Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
Бош= арув тизимида субъектларнинг ма=оми билан бо\ли = типлар 1)бюджет -молиявий 2)молия-хыжалик 102 1-чизма. Молиявий назоратнинг типлари, турлари, шаклларининг тавсифномаси «Молиявий назорат шакли» тушунчасини талқин қилишда «шакл» категориясининг умумий қабул қилинган фалсафий изоҳидан келиб чиқамиз. Бу мазмуннинг сиртки ифодаси бўлиб, назорат ҳаракатлари амалга ошириладиган вақтга боғлиқ ҳолда вазифаларни бажариш учун назорат ҳаракатларини аниқ ифодалаш ва ташкил этиш усулидир. Дастлабки, жорий ва навбатдаги назорат назоратнинг узлуксизлик хусусиятини акс эттирувчи шакллардир. Назоратнинг шакллари тўғрисидаги тушунчалар И.А.Белобжецкий, Ю.АДанилевский, С.О.Шохин томонидан етарли даражада тўлиқ ишлаб чиқилган. Дастлабки назорат тахминлаш, режалаштириш ва лойиҳалаштариш босқичида, хўжалик ёки молиявий операциялар амалга оширилишидан аввал ўтказилиб, оқилона бошқарув ечимлари қабул қилинишига хизмат қилади. Жорий назорат - ички хўжалик назоратинииг узвий қисми, бутун корхона ва унинг ички бўлинмалари ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини тезкор бошқариш ва тартибга солиш жараёнининг таркибий қисмидир. Самарали жорий назорат тезкор амалий-ишлаб чиқариш режалаштирилиши ва ижронинг ўзаро яқин алоқасини кўзда тутади, тезкор статистик ва бухгалтерия ҳисоби услуби ёрдамида олиб борилади. Навбатдаги назорат хўжалик ва молиявий операциялар амалга оширилганидан кейин ўтказилиб, текширилаётган ҳужжатларни ва корхонанинг бутун молиявий ҳолатини чуқур ўрганиш билан фарқ қилади. Навбатдаги назорат субъектига кўпинча ички хўжалик назоратидан ташқари назоратнинг барча турларини киритадилар. Техник, бухгалтерия, иқтисодий, молиявий хизматлар Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling