Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet23/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

ЧЕМПИОН [CHAMPION] - чемпионлик унвони бўлган махсус мусобақалардаги ғолиб, енгиб чиққан киши; мас.; шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўйин.
ЧИЗЕЛЬ [CHISEL] – ерни чуқур қилиб юмшатадиган қишлоқ хўжалик машинаси.
Ш
ШАМПУНЬ [ SHAMPOOING] - бошни ювиш учун совунли, хушбўй махсус таркибли суюқлик ёки кукун.
ШИЛЛИНГ [SHILLING] - 1) инглиз тангаси; 1/20 фунт-стерлингга тенг; 2) Австря пул бирлиги 100 грашага тенг.
ШЛЮПКА [SLOOP] - кема ён девори (борти)га осилиб турадиган ёки керак бўлганда сувга тушириладиган эшкакли қайиқ, кенг маънода ҳар қанақанги майда, буғли ёки моторли қайиқлар, оддийсидан бақувват, қаттиқ корпуси билан фарқ қилади.
ШОРТ [SHORT] – почаси калта шим.
ШОУ [SHOW] – кўнгилочар тадбир.
ШХУНА [SCHOONER] - икки ва ундан ортиқ эгри елканли мачталардан иборат кема.
Э
ЭСКАЛАТОР [ESKALATOR] – электр манбаи асосида ҳаракатланадиган ўзи юрар зина.
ЭКСКАВАТОР [EXCOVARE] – қазиш, текислаш, ҳамда тош ва қум тўдаларини бир жойдан иккинчи жойга кўчиришга мўлжалланган транспорт тури.
ЭКСПОРТ [EXPORT] – товар ва маҳсулотларни чет эл бозорларига етказиб бериш.
ЭПСОЛИТ [EPSOMITE] - аччиқ туз, минерал, табиий олтингугурт – нордонли магний, магнийли препаратларни олишда қўлланилади.
ЭРЛИФТ [AIRLIFI] - суюқликни кўтарувчи қурилма, асосан, нефтни қудуқлардан ер юзасига чиқаришда қўлланилади.


Ю
ЮККА [YUCCA] – денгиз чуқурлигини электроакустик усул билан ўлчайдиган асбоб. Фақат ультротовуш тўлқинлар ишлатилади.
ЮМОР [HUMOUR] - ҳаётдаги камчилик ва бошқа турли ҳолатларни кулги воситасида тасвирлаш.
Я
ЯМС [YAMS] - кўп йиллик ўтсимон субтропик ва тропик ўсимлик.
ЯНКИ [YANKEE] – америкаликларнинг лақаби, АҚШда туғилган.
ЯХТА [YACHT] - елканли, моторли ёки буғли ҳар хил шакл ва ҳажмдаги кема бўлиб, спорт ўйинлари ёки ҳаваскор сузиш мақсадида ишлатилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling