Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet18/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

СВИНГ [SWING] – боксда узоқ масофадан бериладиган ён зарба.
СВИТЕР [SWEATER] – тугмасиз тўқилган, бошдан кийиладиган иссиқ кийим.
СЕЙФ [SAFE] - темир қилинган, ёнмайдиган шкаф ёки махфий ҳужжатлар, пуллар, қимматбахо қоғозлар ва қимматбаҳо буюмлар сақланадиган қути.
СЕНАТОР [SENATOR] – сенат аъзоси; қатор мамлакатлардаги сенатнинг аъзоси, шу жумладан, Ўзбекистон сенатининг аъзоси.
СЕРВЕР [SERVER] - теннис ва бошқа ўйинларда – тўпни ўйинга киритадиган ўйинчи.
СЕРВИС [SERVICE] - 1) хизмат кўрсатиш; 2) теннис ва бошқа ўйинларда тўпни узатиш, яъни ўйинчи тўпни зарб билан ўйинга киритиши.
СЕТ [SET] - теннисда бир ўйин партияси.
СИНГЛ [SINGLE] - теннис ўйинида ҳар икки томондан биттадан ўйинчи чиқиши.
СИТИ [CITY] - Лондоннинг марказий қисми, унда бошқарув ва катта-катта банк, саноат ва савдо–сотиқ монополияси, кема ташкилоти, биржа бўлимлари жойлашган бўлади.
СКВЕР [SQUARE] - катта бўлмаган жамоат боғи , асосан, шаҳар майдони ўртасида жойлашган.
СКЕТИНГ-РИНК [SKATING-RING] - ғилдиракчали конькида учиш жойи, яхмалак.
СЛЕНГ [SLANG] - инглиз тилида – маълум бир касб ёки маҳорат уста эгалари (мас.: рассомлар, денгизчилар ва бошқалар) қўллайдиган сўз ва иборалар.
СМОКИНГ [SMOKING-JACKET] - қайтарма ёқали шойи камзул.
СМЭШ [SMASH] – теннисда – бош устидан учиб кетаётган тўпни рақиб майдони томонига майдоннинг пастки томонига зарба бериб йўналтириш.
СНАЙПЕР [SNIPER] - отишма; ниқобланиш ва кузатиш санъатига пухта эга бўлган махсус мерган, ўқ отувчи.
СПАРРИНГ [SPURRING] - боксда –мусобақага ҳар томонлама тайёрлаш мақсадидаги эркин машқ қилиш жанги.
СПИДОМЕТР [SPEEDOMETER] - тезлик ўлчагичи – автомобиль ёки мотоциклнинг тезлиги ва ўтилган масофасини кўрсатадиган ускуна.
СПИКЕР [SPEAKER] - 1) Англияда жамоа палатаси раиси; 2) АҚШ палатаси вакиллари раиси; 3) боксда – ҳакамлар қарорини томошабинларга эълон қиладиган шахс.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling