Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet15/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

Н
НИППЕЛ [NIPPLE] - 1) электр лампаларда ўтказгични ажратиб турадиган қисқич; 2) учида резбали металл най ва газ, водопровод қувурларни бирлаштиришда ишлатилади; 3) велосипед ғилдирагига қўйиб, резбали учига маҳкамланадиган, замбуруғсимон, ичидан резбаси бўлган пистон (капсула).
НОКАУТ [KNOCK-OUT] - боксчининг полга уриб йиқитилгандан сўнг 10 сония ичида жангни туриб давом эттира олмаслиги ва жангни ютқизганлиги ҳолати.
НОКДАУН [KNOCK-DOWN] - боксчининг полга уриб йиқитилгандан сўнг 10 сония ичида жангни туриб давом эттира олиш ҳолати.
НЬЮ [NEW] - географик атамаларга олд қўшимча бўлиб, «янги» маъносини билдиради.
О
ОФИС [OFFES] - идора; ташкилотнинг асосий бошқарув идораси.
ОФСАЙД [OFF SIDE] - футболда ўйинчининг «ўйиндан ташқари» ҳолати. Бунда рақиб майдони томонида бўлган ўйинчи тўпни шеригидан олган вақтда унинг олдида 2 та рақиб бўлмаган ҳолда ўйиндан ташқари ҳолатда дейилади.
ОФСЕТ [OFF SET] - чоп этиш, нашр этиш услуби, бунда бўёқ босма шаклларидан (цинкли, алюминийли) резинали цилиндрга босим остида ишқаб ундан қоғозга туширилиши.


П
ПАМФЛЕТ [PAMPHLET] - асар (мақола, қўлланма ва бошқалар). Бирор бир кишини, вазиятни, умумхалқ ва сиёсий ҳаётни масхара қилиббосиб чиқариладиган кулгили асар.
ПАРК [PARK] - 1) дарахтзорида сайр қиладиган, йўлакчаси бўлган, ўйин майдончаси ва бошқалар бўлган катта, манзарали боғ; 2) темир йўл, трамвай вагонлари, автобуслар, самолётлар тўхташ ва тузатиш жойи; 3) транспорт хўжалигининг у ёки бу ҳаракатланиш қисмлари мажмуи (мас.: автомобиль парки); 4) ҳарбий артиллерия қуроллари, ҳарбий, махсус ва транспорт машиналари сақланадиган жой; 5) жанговар ўқ-дорилар, омборхона, тузатиш устахоналари тўпланган жой.
ПАРТНЁР [PARTNER] - 1) ўйин қатнашчиси; 2) ўртоқ, жўра, шерик.
ПАС [PASS] - спорт ўйинларида – тўпни бир ўйинчидан иккинчисига узатилиши.
ПЕНАЛЬТИ [PENALTY] - жазо, жарима. Футболда 11 метрлик масофадан дарвозага жарима зарбаси.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling