Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли
Сув ўлчагичлар конструкцияси ва уларнинг гидравлик кўрсаткичлар
Download 1.08 Mb.
|
suv taminoti
Сув ўлчагичлар конструкцияси ва уларнинг гидравлик кўрсаткичлар
Сув сарфини ўлчагичлар, қувурнинг диаметрига (сувнинг сарфига) қараб иккита турга булинади; Қанотчали (парракли) сув улчагичлар – 15 – 50 мм калибрда тайёрланиб, қанотларининг айланиш ўқи, сувнинг қувурдаги йуналишига перпендикуляр жойлашган бўлади (ВК ёки СУ). Улар фақат горизантал холда жойлаштирилади ва резьба орқали уланади. Сувнинг сув ўлчагичга киришидан олдин ҳар хил йирик аралашмаларни ушлаб қолиш учун тур (сетка) ўрнатилади Турбинали сув ўлчагичлар – 50 – 250 мм калибрда тайёрланиб қувурларга фланецлар оркали ўрнатилади. Турбинканинг айланиш ўқи, қувурдаги сувнинг йуналишига параллел жойлашган бўлади. Сув ўлчагичлар ташқи деворга ёпишган холатда ёритилган ва харорати 5°С дан кам бўлмаган хонада ўрнатилади. Сув ўлчагичлар сув улаш узелларига ўрнатилади. Узеллар содда ёки айланиб ўтиш тармоғи билан қурилади. Айланиб ўтиш қачонки сув утказгич ўт ўчириш сув сарфини ўтказишга мўлжалланган холларда ишлатилади. Айланиб ўтиш тармоғига мухрланиб махкамланган задвижка ўрнатилади. Агар сув ўлчагич ёнғин ўчириш сув сарфини ўтказишига мўлжалланган бўлса электр ёрдамида очиладиган задвижка ўрнатилади. Бу задвижка ўт ўчириш крани ёнига жойлаштирилган тугмача билан боғланган бўлиб ўт ўчириш насосини ишга тушириш билан бир вақтда очилади. Ўлчашдаги хатоликларни камайтириш мақсадида сув улчагичлар олдидан ва орқасидан камида 0,2 м (15-40 мм калибрли сув утказгичда), 0,7-1,0 м (катта калибрли) тўғри участка бўлиши керак. Сув сарфи миқдорини ҳисобга олиш учун «Сув миқдорини ўлчагич» ва «ҳисобга олиш» счетчиклар ҳозирги вақтда кенг қўлланилмоқда. Улар тахометрик счетчиклар (сув миқдорини ўлчагич) деб номланиб, аҳоли хонадонларига кўп ўрнатилади. Бу счетчиклар харакатдаги элементларининг айланиш сонларини йиғиндиси орқали олинаётган сув миқдорини аниқлаш мумкин. Счетчиклар ишчи ўқларини жойлашиши бўйича вертикал (парракли) ва горизонтал (турбинали) хилларига ажратиладилар. Сувни ўзига қабул қилиши бўйича счетчиклар бир жилғали ва кўп жилғали турларга бўлинадилар. Парракли сув ўлчагичлар асосан турар жойларда умум жамоа биноларига кичик корхона ва цехларда фойдаланиш учун жойлаштириладилар. Турбинали сув ўлчагичларни йирик саноат корхоналарида ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Счетчиклар бинога сув киритиш умумий тармоғига, бинода сув ишлатиш миқдори 0,1 м3/соатдан кам бўлмагандагина, ўрнатилади. Сув ўлчаш счетчикларининг электромагнит майдонидан фойдаланиш хусусиятлари асосида яратилган турлари ҳам мавжуд. Ҳозирги вақтда катта ўлчамдаги қувурлардан оқиб ўтадиган сув миқдорини ўлчаш учун махсус сув счетчиклари қўлланилмоқда. Янги сув ўлчаш технологиялари масофадан истеъмолчилар счетчиги «кўрсаткичларни» мунтазам равишда қабул қилиш имконини беради. Счетчикларнинг янги турлари АББ, Siemens, Danfoss, Hydrameter GembH фирмалари томонидан ишлаб чиқарилиб, улар ёрдамида сув оқими тезлиги кам бўлганида ҳам сув миқдорини ўлчаш мумкин. Бу сув ўлчагичлар сув сарфини юқори аниқлик билан ўлчаш имкониятини беради. Тез ишловчи парракли сув ўлчагичлар ( ВСКМ маркали) максимал сув олиш миқдори 15 м3/соатга қадар ўрнатилади. Бу сув ўлчагич сув тармоғининг бинога киритиш ерига ўрнатилади, унинг ўлчами (калибри) бинода истеъмол қилинадиган (бир соат ичидаги) сувнинг миқдорига боғлиқ Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling