Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар


-савол. Тунги вақтдаги ишнинг муддати


Download 173.59 Kb.
bet17/56
Sana18.06.2023
Hajmi173.59 Kb.
#1565497
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
Т.Б. Аттест. Янги

7-савол. Тунги вақтдаги ишнинг муддати
Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади. Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади. Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш Меҳнат Кодекснинг 220-моддаси бешинчи қисмида ва 228, 245-моддаларида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади
8- савол. Бир ой давомида сақланади.
9- савол. Наряд-рухсатномани берган шахс ишга қўювчи(ижозат берувчилар)ни тайинлайди ва ишлар хавфсиз амалга оширилиши, наряд-рухсатномада белгилаб кўрсатилган тадбирлар тўлиқ бадарилиши учун маъсулдир.
10- савол. Интизомий жазолар. Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат  тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
(3) меҳнат  шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.
Билет № 6
1-савол. -Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига;
-“Олмалиқ КМК” АЖнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишларига;
-Фойдали қазилмаларни майдалашда, саралашда, бойитишида ва руда концентратларни бўлаклаш ишларида хавфсизлик қоидаларига;
- Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ПТЭ ва ПТБ)га;
Санитар нормалар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига;
-“Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”га.

Download 173.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling