Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар
Download 173.59 Kb.
|
Т.Б. Аттест. Янги
6- савол. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига:
1) қуйидаги хавфли моддалар: портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар; тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқитаъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар; инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган; 2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган; 3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган; 4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган; 5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради. 7-савол. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. 8- савол.Машиналарни ишга туширишдан олдин хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини тўли таъминлаш керак бўлади. Ускуна, жиҳозни ишга туширишдан олдин огоҳлантирувчи овозли ва ёруғликли сигнал чалиниши шарт. Кўриш зонасидан ташқарида бўлган ускунани ишга туширишдан олдин камида 10 с давомида овози ажралиб турувчи ва барча барча ишга тушириладиган механизмлар учун огоҳлантирувчи овозли сигнал чалиниши, ускунани ишга тушириш арафасида давомийлиги 30 с ни ташкил этувчи иккинчи сигнал чалиниши керак. Ускуналар ва механизмларнинг ишга туширилиши ишга туширилишдан олдин сигнал берувчи мослама билан блокировкаланган бўлиши керак. Бундан ташқари ишга туширилаётган ускунанинг номланиши технологик рақамланиши санаб ўтилган ҳолда овозни кучайтириб бериш воситаси орқали эълон қилишини зарур. Шовқин миқдори юқори бўлган жойларда шунингдек сигнални қайта такрорловчи ёруғликли сигнализация ҳам назарда тутилиши керак. Ускуна ишга туширилишидан олдин унга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилишга даҳлдор бўлган барча ишчи-ходимлар мазкур ускунани ишга тушириш тартиблари билан таништирилган бўлишлари керак. Бериладиган сигналларнинг шартли белгилари иш жойларига осиб қўлиши зарур. Download 173.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling