини беради. Зарарни суғурта ёрдамида қоплаш маълум вақт давомида амалга оширилади. Чунки ихтиёрий суғурта муддат билан чегараланади. Суғурта-бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зараларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини бадаллар ҳисобидан шақиллантириш билан боғлиқ бўлган, қайта тақсимлаш муносабатлар йиғиндисидир. Суғуртанинг иқтисодий моҳиятига унинг функциялари мос келади. Улар суғуртанинг молия тизимининг бир бўғини сифатида хусусиятларини ойдинлаштиришнинг ташқи шақиллари ҳисобланади. Суғуртанинг тўртта функцияси мавжуд: 1. Таваккалчилик. 2. Олдини олиш. 3. Жамғарма. 4. Назорат. 224 Назорат функциясига мос равишда қонунчилик ва инструктив хужжатлар асосида суғурта амалларини тўғри бажарилиши устидан молиявий суғурта назорати амалга оширилади. Суғуртани амалга ошириш жараёнида суғурта иштирокчиларининг турлича суғуртавий манфаатларини намоён бўлиши, суғуртага тегишли объектларни турличалиги, суғурта ходисаларининг кенг кўламлиги ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлган мураккаб специфик муносабатлар йиғиндиси юзага келади. Шу муносабат билан у ёки бу конкрет суғурта муносабатларини махсус терминология ёрдамида акс эттириш зарурияти табиийдир. Суғурталовчининг активи - суғурталовчининг пулда ифодаланган мулки (асосий воситалар ва иборатдан ташқари активлар, молиявий қўйилмалар, материаллар, кассадаги пул маблағлари, ҳисоб рақамидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқалар), бухгалтерия балансини бир қисми. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling