Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар


Download 173.59 Kb.
bet51/56
Sana18.06.2023
Hajmi173.59 Kb.
#1565497
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Т.Б. Аттест. Янги

6- савол. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига: 
1) қуйидаги хавфли моддалар: 
портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, IIваIII хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
7-савол. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар
8- савол.
9- савол. Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Меҳнат Кодекси 214-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.
10- савол. Назоратнинг 1 поғонаси участка бошлиғи (уста, участка бошлиғи, смена бошлиғи) ва меҳнат мухофазаси вакили томонидан хар куни, иш куни бошланишда, керак бўлганда (ўта хавфли ишлар ва бошқалар), иш куни (сменаси) давомида олиб борилади.
Уч поғонали назоратнинг 1 - поғонасида қуйидагиларни текшириш тавсия қилинади;
- аввалги текширув натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиниши юзасидан тузилган тадбир ва унинг бажарилиши;
- иш жойини тўғри ташкил қилинганлиги ва холати (керакли асбоб, инструментлар, мосламалар, материаллар) ва бошқаларнинг борлиги ва жойлашуви;
- ўтиш йўлларининг холати;
- технологик кўрилмалар, юк кўтариш механизмлари ва транспорт воситаларининг хавфсизлиги;
- электр қурилмалари ва электроинструментлар билан ишлаганда электр хавфсизлиги бўйича амалдаги қоидалар талабларига ишчилар томонидан амал қилиниши;
- ярим тайёр ва тайёр махсулотлар (материаллар)ни тахлаш ва сақлаш қоидалари талабларига амал қилиниши;
- хаво берувчи ва сўрувчи вентиляция тизими, газ ва чанг тутувчи ускуналарни созлиги;
- зарарли, ёниш – портлаш хавфи бўлган нарса ва материаллар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари талабларига амал қилиниши;
- шаҳсий химоя воситаларининг борлиги ва ишчилар томонидан уларни тўғри ишлатилиши; - ишчиларнинг хавфсизлик техникаси бўйича гувохномалари,
ўта хавфли ишларни бажариш учун наряд – ижозати борлиги.

Download 173.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling